19.12.2013 йилдаги 501-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фарғона вилояти Қувасой шаҳар ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил учун мол-мулк, ер ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўловчи жисмоний шахсларни ҳисобга олиш, уларга солиқларни ҳисоблаш ва имтиёзлар қўллаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августдаги «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонуни ижроси юзасидан шаҳар ҳудудидаги жисмоний шахсларга тегишли мол-мулк ва ер солиғи объектларини, сув ресурсларидан фойдаланувчи жисмоний шахсларни тўлиқ ҳисобга олиниши, солиқларни ҳисоблаш ва белгиланган муддатларда маҳаллий бюджетга тушишини таъминлаш, жисмоний шахсларга имтиёз ҳуқуқларини тўғри қўллаш вилоят ҳокимининг 2012 йил 28 декабрдаги 259-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Шаҳар Давлат солиқ инспекцияси (Э. Жумаев)га тасдиқланган йўриқномага асосан солиқлар ва бюджетга ўтказиладиган бошқа мажбурий тўловлар тўловчиларни ҳисобини тўлиқ ва ўз вақтида рўйхатга олишни таъминлаш мақсадида 2013 йил давомида тайёргарлик тадбирларини ўтказилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Шаҳар Ички ишлар бўлимининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими (И. Тошев)га аҳолига юк ташиш хизмати кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи автотранспорт воситалари (юк ташувчи транспорт) эгаларини қатъий солиққа тортиш мақсадида уларни рўйхатини ҳар чорак якуни бўйича 2013 йил давомида шаҳар Давлат солиқ инспекциясига бериб бориш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Шаҳар Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директори (Э. Қодиров) 2013 йил давомида уруш қатнашчилари, ногиронлари, уларга тенглаштирилган ногиронлар ва бошқа ногиронлар ҳамда нафақахўрлар рўйхатини солиқ органига жисмоний шахсларнинг мол-мулк ва ер солиқларидан имтиёз қўллаш, шунингдек меҳнат шартномаси асосида чет элга бориб ишлаб келган жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотларни фуқароларнинг жами йиллик даромадларини декларация асосида солиққа тортилишини таъминлаш мақсадида ҳар бир чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 10 санасига шаҳар Давлат солиқ инспекциясига тақдим этиш вазифаси топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими (Ш. Мансуров)га тегишли ҳужжатлар асосида солиқ органига жисмоний шахсларнинг мулкий ҳуқуқ сифатида бўлган якка тартибдаги ҳовли жойлари, нотурар жойлари ва хонадонлари баҳоланиши, жисмоний шахслар эгалигидаги ер майдонлари тўғрисидаги маълумотларни солиқ органи томонидан жисмоний шахсларга мол-мулк ва ер солиқларини ҳисоблаш мақсадида 2013 йил давомида ҳар чорак якунидан кейинги ойнинг 20 санасига жойлардаги солиқ органига бериб бориш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Шаҳар давлат нотарил идораси нотариуси (Л. Гуламов)га жойлардаги нотариал идоралар томонидан фуқароларга уй-жойларни олди-сотди шартномаларини ҳамда бошқа шахсларга бериш ҳуқуқини берувчи «ишончнома»ларни расмийлаштиришдан олдин солиқ тўлаганлиги тўғрисидаги маълумотнома тақдим этилгандан сўнг расмийлаштириш ва уларнинг рўйхатини ҳар ойнинг 10 санасига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳар фуқаролик ҳолатларига далолатнома ёзиш (ФХДЁ) бўлими (А. Қосимова)га фуқароларнинг вафот этганлиги тўғрисидаги далолатнома олиш ва ҳисобдан чиқариш мақсадида ҳар ойнинг 15 санасига жойлардаги солиқ органларига тақдим этиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Шаҳар божхона бўлими (М. Тожибоев) 2013 йил давомида четга товар олиб чиққан ёки четдан товар олиб кирган жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 6 майдаги «Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарлар олиб келинишини тартибга солиш тўғрисида»ги 154-сонли ҳамда 2004 йил 12 августдаги «Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 387-сонли қарорларига асосан ҳар ойнинг 10 санасига шаҳар Давлат солиқ инспекциясига тақдим этиш вазифаси юклатилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Шаҳар Ички ишлар бўлими (Р. Хусанов) солиқ тўловчи жисмоний шахсларга СТИР бериш ва уларни рўйхатга олишни тўлиқ ва сифатли ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 84-моддасига асосан ички ишлар органлари ўзлари жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органларига паспортлар берилганлиги, шу жумладан йўқотилган ёки амал қилиш муддати ўтган паспортлар ўрнига паспортлар берилганлиги фактлари ҳақида, бекор қилинган паспортлар тўғрисида ҳар ойда маълумот бериши ҳамда шаҳар ҳудудида фаолият кўрсатаётган чет эллик фуқароларни истиқомат қилаётган манзиллари тўғрисидаги маълумотни ҳар ойнинг 10 санасига мол-мулкини чет эллик фуқароларга ижарага бериб даромад топаётган фуқароларни солиққа тортиш мақсадида шаҳар Давлат солиқ инспекциясига тақдим этиш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. ОАТБ «Агробанк» шаҳар бўлими бошқарувчиси Ф. Камалов, ТИФ Миллий банк шаҳар бўлими бошқарувчиси М. Шерматов, Д. Т. Халқ банк шаҳар бўлими бошқарувчиси Ш. Жўраевлар Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 84-моддасига асосан юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларни банкларда ҳисоб рақамлари очишларида уларни жойлардаги Давлат солиқ органларида ҳисобга қўйилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари мавжуд бўлганида амалга оширилиши ҳамда рўйхатдан ўтган кундан кейинги кунидан рўйхатга олинган Давлат солиқ органига маълумот тақдим этиб боришини назоратга олиш вазифаси юклатилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Шаҳар архитектура ва қурилиш бошқармаси (С. Ашуров) жисмоний шахслар томонидан жойлардаги архитектура ва қурилиш бўлими қурилиши режалаштирилган турар ва нотурар объектларига бажарилган лойиҳалар тўғрисидаги маълумотларни жисмоний шахсларга мол-мулк ва ер солиқларини ҳисоблашда фойдаланиш учун ҳар ойнинг 10 санасига Давлат солиқ инспекциясига тақдим этиб бориш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Шаҳар «Маҳалла» жамоат фонди (М. Юлдашев) маҳалла, қишлоқ фуқаролар йиғинлари раислари томонидан ҳудудларда хонадон шароитида сартарошлик, чеварчилик, турли пишириқлар тайёрлаш ва бошқа фаолиятлар билан шуғулланаётган жисмоний шахслар рўйхатини солиққа тортиш мақсадида ҳар ойнинг 10 санасига жойлардаги солиқ органларига тақдим этиб борилишини назоратга олиш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Шаҳар Давлат солиқ инспекцияси (Э. Жумаев) барча солиқ тўловчиларни ҳисобга олиш, уларга солиқларни ҳисоблаш ва тўлов хабарномаларини солиқ тўловчиларга етказилишини 2013 йил давомида якунлаш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокими ўринбосари в. в. б С. Нишонқулов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким А. ЗИЯВИТДИНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қувасой ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 19 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
501-сон
(«Исфайрам» газетаси, 13.01.2014 й., 2 (1774)-сон)