Жиззах вилояти ҳокимининг
Қарори
Жиззах вилоят ҳокимининг 2014 йил 5 февралдаги «Бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг миқдорларини белгилаш тўғрисида»ги 35-сонли қарорига ўзгартишлар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги «Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1326-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 17-сон 131-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 30 декабрдаги 116, 2013-47-сонли «Бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорларини белгилаш тўғрисида»ги (рўйхат рақами 2551, 2014 йил 8 январь) қарори ижросини таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
1. Вилоят адлия бошқармасининг 2014 йил 27 февралдаги 05-09/386-сонли хати маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Жиззах вилоят ҳокимининг 2014 йил 5 февралдаги 35-сонли қарорига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
3-иловаси 3.2-кичик бандидаги «юк кўтариш қуввати 5 тоннадан ортиқ бўлган тиркамали, ярим тиркамали юк автомашиналаридан» деган сўзлар «юк кўтариш қуввати 5 тоннагача бўлган тиркамали, ярим тиркамали юк автомашиналаридан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4-иловаси 2-бандининг 2-қисмидаги «жумладан, бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудидаги бино, иншоот ва қурилмаларнинг иккинчи ва ундан юқори қаватларида бозор инфратузилмасидан фойдаланганлик учун ундириладиган тўлов» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари Р. Кенжаев зиммасига юклатилсин.
Ҳоким С. ИСМОИЛОВ
Жиззах ш.,
2014 йил 27 март,
76-сон