Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Объектларни марказлаштирилган манбалар ҳисобига қуришда ягона буюртмачи хизматлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2013 йил 25 декабрдаги ПҚ-2099-сон қарорига мувофиқ, шунингдек объектларни марказлаштирилган манбалар ҳисобига қуришда ягона буюртмачи хизматлари (кейинги ўринларда ягона буюртмачи хизматлари деб аталади) ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2013 йил 25 декабрдаги ПҚ-2099-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Капитал қурилишда хўжалик муносабатлари механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 12 сентябрдаги 395-сон қарорига мувофиқ ягона буюртмачи хизматларининг раҳбарлари, ходимлари ва мутахассислари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича разрядлар ва тариф коэффициентлари Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида» 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарорига мувофиқ белгиланиши маълумот учун қабул қилинсин.
2. 2014 йил 1 январдан бошлаб ягона буюртмачи хизматлари (инжиниринг компаниялари) раҳбар ходимлари ва мутахассислари учун ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг амалдаги тариф коэффициентларига чекланган оширувчи коэффициентлар иловага мувофиқ белгилансин.
3. Вазирликлар, идоралар ва ягона буюртмачи хизматлари раҳбарлари ягона буюртмачи хизматлари ходимларини моддий рағбатлантиришни капитал қўйилмалардан фойдаланиш самарадорлигига, бажарилган ишлар сифати ва ҳажмига қараб табақалаштириб амалга оширсинлар.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2014 йил 16 май,
124-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 16 майдаги 124-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ягона буюртмачи хизматлари (инжиниринг компаниялари) раҳбар ходимлари ва мутахассислари учун белгиланадиган ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тариф коэффициентларига оширувчи коэффициентларнинг
ЧЕКЛАНГАН МИҚДОРЛАРИ*
Олдинги таҳрирга қаранг.
* Ягона буюртмачи хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг Ишлар бошқармаси, Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Мудофаа вазирлиги томонидан инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш ҳажмларидан қатъи назар, 2,0 миқдорида оширилган коэффициент қўлланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу оширилган коэффициентлар Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ҳузуридаги «Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича Дирекция» давлат унитар корхонаси ва Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар автомобиль йўллари бўйича ҳудудий бош бошқармалари ҳузуридаги «Минтақавий автомобиль йўллари бўйича буюртмачи хизмати» ДУКнинг раҳбар ходимлари ва мутахассислари учун ҳам қўлланилади;
** Оширилган коэффициент миқдори молиялаштиришнинг барча манбалари бўйича инвестиция лойиҳалари ҳажмларига ўзгартиришлар киритилгандан кейин навбатдаги ойдан бошлаб қайта кўриб чиқилади.
(илованинг изоҳлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июлдаги 472-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 28-сон, 649-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 21-сон, 244-модда; 2017 й., 28-сон, 649-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.09.2018 й., 09/18/748/2024-сон, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон, 10.10.2019 й., 09/19/854/3842-сон)