15.05.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2584
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи, 15.05.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2584
Кучга кириш санаси
19.05.2014
Ҳужжат 28.11.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Одамнинг иммунитет танқислиги вирусига тиббий текширувдан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 15 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2584]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 39-сон, 507-модда) мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Одамнинг иммунитет танқислиги вирусига тиббий текширувдан ўтказиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир А. АЛИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 15 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-сон

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2014 йил 15 апрелдаги 5-сонли буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Одамнинг иммунитет танқислиги вирусига тиббий текширувдан ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚОИДАЛАРИ

Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, шахсларни одамнинг иммунитет танқислиги вирусига (ОИВ) тиббий текширувдан ўтказиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
одамнинг иммунитет танқислиги вируси (бундан буён матнда ОИВ деб юритилади) — одамнинг сурункали юқумли иммунитет танқислиги касаллигини қўзғатувчи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОИВ инфекцияси — одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган сурункали юқумли иммунитет танқислиги касаллиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
орттирилган иммунитет танқислиги синдроми (бундан буён матнда ОИТС деб юритилади) — одамнинг иммунитет танқислиги вируси одамнинг иммун тизимини шикастлаши натижасида касаллик белгилари келиб чиқадиган ОИВ инфекциясининг сўнгги босқичи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. ОИВга тиббий текширувдан ўтказиш текширувдан ўтаётган шахснинг соғлиғи ҳолатини ўрганиш ва баҳолаш ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. ОИВга тиббий текширувдан ўтказиш қуйидаги мақсадларда ўтказилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОИВ инфекциясига барвақт ташхис қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОИВ инфекциясини бошқаларга юқишининг олдини олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОИВ инфекциясининг тарқалганлик даражасини ҳамда ОИВга қарши кураш тадбирлари самарадорлигини баҳолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
профилактик ва эпидемияга қарши чора-тадбирларни белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эпидемиянинг ривожланишини прогноз қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
донорлар қони ва унинг таркибий қисмларининг хавфсизлигини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Даволаш-профилактика муассасаларининг тиббиёт ходимлари ОИВга тиббий текширувдан ўтаётган шахслар тўғрисидаги маълумотлар махфийлигини таъминлаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. ОИВга тиббий текширувдан ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. ОИВга тиббий текширувдан ўтказиш паспорт ёхуд шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат асосида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текширувдан ўтаётган шахснинг илтимосига кўра ихтиёрий равишда ОИВга тиббий текширувдан ўтказиш аноним бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. ОИВга тиббий текширувдан ўтказиш барча даволаш-профилактика муассасаларида ихтиёрий, мажбурий ёки ғайриихтиёрий тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. ОИВга тиббий текширувдан ўтказишда шахс билан қайси тартибда текширув ўтказилишидан қатъи назар, дастлабки ва кейинги маслаҳатлашув амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Дастлабки ва кейинги маслаҳатлашув ОИВга тиббий текшириш учун шахсдан қон намунасини олишни таклиф этган даволаш-профилактика муассасаси ходими томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. ОИВга тиббий текширувдан ўтаётган шахсга дастлабки маслаҳатлашувда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОИВ ҳақида зарур маълумотлар берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахснинг ОИВни юқтириш хавфи баҳоланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсни ОИВга тиббий текширувдан ўтиш учун қарор қабул қилишига кўмаклашилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Кейинги маслаҳатлашувда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахснинг хулқ-атвори билан боғлиқ вазифалар белгилаб олинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсни руҳий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Дастлабки ва кейинги маслаҳатлашув амалга оширилганлиги тўғрисидаги маълумотлар шахсга даволаш-профилактика муассасасида очилган тиббий ҳужжатга ёзиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Вояга етмаганларни ва муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахсларни ОИВга тиббий текширувдан ўтказиш уларнинг қонуний вакиллари розилиги билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Даволаш-профилактика муассасаси тиббиёт ходимлари ОИВни юқтириб олган шахсни даволашда ҳамда профилактик чора-тадбирларни амалга оширишда шифокор сирини сақлаган ҳолда шахсга нисбатан инсонпарварлик муносабатида бўлиб, унинг ҳуқуқларини поймол қилмасдан зарур тиббий ёрдам кўрсатиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Даволаш-профилактика муассасаларида ОИВга тиббий текширувдан ўтаётган шахснинг вена қон томиридан бир марта ишлатиладиган шприц билан 5 мл ҳажмда қон олиниб, қуруқ тоза пробиркага солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Олинган қон намунаси иммунофермент усулида (ИФА) текшириш учун мазкур Қоидаларнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги йўлланмага асосан 24 соат ичида ОИВ инфекциясига ташхис қўйиш лабораторияларига (бундан буён матнда лаборатория деб юритилади) етказиб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда даволаш-профилактика муассасаси раҳбарининг буйруғи билан ОИВ/ОИТС масалалари бўйича жавобгар шахс ҳамда қон намунасини лабораторияга етказиб бериш учун тиббиёт ходими белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Қон намунасини лабораторияга етказиб берувчи тиббиёт ходими уни 4ºС дан 8ºС гача бўлган ҳароратда сақланишини таъминлаб берувчи махсус контейнер (термосумкалар) ёки биксларда жамоат транспорти бўлмаган транспорт воситаларида лабораторияга олиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Қон намунаси олинган вақтдан бошлаб 24 соат ичида лабораторияларга етказиб берилмаган тақдирда, қон зардоби ажратиб олинади. Бунда қон зардоби 4ºС дан 8ºС гача бўлган ҳароратда сақланган ҳолда 5 кун ичида лабораторияларга етказиб берилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Текширувдан ўтаётган шахсда ОИВ аниқланган тақдирда, у билан кейинги маслаҳатлашув ўтказилади ҳамда у диспансер ҳисобига қўйилади, мазкур шахс ўзга шахсларга ОИВ инфекциясини юқтирганлик учун жиноий жавобгарлик тўғрисида мазкур Қоидаларнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда ёзма равишда огоҳлантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Никоҳланувчи шахслар Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 августдаги 365-сонли қарори билан тасдиқланган Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомга мувофиқ, ОИВга тиббий кўрикдан ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. ОИВга тиббий текширувдан ўтказиш натижалари шифокор сири бўлиб, уни шахс ёки унинг қонуний вакилининг розилигисиз ошкор қилишга йўл қўйилмайди, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ихтиёрий равишда ОИВга тиббий текширувдан ўтказиш текширувдан ўтаётган шахснинг хоҳишига кўра, махфийликка риоя этилган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. ОИВнинг юқиш хавфи юқори деб ҳисобланган шахсларга даволаш-профилактика муассасалари тиббиёт ходимлари томонидан ихтиёрий равишда ОИВга тиббий текширувдан ўтиш тавсия этилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Қуйидаги клиник кўрсатмалари мавжуд бўлган шахсларга ихтиёрий равишда ОИВга тиббий текширувдан ўтиш тавсия этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тана ҳарорати бир ойдан ортиқ вақт давомида меъёридан юқори кўтарилиб турган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ойдан ортиқ давом этаётган номаълум этиологияли диарея бўлган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уч ойдан ортиқ давом этаётган лимфоаденопатия бўлган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сурункали ва қайталовчи, даволаниши натижасиз зотилжам бўлган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жинсий аъзоларининг сурункали, бачадон ва бачадон найининг оғир яллиғланиши, эндометрит, аднексит касалликлари мавжуд бўлган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оғиз бўшлиғининг вирусли ёки замбуруғли касалликлари ва тилнинг тукли чақаланиши (лейкоплакия) билан касалланган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иммун тизими бузилган (т-хелперларнинг камайиб кетиши) ва чуқур иммунитет танқислиги ҳолатида бўлган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўп марта қайталанувчи сурункали касалликлар билан касалланаётган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қон ва бошқа биологик суюқликлар реципиенти бўлган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Қоидаларнинг 3-иловасидаги рўйхатда назарда тутилган ОИВ инфекциясига хос бўлган оппортунистик касалликлари мавжуд бўлган шахслар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Аноним равишда ИФА усулида таҳлил ўтказилган ва мусбат натижа аниқланганда, шахснинг қон намуналарини лаборатор таҳлил қилиш тўхтатилади. Бунда шахс билан кейинги маслаҳатлашув ўтказилади ҳамда шахсини тасдиқловчи ҳужжат асосида ихтиёрий равишда ОИВга тиббий текширувдан ўтиш тавсия этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Қуйидагилар мажбурий равишда ОИВга тиббий текширувдан ўтказилиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қон, биологик суюқликлар донорлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эллик ёшгача бўлган никоҳланувчи шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инъекция орқали гиёҳвандлик воситаларини истеъмол этишда гумон қилинаётган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОИВни юқтириб олган оналардан туғилган болалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз фаолиятида қон, биологик суюқликлар, одам органлари ва тўқималари билан ишловчи тиббиёт ходимлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жинсий шеригида ОИВ аниқланган шахслар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Бунда қон, биологик суюқликлар донорлари — ҳар қон топширишдан олдин, инъекция орқали гиёҳвандлик воситаларини истеъмол этишда гумон қилинаётган шахслар — бир йилда бир марта, ОИВни юқтириб олган оналардан туғилган болалар — полимераза занжирлик реакция усулида 6 ва 12 ҳафталикда, ИФА усулида эса, 18 ойликда ОИВга тиббий текширувдан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Одамнинг иммунитет танқислиги вирусини юқтириб олган шахслар ишлаши ман этилган касбий фаолият турлари рўйхатида (рўйхат рақами 2581, 2014 йил 7 май) кўрсатилган айрим касбларда ишловчи ходимлар Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) мувофиқ ишга кираётганда, дастлабки ва даврий тиббий кўриклардан ўтаётганда, мажбурий равишда ОИВга тиббий текширувдан ўтади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Текширувдан ўтаётган шахсни ғайриихтиёрий равишда ОИВга тиббий текширувдан ўтказиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда унинг розилигисиз ёки қонуний вакилининг розилигисиз терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахсининг, суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг қарорига ёки суд ажримига кўра амалга оширилади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2017 йил 31 октябрдаги 119-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2584-1, 28.11.2017 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.11.2017 й., 10/17/2584-1/0328-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. ОИВ мавжуд эмаслиги тўғрисида сертификат бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Текширувдан ўтаётган шахснинг илтимосига кўра ОИВ мавжуд эмаслиги тўғрисида мазкур Қоидаларнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда сертификат берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. ОИВ мавжуд эмаслиги тўғрисида сертификат бериш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, фақат ОИТСга қарши курашиш марказларида ҳақ эвазига амалга оширилади. Бошқа тиббий муассасалар томонидан берилган ОИВ мавжуд эмаслиги тўғрисида сертификат ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Сертификат давлат ва инглиз тилларида тўлдирилади ҳамда маслаҳатлашув ўтказган шифокор ва сертификат бераётган ОИТСга қарши курашиш маркази раҳбари томонидан имзоланиб, марказнинг муҳри билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Сертификатнинг амал қилиш муддати — уч ой.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдо-саноат палатаси раиси А. ШАЙХОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 15 апрель
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Одамнинг иммунитет танқислиги вирусига тиббий текширувдан ўтказиш қоидаларига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қон намуналарининг ИФА усулида ОИВга текшириш учун
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЙЎЛЛАНМА

____________________

___________________‎‎

__________________

‎‎(Даволаш-профилактика муассасаси)

‎‎(бўлим ёки бўлинма)

‎(юборилган сана)

Т/р‎ Қон намунасини лабораторияда рўйхатга олинган сони ‎ Ф.И.О., паспорт серияси ва рақами‎ Жинси‎ Туғилган йили ва санаси‎ Яшаш манзили‎ Иш жойи‎ Код‎ Ташхис‎ Қон олинган сана‎ Текширув натижаси‎ Имзо‎

‎Қон намунасини олган тиббиёт ходими _____________________

‎_____________

‎‎‎‎(Ф.И.О.)

‎(имзо)

Қон намунасини етказиб бериш
‎бўйича ‎масъул ‎тиббиёт ходими ___________________________ ‎‎

‎_____________ ‎‎

‎‎‎‎(Ф.И.О.)

‎(имзо)

‎‎____________________

‎‎(етказиб берилган сана)

Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Одамнинг иммунитет танқислиги вирусига тиббий текширувдан ўтказиш қоидаларига
2-ИЛОВА

Шахсни ўзга шахсларга ОИВ инфекциясини юқтирганлик учун жиноий жавобгарлик тўғрисида огоҳлантириш
‎ВАРАҚАСИ

Мен ____________________________________________________ йилда туғилганман.‎‎
‎Яшаш жойим ____________________________________________________________
‎‎Менга кейинги маслаҳатлашув ўтказишда қуйидаги маълумотлар берилди:
‎1. ОИВ инфекцияси тўғрисида.
‎2. ОИВ билан зарарланганлигим тўғрисида;
‎3. Қуйидаги йўллар орқали касаллик ОИВни бошқа шахсга юқтиришим мумкинлиги ҳақида:

‎‎ жинсий алоқа йўли билан;
‎ донор сифатида қон ва биологик суюқликларни топширганда;
‎гиёҳвандлик воситаларини игна орқали томир ичига ва мушак орасига қабул қилишда умумий шприц ва игналардан фойдаланганда;
‎ бошқа шахслар билан биргаликда соқол олишда лезвиядан, тери ва шиллиқ қаватларнинг бутунлигини бузадиган муолажаларда, тешадиган ва кесадиган асбоб-анжомлардан умумий фойдаланганда;
‎ маиший ҳаётда алоҳида шахсий гигиена буюмлари: соқол олиш асбоблари, тароқ, маникюр-педикюр анжомлари, ҳуқна (клизма) учун ишлатиладиган асбоблар, аёллар жинсий аъзоларини ювиш учун махсус асбоблар бўлиш кераклиги ва фақат ўзимнинг шприцимдан фойдаланиш ва бошқаларни.

‎‎4. Жинсий алоқа вақтида ҳимоя воситасидан фойдаланишим кераклиги тўғрисида.
‎5. Менга:‎

‎‎яшаш жойимдаги даволаш-профилактика муассасаси юқумли касалликлар шифокори ёки умумий амалиёт шифокори ёхуд ОИТСга қарши кураш марказида диспансер ҳисобида туришим кераклиги;
‎доимий равишда диспансер кўригидан ўтишим, тиббий муолажаларни ҳудудий даволаш-профилактика муассасаси юқумли касалликлар шифокори ёки ОИТСга қарши кураш маркази мутахассисларидан олишим кераклиги;
‎кутилмаган ҳолларда тез ёрдамга зарурат туғилганда даволаш-профилактика муассасаси тиббиёт ходимига ОИВ билан зарарланганлигим тўғрисида маълум қилишим кераклиги.

‎‎6. Жинсий (ёки гиёҳванд) шерикларимни мажбурий равишда ОИВга текширувдан ўтишларини талаб этишим ва текширув натижасини сир сақлашим тушунтирилди.

‎‎7. Ўзбекистон Республикасининг «Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни билан танишдим ва ОИВ статусимни била туриб, бошқа шахсни ОИВ касаллигини юқтириш хавфи остида қолдирсам ёки унга ОИВ касаллигини юқтирсам Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 113-моддасига асосан, жиноий жавобгарликка тортилишим мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирилдим.

‎‎‎‎ОИВни юқтириб олган шахс ________________________

_________ ‎

‎‎_________‎

‎‎(Ф.И.О.)

(имзо) ‎

(сана)‎

‎‎Кейинги маслаҳатлашувни
‎ўтказган ‎ шифокорнинг имзоси _____________________

‎‎
‎_______‎

‎‎
‎________‎

‎‎‎‎(Ф.И.О.)

(имзо) ‎ ‎

(сана)‎ ‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Одамнинг иммунитет танқислиги вирусига тиббий текширувдан ўтказиш қоидаларига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОИВ инфекциясига хос бўлган оппортунистик касалликлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ

Кандидозлар (кекирдак, қизилўнгач, бронх ва ўпка соҳаси)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бачадон бўйни инвазив саратони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўпка ва ўпкадан ташқари сил
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тарқоқ гистоплазмоз
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пневмоцистли зотилжам
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кокцидомикоз (ўпкадан ташқари ёки тарқоқ)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўпкадан ташқари криптококкоз (европача бластомикоз)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сурункали ичак криптоспоридиози
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Цитомегаловирусли ретинит
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жигар, талоқ, лимфа тугунларидан ташқари цитомегаловирусли инфекция
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оддий герпес (учуқ), сурункали яралар 1 ой давомида, эзофагит, бронхит, зотилжам
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сурункали ичак изоспориози
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Капоши саркомаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бацилляр ангиоматоз
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тери микобактериози
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иммунобласт саркома
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Беркит лимфомаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бирламчи мия лимфомаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18 ёшгача бўлган болаларда интерстициал лимфоид зотилжам ёки ўпканинг лимфоидли гиперплазияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кучайиб борувчи, кўп ўчоқли лейкоэнцефалопатия
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мия токсоплазмози
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Салмонеллали септицемия
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хориоретинит, эндокардит, миокардит, номаълум этиологияли перикардит
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Онихомикозлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нафас йўлларининг қайталанувчи инфекциялари (6 ой ичида 2 ва ундан ортиқ ҳолатда синусит, бронхит, ўрта қулоқ яллиғланиши)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Одамнинг иммунитет танқислиги вирусига тиббий текширувдан ўтказиш қоидаларига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОИВ мавжуд эмаслиги тўғрисида сертификат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шакли

‎‎OʼZBEKISTON RESPUBLIKASI SOGʼLIQNI SAQLASH VAZIRLIGI

‎‎

MINISTRY OF HEALTH OF THE REPUBLIC OF UZBEKISTAN

_____________________ OITSga QARSНI
‎‎KURASНISН MARKAZI

TНE _______________________ CENTER
‎TO FIGНT AIDS
‎‎‎

CERTIFICATE № 000000
‎of the test was negative to НIV

‎OIV mavjud emasligi togʼrisida
‎SERTIFIKAT‎‎

‎‎I

‎‎hereby certify that ‎

‎‎‎Men___________________________________________________, shuni tasdiqlaymanki

‎‎surname of doctor (shifokorning familiyasi)

_______________________________________________________________
‎name of patient (shaxsning F.I.O., kirill va lotin yozuvi bilan)

‎‎data of birth ‎‎

‎‎was tested on

‎‎‎tugʼilgan sanasi___________________ ‎
‎‎___________________da tekshirildi va‎

‎‎for the presence in his/her blood of antibodies to the human immunodeficiency virus (НIV) and that the result of the test was NEGATIVE
‎ushbu shaxsda odamning immunitet tanqisligi virusi (OIV) antitelolari MAVJUD EMASLIGI aniqlandi

‎‎STAMP
‎‎MUНR ‎

‎Signature of the chief
‎Rahbar imzosi

‎‎Signature of the doctor
‎Shifokor imzosi

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 20-сон, 237-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.11.2017 й., 10/17/2584-1/0328-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 05.02.2024 й., 10/24/2584-2/0097-сон)