12.05.2014 йилдаги 119-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 15.11.2017 01 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Ўзбекистон Республикасининг ер қаъри мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ижро этиш ва ер қаъри мониторингини олиб бориш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикасининг ер қаъри мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 12 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
119-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
2014 йил 12 майдаги 119-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг ер қаъри мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ер қаъри мониторингини олиб бориш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ер қаъри мониторинги (кейинги ўринларда мониторинг деб аталади) мунтазам кузатишларни, ахборотни йиғиш, тўплаш ва уни қайта ишлашни, геологик муҳит ҳолатини таҳлил қилиш ва чамалашни, табиий ҳолдаги табиий ва техноген омиллар, ер қаъридан фойдаланиш ва фаолиятнинг бошқа турлари таъсири остида ер қаърининг ўзгаришлари прогнозини ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мониторинг атроф табиий муҳит давлат мониторинги комплекс тизимининг таркибий қисми ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мониторинг маълумотларидан давлат маърузалари ва материалларни расман эълон қилиш, шунингдек белгиланган тартибда идоралараро ва халқаро даражаларда ахборот айирбошлаш учун фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Мониторингнинг мақсад ва вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ер қаърининг ҳолатини чамалаш, табиий ва техноген омиллар таъсирида ер қаъридаги хўжалик фаолиятига, аҳолининг ҳаёти ва соғлиғига хавф солувчи ўзгаришлар билан боғлиқ вазиятларни аниқлаш, олдини олиш ва уларга барҳам бериш мониторингнинг асосий мақсади ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидагилар мониторингнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий шароитлардаги ва геологик муҳитга техноген таъсир ривожланиши ҳудудларида ер қаърининг ҳолатини мунтазам кузатишларни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер қаърининг ҳолати тўғрисидаги маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш, сақлаш ва таҳлил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер қаърининг ҳолати ўзгаришларини прогнозлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер қаъридан фойдаланишда юз берадиган салбий жараёнларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этишга доир тавсияларни ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер қаъри бойликлари мониторингининг ахборот-таҳлил тизимини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ҳокимияти органлари, давлат ташкилотлари ва бошқа ташкилотларни ер қаъри ҳолатининг ва атроф табиий муҳитнинг бошқа компонентлари ўзгаришлари тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер қаъридан оқилона фойдаланиш устидан назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мониторингнинг бошқа тизимлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Экзоген ва эндоген жараёнлар, ер ости сувлари (шу жумладан термал ва минерал сувлар), фойдали қазилмалар барча турларининг истиқболли участкалари ва конлари, сейсмик фаол минтақалар ва экзоген геологик жараёнлар ривожланадиган ҳудудлар мониторинг объектлари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Амалда мониторингни амалга ошириш ер қаърининг ҳолати устидан махсус ташкил этилган мунтазам кузатишларни (кузатув пунктлари, суратга олиш, текшириш, қидириш ва масофадан кузатишларни), ўзгаришларни аниқлашни, уларни чамалашни ва:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер қаърининг ўзгариши ҳолатини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер қаърига таъсир кўрсатиш манбаларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий ва техноген жараёнлар ва ер қаърига таъсир кўрсатиш омилларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
геологик муҳит ифлосланиши даражаси ҳолати прогнозини назарда тутади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Мониторингнинг тузилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мониторинг тизимининг таркиби қуйидаги кичик тизимлардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер ости сувлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавфли экзоген геологик жараёнлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эндоген геологик жараёнлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қаттиқ фойдали қазилмалар ва углеводород хом ашёнинг истиқболли участкалари ва конлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадлар учун фойдаланиладиган ер қаъри участкалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ер ости сувлари мониторинги сифат ва миқдор кўрсаткичлари бўйича уларнинг ҳолатини чамалаш ва ўзгаришларни, шу жумладан ер ости сувларининг фойдаланилаётган конлари ўзгаришларини прогноз қилиш, ер ости сувларининг прогноз ресурслари ва захираларини ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш, ер ости сувлари давлат кадастрларига киритиш учун ахборот тайёрлаш учун мўлжалланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Хавфли экзоген геологик жараёнлар мониторинги экзоген геологик жараёнларни кузатиш, табиий ва техноген омилларни ҳисобга олган ҳолда уларнинг ҳудудий тарқалишини аниқлаш, шу жумладан хавфли экзоген геологик жараёнлар пайдо бўлиши ва ривожланишини ўз вақтида огоҳлантириш учун мўлжалланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Эндоген геологик жараёнлар мониторинги сейсмик фаол зоналарнинг тоғ жинслари кескин деформацияга учраши ўзгаришларини тезкор чамалаш учун мўлжалланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Қаттиқ фойдали қазилмаларнинг истиқболли участкалари ва конлари мониторинги улардаги мавжуд фойдали қазилмаларнинг жорий ҳолатини чамалаш ва ўзгаришларни прогнозлаштириш, шу жумладан тоғ жинслари массиви, ер ости сувлари, геологик жараёнлар ва ер қаъри участкасидаги атроф табиий муҳитнинг бошқа компонентлари ҳолати устидан кузатиш учун мўлжалланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Углеводород хом ашё конлари мониторинги нефть ва газнинг ишга тушириладиган конларининг жорий ҳолатини чамалаш ва ушбу ҳолатнинг ўзгаришларини, шу жумладан ер қаърининг нефть маҳсулотлари билан ифлосланишини, атроф табиий муҳитнинг динамик, гидрогеологик ва бошқа шарт-шароитларига таъсирни прогнозлаштириш; углеводородларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлган ер қаъридан фойдаланиш объектлари бўйича ер қаъри участкаларининг ҳолатини ҳисобга олиш учун мўлжалланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадлар учун фойдаланиладиган ер қаъри участкалари мониторинги ер қаърининг ҳолатини чамалаш ва тоғ жинслари қатламларида нефть ва газ сақланадиган жойларни қуриш ва улардан фойдаланишда, ер ости горизонтларида радиоактив ва хавфли моддаларни кўмишда, шунингдек саноат чиқиндилари ва маиший чиқиндиларни ер қаърига жойлаштиришда ўзгаришларни прогноз қилиш учун мўлжалланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Мониторинг олиб бориш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Мониторинг ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Мониторинг қуйидаги даражаларда олиб борилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика даражасида (республиканинг бутун ҳудудини қамраб олади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
минтақавий даражада (физик-географик, маъмурий ва бошқа чегаралар билан чекланган ҳудудни қамраб олади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий (ишлаб чиқариш) мониторинг (муайян табиий-техноген ва ландшафт-экологик комплекслар ҳудудини қамраб олади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Республика ва минтақавий мониторинг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер ости сувлари, экзоген-геологик жараёнлар, қаттиқ фойдали қазилмалар ва углеводород хом ашёнинг истиқболли участкалари ва конлари бўйича — Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан («Ўзбекнефтгаз» миллий-холдинг компанияси билан биргаликда);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эндоген геологик жараёнлар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Сейсмология институтининг минтақавий станциялари томонидан;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер қаъри участкалари бўйича — Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
(17-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Республика ва минтақавий мониторинг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таянч кузатув тармоғи, шу жумладан табиий ва техноген бузилган майдонларда жойлаштириладиган кузатув пунктлари (қудуқлар, участкалар, полигонлар)нинг маълумотлари асосида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот-таҳлилий материаллар асосида миқдор ва сифат кўрсаткичлари бўйича ҳудудий даражалардаги бўлинмаларда шакллантириладиган маълумотлар банклари асосида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Шу жумладан тақдим этиладиган ахборотнинг муддатлари ва шаклларини назарда тутадиган мониторинг олиб бориш методикаси Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Фанлар академиясининг Сейсмология институти қарорлари билан тасдиқланади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Республика ва минтақавий даражаларда мониторинг олиб бориш билан боғлиқ ишлар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган дастурлар, лойиҳалар ва бошқа ҳужжатлар доирасида давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ишлаб чиқариш мониторинги ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шарт-шароитларига, конларни ишга тушириш режаларига ва ер қаърининг тегишли участкасидаги фаолиятни тартибга солувчи бошқа ҳужжатларга мувофиқ ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан олиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ишлаб чиқариш мониторинги ер қаъри участкаларида геологик муҳит кузатувлари маълумотлари асосида, фойдаланиш учун белгиланган тартибда берилган контурлар доирасида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ишлаб чиқариш мониторинги билан боғлиқ ишлар ер қаъридан фойдаланувчиларнинг маблағлари ҳисобига молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Мониторинг давомида олинган ахборотда геологик муҳитдаги ўзгаришлар ҳисобга олинган ҳолда тегишли участкаларда ер қаърининг ҳолати тўғрисидаги маълумотлар, ҳисобга олиш, умумлаштириш, сақлаш ва белгиланган тартибда тегишли чора-тадбирлар кўриш учун хулосалар ва тавсиялар бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Мониторинг давомида олинган ахборот:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер ости сувлари бўйича — Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасида умумлаштирилади ва Давлат сув кадастрида ҳисобга олинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экзоген геологик жараёнлар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасида умумлаштирилади ва юқори табиий хавф зоналарининг Давлат кадастрида ҳисобга олинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эндоген геологик жараёнлар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Сейсмология институтида умумлаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қаттиқ фойдали қазилмалар ва углеводород хом ашёнинг истиқболли участкалари ва конлари бўйича – Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасида ва «Ўзбекнефтгаз» миллий-холдинг компаниясида умумлаштирилади ҳамда Фойдали қазилмалар захиралари ва прогноз ресурслари давлат балансларида ҳисобга олинади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер қаъри участкалари бўйича — Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида умумлаштирилади.
(25-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Мониторинг давомида олинган ахборот:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер ости сувлари бўйича — Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига;
(26-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экзоген геологик жараёнлар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасига ҳамда маҳаллий ҳокимияти органларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эндоген геологик жараёнлар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қаттиқ фойдали қазилмалар ва углеводород хом ашёнинг истиқболли участкалари ва конлари бўйича — Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасига ва «Ўзбекнефтгаз» миллий-холдинг компаниясига;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер қаъри участкалари бўйича — Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасига, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясига ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Мониторинг давомида олинган ахборот тегишли органлар томонидан Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳитнинг ва табиий ресурслардан фойдаланишнинг ҳолати тўғрисидаги миллий маърузани тайёрлаш учун бир йилда камида бир марта Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига тақдим этилади.
(27-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Геологик муҳит ҳолати ўзгаришларининг алоҳида хавфли ва чекланган йўл қўйиладиган жараёнлари аниқланиши тўғрисида ахборот олинган тақдирда ушбу ахборот тезкорлик билан ушбу Низомнинг 26-бандида кўрсатилган давлат органларига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Давлат сири мавжуд бўлган махфий ва ёпиқ ахборотни умумлаштириш ва бериш тартиби ва шартлари тегишли қонун ҳужжатларида белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Мониторингнинг ҳолати тўғрисидаги ахборотни ошкор қилиш ёхуд ўзга шахсларга бериш тақиқланади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Давлат органлари ва юридик шахсларнинг раҳбарлари, шунингдек ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини олган жисмоний шахслар мониторинг натижалари бўйича тақдим этиладиган ахборотнинг тўғрилиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг ер қаъри мониторингини
олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида ер қаъри мониторингини олиб бориш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 20-сон, 225-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон; 25.08.2020 й., 09/20/509/1213-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)