10.05.2014 йилдаги 118-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 05.04.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Монополияга қарши органнинг табиий монополиялар субъектлари фаолияти тўғрисидаги ахборотни олиши тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Табиий монополиялар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2013 йил 15 июлдаги ПҚ-2003-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Монополияга қарши органнинг табиий монополиялар субъектлари фаолияти тўғрисидаги ахборотни олиши тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 10 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
118-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2014 йил 10 майдаги 118-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Монополияга қарши органнинг табиий монополиялар субъектлари фаолияти тўғрисидаги ахборотни олиши тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
монополияга қарши орган — Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий монополия субъекти — табиий монополия шароитларида товарлар (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва/ёки реализация қилиш билан банд бўлган хўжалик юритувчи субъект (юридик шахс).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Монополияга қарши орган қуйидаги ҳолларда табиий монополиялар субъектлари фаолияти тўғрисидаги ахборотни сўраш ва олиш ҳуқуқига эга:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий монополиялар субъектлари томонидан рақобат ва табиий монополиялар тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этилишини назорат қилишда;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ва жисмоний шахслар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мурожаатлари асосида табиий монополиялар тўғрисидаги қонунчилик бузилиши тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва прокуратура органларига тақдим этишда;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Табиий монополиялар субъектлари давлат реестрига ўзгартиришлар киритиш масаласини кўриб чиқишда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий монополиялар субъектлари томонидан хизмат кўрсатилиши шарт бўлган истеъмолчиларни аниқлаш бўйича ўрганиш ишларини олиб боришда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий монополиялар субъектларининг товарлари (ишлари, хизматлари)га нархлар ва тарифларни таҳлил қилишда, шунингдек табиий монополиялар субъектлари томонидан тақдим этиладиган товарлар (ишлар, хизматлар) нархларининг асоссиз ошириб юборилишига ва сифати пасайишига йўл қўймаслик чора-тадбирларини кўришда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий монополиялар субъектлари учун декларациялаштириладиган (тасдиқланадиган) нархларни шакллантириш механизмларини янада такомиллаштириш, шунингдек товарлар (ишлар, хизматлар)га уларнинг харажатларини пасайтириш чора-тадбирларини ишлаб чиқишда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолларда.
(3-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Монополияга қарши органнинг ушбу Низомда назарда тутилган ахборот ва ҳужжатларни тақдим этиш тўғрисидаги сўрови асосланган бўлиши ва амалга оширилиши учун ушбу ахборот сўралаётган мақсадларни ўз ичига олиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Табиий монополиялар субъектлари монополияга қарши орган, унинг мансабдор шахслари табиий монополиялар субъектлари фаолияти тўғрисидаги ахборотдан тўсиқсиз фойдаланишларини таъминлаши, шунингдек монополияга қарши орган томонидан қонунчиликда унга юкланган функциялар амалга оширилиши учун зарур бўлган ҳужжатлар, тушунтиришлар ва бошқа ахборотни ёзма ёки электрон шаклда тақдим этиши шарт.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Монополияга қарши орган томонидан олинган ёки қонунчиликда унга юкланган функцияларни амалга ошириш туфайли маълум бўлган тижорат сирини ташкил этувчи маълумотлар ошкор қилинмайди.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Табиий монополиялар субъектлари томонидан ўз фаолияти тўғрисида ахборот тақдим этиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Табиий монополиялар субъектлари монополияга қарши органнинг сўрови олинган санадан бошлаб ўн кун муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомга иловага мувофиқ шакл бўйича табиий монополия субъекти ва ишлаб чиқарилган ва/ёки реализация қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) тўғрисидаги сўровномани;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликда белгиланган 1 ва 2-шакллар бўйича молиявий ҳисоботни;
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий монополия шароитларида ишлаб чиқариладиган ва/ёки реализация қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг асосий истеъмолчилари рўйхатини (жисмоний шахслар, бюджет ташкилотлари ва бошқа юридик шахслар бўйича алоҳида);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосий воситаларни харид қилиш учун ўтказилган савдолар материалларини (танлов ҳужжатлари, танлов комиссияларининг баённомалари, эксперт гуруҳларнинг баённомалари ва хулосалари нусхалари, танлов таклифларини баҳолаш жадваллари, қатнашчиларнинг офертаси ва шу кабиларни);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий монополиялар субъектлари ёки уларнинг юқори ташкилотлари (улар мавжуд бўлганда) томонидан қабул қилинган табиий монополия соҳасида товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилиш шартларини назарда тутувчи ҳужжатларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчилар билан тузиладиган шартномалар нусхаларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий монополия соҳасида товарлар (ишлар, хизматлар)га нархлар (тарифлар)ни қўллаш тартиби тўғрисидаги батафсил тушунтиришни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчиларнинг кўриб чиқиш учун юбориладиган шикоятлари бўйича батафсил тушунтиришни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сўралаётган давр учун аниқ истеъмолчилар билан ҳисоб-китобларнинг тафсилотини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молиявий соғломлаштириш, таннархни пасайтириш бўйича қабул қилинган дастурлар амалга оширилиши тўғрисидаги маълумотномани тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Табиий монополиялар субъектлари томонидан хизмат кўрсатилиши шарт бўлган истеъмолчиларни аниқлашни монополияга қарши орган томонидан ўрганиб чиқишда қўшимча равишда қуйидагилар тақдим этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олдинги икки йил учун товарлар (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва/ёки реализация қилишнинг амалдаги чиқимлари, шу жумладан иш ҳақи, хом ашё ва материаллар қиймати, юклама сарф-харажатлар тўғрисидаги маълумотнома ва жадваллар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосий ишлаб чиқариш воситаларининг баланс қиймати, уларни такрор ишлаб чиқариш учун зарур бўлган инвестицияларга эҳтиёж ва амортизация ажратмалари тўғрисидаги маълумотнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жорий (ёки кейинги) ҳисобот йили учун товарлар (ишлар, хизматлар)нинг ҳар хил нархлар (тарифлар) бўйича реализация қилинишидан тушиши мумкин бўлган прогнозлаштириладиган фойда тўғрисидаги маълумотнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосий истеъмолчилар рўйхати ва улар айрим гуруҳларининг товарлар (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва/ёки реализация қилиш жойидан узоқдалиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариладиган ва/ёки реализация қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) сифатининг истеъмолчилар талабига мувофиқлиги тўғрисидаги маълумотнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
охирги беш йил учун дотациялар мавжудлиги ва уларнинг миқдорлари ҳамда давлат томонидан қўллаб-қувватлашга доир бошқа чора-тадбирлар тўғрисидаги маълумотнома.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Монополияга қарши орган қонунчиликда назарда тутилган бошқа маълумотларни, шу жумладан табиий монополиялар субъектлари томонидан уларга юкланган бошқа функцияларни амалга оширишда улар фаолияти тўғрисидаги маълумотларни сўраши мумкин. Монополияга қарши органнинг сўровида тақдим этилиши керак бўлган табиий монополиялар субъектлари фаолияти тўғрисидаги аниқ маълумот кўрсатилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Табиий монополиялар субъектлари ушбу Низомнинг 7 ва 8-бандларида кўрсатилган ахборот ва тегишли ҳужжатларни монополияга қарши органга электрон шаклда тақдим этиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Якунловчи қоида
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Табиий монополиялар субъектлари ўз фаолияти тўғрисидаги ахборот ва ҳужжатларни монополияга қарши органга тақдим этмаганлиги, ўз вақтида тақдим этмаганлиги ёхуд атайин ёлғон маълумотлар тақдим этилганлиги учун ушбу Низомнинг II бўлимига мувофиқ, қонунчиликда назарда тутилган тарзда жавоб берадилар.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Монополияга қарши органнинг табиий
монополиялар субъектлари фаолияти тўғрисидаги
ахборотни олиши тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Табиий монополия субъекти ҳамда ишлаб чиқарилган ва/ёки реализация қилинган товарлар (ишлар, хизматлар)* ҳажмлари тўғрисида сўровнома
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т\р

Кўрсаткичларнинг номи

Ахборот ва кўрсаткичлар

1.‎

Табиий монополия субъектининг тўлиқ номи

2.‎

Юқори ташкилотнинг номи (мавжуд бўлганда)

3.‎

Табиий монополия субъекти жойлашган жой (почта манзили), телефон рақами, факси, электрон почтаси

4.‎

Раҳбарнинг Ф.И.О.

5.‎

Банк реквизитлари, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР)

6.‎

Устав капитали таркиби тўғрисидаги маълумотлар (устав капитали суммаси, муассислар, акциядорлар (қатнашчилар) таркиби)

7.‎

Фаолиятининг асосий тури

8.‎

Табиий монополия шароитларида амалга ошириладиган фаолият тури

9.‎‏‎

_________да табиий монополия шароитларида ишлаб чиқарилган товарлар (ишлар, хизматлар)

(давр) ҳажми

натура ифодасида

млн сўм

10.‎‏‎

_________да кейинчалик ташиш (бериш) учун табиий монополия шароитларида сотиб

(давр) олинган товарлар ҳажми**

натура ифодасида

млн сўм

11.‎‏‎

_________да табиий монополия шароитларида ўз эҳтиёжлари учун фойдаланилган ишлаб

‎(давр) чиқарилган (сотиб олинган) товарлар (ишлар, хизматлар) ҳажми

натура ифодасида

‎‎

12.‎‏‎

_________да, шу жумладан:
(давр)

натура ифодасида

млн сўм

-‎‏‎

аҳолига

натура ифодасида

млн сўм

-‎‏‎

бюджет ташкилотларига***

натура ифодасида

млн сўм

-‎‏‎

бошқа истеъмолчиларга — юридик шахсларга табиий монополия шароитларида реализация қилинган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг умумий ҳажми***

натура ифодасида

млн сўм

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Табиий монополия соҳасида фаолиятнинг бир нечта турлари бир вақтда амалга оширилган тақдирда фаолиятнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида сўровнома тўлдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** Устун табиий монополия соҳасида товарларни ташиш (субистеъмолчиларга етказиб бериш) билан шуғулланувчи табиий монополия субъектлари томонидан тўлдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*** Сўровномага вилоятлар бўйича истеъмолчилар рўйхати илова қилинади (10 — 20 та).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Раҳбар ‎

___________‎

М.Ў.‎

(имзо)‎

Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 20-сон, 224-модда, 2017 й., 33-сон, 863-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 20.10.2023 й., 09/23/549/0791-сон; 02.05.2024 й., 09/24/256/0320-сон; 11.07.2024 й., 09/24/405/0495-сон; 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)