13.05.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2582
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг буйруғи, 13.05.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2582
Кучга кириш санаси
19.05.2014
Ҳужжат 28.07.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН АВТОМОБИЛЬ ВА ДАРЁ ТРАНСПОРТИ АГЕНТЛИГИ БОШЛИҒИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автомобилда ташувчи томонидан ҳайдовчиларга йўл ҳаракати хавфсизлиги масалалари бўйича йўл-йўриқлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 13 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2582]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Автомобилда ташувчи томонидан ҳайдовчиларга йўл ҳаракати хавфсизлиги масалалари бўйича йўл-йўриқлар бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошлиқ В. ИСМАИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 22 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-сон

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 2014 йил 22 апрелдаги 22-сонли буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автомобилда ташувчи томонидан ҳайдовчиларга йўл ҳаракати хавфсизлиги масалалари бўйича йўл-йўриқлар бериш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, автомобилда ташувчи томонидан ҳайдовчиларга йўл ҳаракати хавфсизлиги масалалари бўйича йўл-йўриқлар (бундан буён матнда йўл-йўриқлар деб юритилади) бериш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомобилда ташувчи — мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида автотранспорт воситасига эга бўлган, тижорат асосида йўловчилар, багаж, юклар ташиш хизматини кўрсатадиган ҳамда бунга махсус рухсатномаси (лицензияси) бўлган юридик шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автотранспорт воситалари — йўловчилар, багаж, юклар ташишга ҳамда махсус ишларни бажаришга мўлжалланган автомобиллар, шатакчи автомобиллар, тиркама ва ярим тиркамалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати — автомобилда ташувчининг автотранспорт воситалари орқали ташишларни амалга оширишда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш вазифаси юклатилган таркибий бўлинмаси (бундан буён матнда ЙҲХ хизмати деб юритилади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автотранспорт воситалари гуруҳлари бошлиғи — автотранспорт воситалари миқдори 150 тадан ортиқ бўлганда автомобилда ташувчининг фойдаланиш хизмати таркибига жорий этиладиган лавозим (бундан буён матнда автогуруҳ бошлиқлари деб юритилади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўл-транспорт ҳодисаси — автотранспорт воситасининг йўлда ҳаракатланиши жараёнида рўй берган, фуқароларнинг ҳалок бўлишига ёки соғлиғига зарар етишига, автотранспорт воситалари, иншоотлар, юкларнинг шикастланишига ёхуд бошқа моддий зарар етишига сабаб бўлган ҳодиса.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Йўл-йўриқлар беришдан мақсад — ҳайдовчида ташувларни амалга оширишда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш учун зарур бўлган билим ва кўникмаларни ҳосил қилишдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Автомобилда ташувчи ҳайдовчиларга қуйидаги турдаги йўл-йўриқлар кўрсатилишини таъминлаши шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дастлабки — ишга қабул қилишда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рейс олди — йўналишга чиқиш олдидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус — муайян мавзу бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мавсумий — баҳорги-ёзги ва кузги-қишки мавсумлардан олдин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
навбатдан ташқари — ҳайдовчиларга алоҳида шарт-шароитлар бўйича қўшимча маълумот ва талабларни етказиш зарур бўлганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Йўл-йўриқлар ҳайдовчиларнинг иш тажрибаси ва малакасидан қатъи назар, тўлиқ ҳажмда берилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Йўл-йўриқлар беришнинг тўғри ва тўлиқ ҳажмда ташкил этилиши учун масъулият бевосита автомобилда ташувчининг раҳбари зиммасига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Тегишли йил учун йўл-йўриқларнинг тури, мазмуни (мавзуси), бериш вақти, жойи ва йўл-йўриқ бериш вазифаси юклатиладиган шахслар рўйхати ЙҲХ хизмати томонидан ишлаб чиқилади ва автомобилда ташувчининг раҳбари томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йўл-йўриқларнинг мазмуни (мавзуси) ва турини белгилашда ташувларнинг хусусиятлари ва ташув шароитлари ҳисобга олиниши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ҳайдовчиларга йўл-йўриқлар берилганлиги ҳақидаги маълумотлар мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ шаклдаги Йўл-йўриқлар беришни қайд қилиш китобига киритиб борилади. Мазкур китобнинг тўғри юритилиши ва сақланиши учун масъулият ЙҲХ хизмати ходимларидан бирининг зиммасига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Йўл-йўриқ бериш вақтида меҳнат таътили, касаллик ва шу каби бошқа сабабларга кўра ишда бўлмаган ҳайдовчиларга улар ишга чиққан куни тегишли турдаги йўл-йўриқ тўлиқ ҳажмда берилиши лозим, дастлабки йўл-йўриқ бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Дастлабки йўл-йўриқ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Дастлабки йўл-йўриқ ташувларни амалга ошириш бўйича бирламчи билим ва кўникмаларни ҳосил қилиш мақсадида, автомобилда ташувчи томонидан ишга қабул қилинаётган барча ҳайдовчиларга мажбурий равишда берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Дастлабки йўл-йўриқ ҳайдовчилар тиббий кўрикдан ўтганлари тўғрисидаги маълумотномани тақдим этганларидан сўнг берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Дастлабки йўл-йўриқ беришда қуйидагилар тушунтирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички меҳнат тартиби қоидалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайдовчига бириктириладиган автотранспорт воситасида ишлаш шарт-шароитларининг ўзига хос хусусиятлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг асосий талаблари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги 370-сонли қарори билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидалари (бундан буён матнда йўл ҳаракати қоидалари деб юритилади) бузилганлиги учун жавобгарлик;
(11-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мунтазам ташувларни амалга ошириш йўналиши, оддий (алоҳида хусусиятлари бўлмаган) юкларни ортиш, қайта ортиш ва тушириш, юк ортиш ва тушириш ишларини бажариш жараёнида механик воситалардан фойдаланиш, ёнғин хавфсизлиги қоидалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўл ҳаракати қоидалари бузилиши ва йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлишининг олдини олиш чоралари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда ҳайдовчининг ҳаракатлари, шу жумладан йўл-транспорт ҳодисаси натижасида жабр кўрганларга бирламчи шошилинч ёрдам кўрсатиш усуллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўналишга чиқишдан олдин тиббий кўрикдан ўтиш ва йўл-йўриқларни олиш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари талаблари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Дастлабки йўл-йўриқ ЙҲХ хизматининг ходими ёки унинг вазифаси юклатилган бошқа ходим томонидан берилади. Агар ҳайдовчилар алоҳида ҳудудда жойлашган автогуруҳга ишга қабул қилинаётган бўлса, дастлабки йўл-йўриқ автогуруҳ бошлиғи томонидан берилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ёнғин хавфсизлиги қоидалари, бирламчи шошилинч ёрдам кўрсатиш усуллари ҳамда махсус билим ва кўникмаларни талаб қиладиган бошқа масалалар бўйича дастлабки йўл-йўриқ бериш учун автомобилда ташувчининг тегишли хизматлари ёки келишув асосида бошқа ташкилотлардан мутахассислар жалб қилиниши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Дастлабки йўл-йўриқ ЙҲХ хизмати ёки меҳнат муҳофазаси хоналарида ёхуд зарур шарт-шароитларга эга бўлган бошқа хоналарда ўқитишнинг техник воситалари, кўргазмали ўқув қуроллари ва адабиётлари ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларидан фойдаланган ҳолда берилиши лозим.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Дастлабки йўл-йўриқ беришдан олдин йўл-йўриқ берадиган ходим ҳайдовчи билан қисқа танишув суҳбати ўтказиши, йўл-йўриқ бериш якунлангандан кейин эса, ҳайдовчи дастлабки йўл-йўриқнинг мазмунини ўзлаштирганлиги юзасидан унинг билимини текшириши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Дастлабки йўл-йўриқ, унда иштирок этаётганларнинг сонидан қатъи назар, тўлиқ ҳажмда берилади. Йўл-йўриқ бериш давомийлиги автомобилда ташувчининг раҳбари томонидан белгиланади. Йўл-йўриқ бериш давомийлиги камида 2 соатдан иборат бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ишга янги қабул қилинган ҳайдовчилар мустақил ташувларни амалга ошириш учун дастлабки йўналишга автогуруҳ бошлиғи ёки зарур иш тажрибасига эга бўлган ҳайдовчи билан бирга қўйилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Рейс олди йўл-йўриқ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Рейс олди йўл-йўриқ ҳайдовчиларга йўналишга чиқиш олдидан автотранспорт воситасидан фойдаланиш, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашни тўғри ва хавфсиз бажаришга ўргатиш мақсадида берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Рейс олди йўл-йўриқ қуйидаги ҳайдовчиларга берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳарлараро ва халқаро ташувлар, болаларни, саёҳатга чиққан йўловчиларни, шунингдек хавфли, катта ҳажмли ва оғир вазнли юкларни ташишни амалга оширадиган ҳайдовчиларга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мавсум давомида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ташишни амалга оширадиган ҳайдовчиларга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир мунтазам йўналишдан бошқа мунтазам йўналишга хизмат кўрсатишга ўтган ҳайдовчиларга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Рейс олди йўл-йўриқ ЙҲХ хизмати раҳбари томонидан фойдаланиш хизмати раҳбари билан биргаликда берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Рейс олди йўл-йўриқ беришда қуйидагилар тушунтирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайдовчи бошқарадиган автотранспорт воситасининг тузилиши, унга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашнинг ўзига хос хусусиятлари, ушбу автотранспорт воситасини хавфсиз бошқариш усуллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳаракатланиш шартлари ва йўналишда мавжуд бўлган хавфли манзиллар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
об-ҳаво шароитлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳаракатланиш, дам олиш ва овқатланишни ташкил қилиш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автотранспорт воситасини тўхтатиб туриш ва қўриқлаш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юклар ва йўловчиларни ташишнинг хусусиятлари, темир йўл кесиб ўтиш жойлари, одамлар тўпланиб турадиган жойлардан ўтиш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болаларни ташишнинг алоҳида хусусиятлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташувларни амалга оширишнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқувчи бошқа муҳим масалалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Автомобилда ташувчининг техника хизмати ходими қуйидаги ҳолларда рейс олди йўл-йўриқ беришда иштирок этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайдовчини бошқа русумли автотранспорт воситасини бошқаришга ўтказишда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайдовчини ихтисослаштирилган автотранспорт воситасини бошқаришга ўтказишда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиркама уланган автомобилни бошқаришда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёқилғи-мойлаш материалларини ташишда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Рейс олди йўл-йўриқ бериш вақтида иш тажрибаси ва малакасидан қатъи назар, ишга янги қабул қилинган ҳар бир ҳайдовчининг автотранспорт воситасини бошқариш кўникмалари текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Махсус йўл-йўриқ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Махсус йўл-йўриқ ҳайдовчиларни йўналишда хавфсиз ва тежамли ишлаш учун зарур бўлган маълумотлар билан таништириш мақсадида муайян мавзу бўйича берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Махсус йўл-йўриқ якка тартибда ёки гуруҳ учун ўтказилиши мумкин. Йўл-йўриқнинг ушбу тури автотранспорт воситалари гуруҳлари бошлиқлари ёки автомобилда ташувчи раҳбарининг буйруғи билан тайинланган бошқа ходим томонидан берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Махсус йўл-йўриқ беришда қуйидагилар тушунтирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кескин вазиятлар юзага келганда, хусусан, автомобилнинг турли тизимлари (тормоз тизими, руль бошқаруви, шиналар, механизмларнинг ҳаракатланиш қисми ва шу кабилар) ишламай қолганда ҳайдовчи томонидан бажарилиши лозим бўлган ҳаракатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автотранспорт воситасини олиб қочиш, ёнғин ва бошқа фавқулодда вазиятлар юз беришига қарши чоралар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Ҳар бир мавзу бўйича йўл-йўриқ беришда содир бўлган муайян йўл ҳаракати қоидалари бузилиши ёки йўл-транспорт ҳодисаси батафсил ўрганиб чиқилиши, мавзу ҳаракат хавфсизлиги нуқтаи назаридан бир ёки бир неча йўналишларда ёритилиши ҳамда бу борадаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари таништириб ўтилиши зарур.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Мавсумий йўл-йўриқ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Мавсумий йўл-йўриқ бир йилда икки марта: баҳорги-ёзги ва кузги-қишки мавсум бошланиши олдидан ҳайдовчиларни автотранспорт воситасини бошқариш ва ундан фойдаланишда юзага келадиган қўшимча қийинчиликларга тайёрлаш мақсадида берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Мавсумий йўл-йўриқ беришда қуйидагилар тушунтирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мавсумий иқлим ўзгаришларининг (ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши ёки пасайиши, қор ёғиши, йўлларнинг музлаши, баҳорги сел келиши ва бошқалар) асосий хусусиятлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли мавсумга хос бўлган йўл ҳаракати қоидалари бузилишлари ва йўл-транспорт ҳодисалари, уларнинг юзага келиш сабаблари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автотранспорт воситалари, йўловчи ва пиёдалар оқимининг мавсумга хос бўлган хусусиятлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мавсумга хос хусусиятларни инобатга олган ҳолда автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш усуллари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Мавсумий йўл-йўриқ автомобилда ташувчининг техника хизмати ва ЙҲХ хизмати ходимлари томонидан берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Навбатдан ташқари йўл-йўриқ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Навбатдан ташқари йўл-йўриқ тўсатдан вужудга келган алоҳида шарт-шароитлар бўйича ҳайдовчиларга қўшимча маълумот ва талабларни етказиш мақсадида берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Навбатдан ташқари йўл-йўриқ қуйидаги ҳолатларда берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўналишлардаги ҳаракатланиш шароитларида хавфли ўзгаришлар юз берганда (йўлларда хавфли жойлар пайдо бўлиши, об-ҳавонинг кескин ўзгариши ва шу каби бошқа ҳолатларда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юк ёки йўловчилар ташиш йўналишлари кескин ўзгарганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайдовчиларни йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича қўшимча маълумотлар, шу жумладан қабул қилинган янги қонунчилик ҳужжатлари мазмуни билан таништириш зарурати юзага келганда;
(32-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомобилда ташувчининг автотранспорт воситалари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайдовчи томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайдовчи бир неча кунлик хизмат сафарига юборилаётганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Навбатдан ташқари йўл-йўриқда берилиши лозим бўлган кўрсатмалар ҳар бир ҳолатда унинг мақсадидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Навбатдан ташқари йўл-йўриқ автотранспорт воситалари гуруҳлари бошлиқлари ёки ЙҲХ хизмати ходими томонидан берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Ҳайдовчиларга йўл-йўриқ беришни ташкил этиш бўйича харажатлар автомобилда ташувчининг маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Автомобилда ташувчининг раҳбари мазкур Низомда белгиланган йўл-йўриқларнинг берилишини ташкил этиш учун масъулдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Автомобилда ташувчининг ЙҲХ хизмати, фойдаланиш хизмати ва техника хизмати ходимлари ҳайдовчиларга йўл-йўриқлар бериш бўйича мазкур Низомга мувофиқ зиммаларига юклатилган мажбуриятларнинг бажарилиши учун жавобгардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Ҳайдовчилар мазкур Низомга мувофиқ йўл-йўриқ беришда иштирок этишлари ҳамда унда берилган кўникмаларга риоя қилишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерация Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар вазири А. АХМЕДБАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 22 апрель

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А. ХАИТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 22 апрель
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 22 апрель
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдо-саноат палатаси раиси А. ШАЙХОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 22 апрель
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автомобилда ташувчи томонидан ҳайдовчиларга йўл ҳаракати хавфсизлиги масалалари бўйича йўл-йўриқлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йўл-йўриқлар беришни қайд қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КИТОБИ

Т/р‎‏
‎Йўл-йўриқ тури‎ ‎Йўл-йўриқ берилган сана‎ Йўл-йўриқ берилган
‎шахснинг Ф.И.О.‎
Касби, лавозими
Автотранспорт
‎воситасининг русуми‎
Имзолар‎‎
йўл-йўриқ
‎берган шахс‎
йўл-йўриқ
‎берилган шахс‎
1‎ 2‎ 3‎ 4‎ 5‎ 6‎ 7‎
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 20-сон, 234-модда; 2016 й., 50-сон, 577-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 25.07.2022 й., 10/22/2582-2/0671-сон; 17.03.2025 й., 10/25/3612/0248-сон)