ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АЛОҚА, АХБОРОТЛАШТИРИШ ВА ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АЛОҚА, АХБОРОТЛАШТИРИШ ВА ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
«Тўлов агентлик тармоғи орқали жисмоний шахсларнинг тўловларини қабул қилиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 7 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2099-1]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 56-сон «Тадбиркорлик субъектларининг банк иши соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиши тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Давлат солиқ қўмитаси ва Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг 2010 йил 26 февралдаги 8/2, 2010-7, 17-8/704-сон «Тўлов агентлик тармоғи орқали жисмоний шахсларнинг тўловларини қабул қилиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2099, 2010 йил 21 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 16-сон, 128-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 28 апрель,
317 В/1-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2014 йил 28 апрель,
2014/18-сон
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси раиси Х. МИРЗАХИДОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 28 апрель,
80-мҳ-сон
Келишилган:
Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А. АБДУҲАКИМОВ
2014 йил 28 апрель
Савдо-саноат палатаси раиси А. ШАЙХОВ
2014 йил 28 апрель
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 19-сон, 220-модда)