Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
«Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (32, 78, 93, 98, 103 ва 117-моддаларига)»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Қонунчилик палатаси томонидан 2014 йил 27 мартда қабул қилинган
Сенат томонидан 2014 йил 10 апрелда маъқулланган
Сенат томонидан 2014 йил 10 апрелда маъқулланган
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 25 октябрдаги ЎРҚ-982-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.10.2024 й., 03/24/982/0854-сон)
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги 913-ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 9, 320-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 9, 241-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 418-модда; 2007 йил, № 4, 163-модда, № 9, 420-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2013 йил, № 12, 350-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:
1) 24-модда биринчи қисмининг олтинчи хатбошисидаги «уларнинг фаолиятига доир ҳисоботларини тинглаш» деган сўзлар «уларнинг фаолиятига доир ҳисоботларини, шунингдек ҳокимларнинг вилоят, туман, шаҳар ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан ҳисоботларини тинглаш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 25-модданинг биринчи қисми:
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«тегишли халқ депутатлари Кенгашига вилоят, туман, шаҳар ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан ҳисоботлар тақдим этади»;
бешинчи — ўн иккинчи хатбошилари тегишинча олтинчи — ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги 432-II-сонли Конституциявий Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 12, 213-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, № 4, 101-модда) 8-моддаси биринчи қисмининг 21-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«21) парламент назоратини ва Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга ошириш».
4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги 434-II-сонли Конституциявий Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 12, 215-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 163-модда, № 7, 326-модда; 2008 йил, № 12, 637-модда; 2011 йил, № 4, 101-модда) 8-моддаси биринчи қисмининг 21-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«21) парламент назоратини ва Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга ошириш».
5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги 522-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 9-10, 136-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 163-модда, № 7, 326-модда; 2008 йил, № 12, 637-модда; 2009 йил, № 4, 136-модда; 2011 йил, № 4, 101-модда; 2013 йил, № 4, 95-модда) 22-моддасига қуйидаги қўшимча ва ўзгартиш киритилсин:
қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Бош вазир лавозимига номзод Қонунчилик палатасида унинг номзоди кўриб чиқилаётганда ва тасдиқланаётганда Вазирлар Маҳкамасининг яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракат дастурини тақдим этади»;
тўртинчи — ўн биринчи қисмлар тегишинча бешинчи — ўн иккинчи қисмлар деб ҳисоблансин.
6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги 523-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 9-10, 137-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 163-модда; 2009 йил, № 4, 136-модда; 2011 йил, № 4, 101-модда) 18-моддасига қуйидаги қўшимча ва ўзгартиш киритилсин:
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Бош вазир лавозимига номзод Сенатда унинг номзоди кўриб чиқилаётганда ва тасдиқланаётганда Вазирлар Маҳкамасининг яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракат дастурини тақдим этади»;
иккинчи — саккизинчи қисмлар тегишинча учинчи — тўққизинчи қисмлар деб ҳисоблансин.
7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 11 апрелда қабул қилинган «Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида»ги ЎРҚ-88-сонли Конституциявий Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 161-модда; 2008 йил, № 12, 637-модда; 2011 йил, № 4, 101-модда) 4-моддасига қуйидаги қўшимча ва ўзгартиш киритилсин:
қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Бош вазир лавозимига номзод Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида унинг номзоди кўриб чиқилаётганда ва тасдиқланаётганда Вазирлар Маҳкамасининг яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракат дастурини тақдим этади»;
учинчи — тўққизинчи қисмлар тегишинча тўртинчи — ўнинчи қисмлар деб ҳисоблансин.
8-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 16 апрель,
ЎРҚ-367-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 16-сон, 177-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.10.2024 й., 03/24/982/0854-сон)