Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Нукус шаҳрини «Дўстлик» ордени билан мукофотлаш тўғрисида
Мамлакатимизнинг иқтисодий ва ижтимоий тараққиётига қўшаётган муносиб ҳиссаси, мураккаб экологик шароитга қарамасдан, ҳаётнинг кўплаб соҳаларида юқори натижаларга эришаётгани, юртимизда яшаётган барча миллат ва элатлар ўртасида дўстлик ва тотувликни мустаҳкамлаш, миллий қадриятларни асраб-авайлаш ва бойитиш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш борасида шаҳар аҳли амалга ошираётган катта ишларни инобатга олиб ҳамда 70 йиллиги муносабати билан Нукус шаҳри «Дўстлик» ордени билан мукофотлансин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 11 сентябрь,
ПФ-3314-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 159-модда)