Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат 16.01.2017 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Чора-тадбирларнинг номланиши

Амалга ошириш механизми

Ижро муддатлари

Масъул ижрочилар

I. Тадбиркорлик субъектлари ва инвесторларнинг фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш ва либераллаштириш

1.

Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тартиби ва рухсат берувчи кўринишга эга бўлган ҳужжатларнинг сони, нархи ва муддатларини янада қисқартириш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Вазирлар Маҳкамасига киритиш муддати — 2014 йил апрель

Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, ТИАИСВ, Давлат рақобат қўмитаси, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, ССП

2.

Тадбиркорлик фаолияти соҳасида қуйидагилар орқали қонунчиликни янада либераллаштириш:

ваколатли орган томонидан рухсат берувчи кўринишга эга бўлган ҳужжатлар тақдим этилмаган ёки қонун ҳужжатларида белгиланган муддатда рухсат бериш ҳужжатини тадбиркорлик субъектларига бермаган ёки беришдан бош тортган тақдирда ваколатли орган ёзма равишда хабардор қилиш билан рухсат этилган ҳужжатсиз фаолиятни амалга ошириш учун жавобгарлик чоралари қўлламаслик тартибини белгилаш;

тадбиркорлик субъектларига турли молиявий санкцияларни қўллаш соҳасида қонунчилик нормаларининг такрорланишига барҳам бериш;

қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган эҳтиёжлар учун берилган ер участкаларига бўлган ҳуқуқни тугатиш муддатини улар ишламаган тақдирда икки йилдан уч йилгача ошириш.

Қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш

Вазирлар Маҳкамасига киритиш муддати — 2014 йил II-чорак

Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Олий суд, Олий хўжалик суди, Марказий банк, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, ССП

3.

Ваколатли органнинг рухсат бериш кўринишига эга ҳужжатнинг амал қилинишини тўхтатиш тўғрисидаги қарорни қабул қилган кундан бошлаб тадбиркорлик субъектига етказиш муддатини 1 иш кунигача қисқартириш.

Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиботлари тўғрисида»ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш

Вазирлар Маҳкамасига киритиш муддати — 2014 йил II-чорак

Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, ССП

4.

Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тартибини мураккаблаштирадиган ва тадбиркорлик субъектларига янги ҳуқуқий мажбуриятларни юклашни назарда тутувчи, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг янги ҳуқуқий жавобгарлик чораларини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар расмий эълон қилинган кундан бошлаб уч ойдан кечиктирилмаган ҳолда амалга оширилади.

Қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш

Вазирлар Маҳкамасига киритиш муддати — 2014 йил III-чорак

Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, ССП

5.

Ўзбекистон Республикасининг «Микромолиялаштириш тўғрисида»ги Қонунига кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг микромолия хизматларини тақдим этиш тўғрисидаги аризаларини кўриб чиқиш муддатини уч банк кунидан кўп бўлмаган муддатда чеклашни назарда тутувчи ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш.

Қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш

Вазирлар Маҳкамасига киритиш муддати — 2014 йил II-чорак

Марказий банк, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги

6.

Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ янги ташкил этилган кичик бизнес субъектлари қурилиши тугалланган қурилиш объектини қабул қилиш гувоҳномасини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин 6 ой ўтгандан сўнг лекин давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб бир йилдан ошмаган ҳолда белгиланган энг кам миқдорларни ҳисобга олган ҳолда ягона солиқ тўловини (чакана савдо ташкилотлари бундан мустасно) ва ягона ижтимоий тўловни тўлаш.

Қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш

Вазирлар Маҳкамасига киритиш муддати — 2014 йил II-чорак

Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги

7.

Лицензиялар ва бошқа рухсат бериш кўринишига эга ҳужжатларни тақдим этишда белгиланган тартиб ва муддатларни бузганлик учун мансабдор шахсларга жиноий жавобгарлик белгилаш масаласини кўриб чиқиш ва маъмурий жавобгарликни кучайтириш.

Қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш

Вазирлар Маҳкамасига киритиш муддати — 2014 йил III-чорак

Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Олий суд, Олий хўжалик суди, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, ССП

8.

Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш:

«Электрон ҳукумат» тизимини жорий қилишнинг асосий йўналишларини белгилаш, давлат органлари фаолиятида фуқаролар, ташкилотлар, хорижий фуқаролар билан ўзаро муносабатларидаг ахборот технологияларидан фойдаланиш;

давлат бошқарувининг самарадорлиги, шаффофлиги ва очиқлигини яхшилаш.

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни

Вазирлар Маҳкамасига киритиш муддати — 2014 йил IV-чорак

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, Марказий банк, Давлат рақобат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, ССП

9.

Ишлаб чиқилаётган норматив ҳужжатлар лойиҳаларини ҳамда қабул қилинган нормаларни тадбиркорлик фаолиятида амалий таъсирини муҳокама қилиш бўйича Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (ЯИДХП) махсус бўлимни яратиш в доимий равишда техник қўллаб-қувватлаш, шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга қабул қилинган нормаларни амалий таъсир эттириш.

Комплекс чора-тадбирлар

2014 йил III-чорак

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Адлия вазирлиги, ССП

ЯИДХПда махсус бўлимни юритиш орқали ишбилармонлик муҳитига қонунчилик ҳужжатларини таъсир қилиш баҳоси механизмини жорий қилиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2014 йил III-чорак

Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, ТИАИСВ, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, ССП, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси

10.

Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг «Гаров реестри тўғрисида»ги Қонунини амалга ошириш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш:

Марказий банк ҳузурида «Гаров реестри» давлат унитар корхонасини ташкил этиш ва унинг штатлар сонини белгилаш;

«Гаров реестри» давлат унитар корхонаси фаолиятини моддий-техник жиҳатдан таъминлаш;

гаров реестрининг доимий домен номи (веб-сайт манзили)ни аниқлаш;

гаров реестри томонидан кўрсатиладиган хизматларга (гаров реестрига кредиторлар ёзувлари, кўчирмалар бериш ва бошқалар) ҳақ тўлаш миқдори ва шартларини белгилаш;

қуйидагиларни назарда тутувчи гаров реестри юритиш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш:

гаров реестрига ёзувлар киритиш тўғрисида шартномалар тузиш, ёзувлар киритганлик учун ҳақ тўлаш ва гаров реестридан кўчирмалар олиш;

кредиторлар, тергов ва суриштирув органлари, давлат солиқ ва божхона органлари томонидан гаров реестрига ёзувларни киритиш, реестрдаги ёзувларни ўзгартириш ва ўчириш;

қарздорнинг мол-мулкини ундириб олиш тўғрисидаги суд қарорлари асосида гаров реестрига ёзувлар киритиш, реестрдаги ёзувларни ўзгартириш ва ўчириш;

қарздорнинг мол-мулкини тасарруф этиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқини чеклаш бўйича гаров реестрига ёзувлар киритиш, реестрдаги ёзувларни ўзгартириш ва ўчириш;

киритилган ёзувларга қарздорнинг эътирозларини киритиш;

гаров реестридан маълумотларни излаш, гаров реестридан кўчирмаларни расмийлаштириш ва бериш ва ҳ.к.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2014 йил II-чорак

Марказий банк, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, ИИВ, Бош прокуратура, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Банклар ассоциацияси

11.

Шахсий маълумотларни тўплаш, сақлаш, қайта ишлаш, узатиш ва улардан фойдаланишни ҳуқуқий тартибга солишни, шунингдек, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш талабларини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг «Шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси Қонуни

Вазирлар Маҳкамасига киритиш муддати — 2014 йил III-чорак

Давлат персоналлаштириш маркази, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

II. Тадбиркорлик субъектлари билан давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг муносабатлари самарадорлигини ошириш ҳамда шаффофлигини таъминлаш

12.

Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали зарур ҳужжатларни расмийлаштириш тартибини электрон тарзда қайта ишлаш тизимини жорий этиш, бунда аризачига онлайн тарзда ҳужжатлар топширишнинг белгиланган санаси ва вақти тўғрисида, шунингдек, давлат хизматларидан фойдаланиш учун талаб қилинадиган ҳужжатларнинг батафсил рўйхатини тақдим этиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2014 йил II-чорак

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Адлия вазирлиги, ССП

13.

Қуйидагиларни назарда тутган ҳолда тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш, соддалаштириш ва арзонлаштириш (кредит ташкилотлари бундан мустасно):

рўйхатга олиш органлари ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўзаро ҳамкорликнинг алоқасиз шаклини таъминловчи Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали реал вақт режимида тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги тартибни жорий этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, тегишли маълумотлар базасини яратиш ва дастурий таъминот ишлаб чиқиш

Вазирлар Маҳкамасига киритиш муддати — 2014 йил II-чорак

ССП, Адлия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, ТИАИСВ, ИИВ, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ДПМ, Давлат статистика қўмитаси, Давлат рақобат қўмитаси, Марказий банк, ЎзМАА, Давергеодезкадастр, Интеллектуал мулк агентлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги

рўйхатга олиш органлари ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўзаро ҳамкорликнинг алоқасиз шаклини таъминловчи интерактив давлат хизматлари портали орқали реал вақт режимида тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида хабар бериш тартибини жорий этиш;

рўйхатга олиш ва бошқа ваколатли органларнинг функционал ва операцион жараёнларини тизимли равишда қайта ташкил этиш асосида барча рўйхатга олиш тартиб-қоидаларни тўлиқ автоматлаштириш;

тадбиркорлик субъектларининг ноёб идентификаторини жорий этиш;

давлат рўйхатидан ўтказишда давлат божларини онлайн тўлаш имкониятини тақдим этиш;

Дастурий таъми?отни ишлаб чиқиш — 2015 йил I-чорак

фақат ариза ва таъсис ҳужжатлари асосида юридик шахснинг (тижорат ташкилоти)нинг, якка тартибдаги тадбиркор сифатида эса ариза ва паспорт нусхаси асосида — давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома бериш.

Механизмни жорий этиш — 2016 йил 1 апрелдан

14.

Тадбиркорлик субъектлари билан, давлат хизматлари ва бошқа турдаги хизматларни (тарқатилиши чекланган ва тижорат сирини ўз ичига олган ҳужжатлардан ташқари) кўрсатиш жараёнлари, муддати ва нархларини ўз ичига олган ҳолда ўзаро муносабатлар масалаларини тартибга солувчи вазирлик, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг барча тегишли норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларини ўзларининг расмий веб-сайтларида мажбурий жойлаштириш ва кейинчалик доимий янгилаб туриш йўли билан вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари фаолияти шаффофлигини ошириш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори, қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш

2014 йил июнь

Адлия вазирлиги, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, ССП

15.

Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик субъектларининг ҳомийлик ва хайрия кўринишид??и маблағларидан шаффоф ва самарали фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2014 йил II-чорак

Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, ССП

16.

Тадбиркорлик субъектларига маблағлар бериш тартибини бузганлик, уларни ҳайрия ва пул маблағларини ажратиш билан боғлиқ бошқа фаолиятга мажбур қилганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарликни белгилаш.

Қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш

Вазирлар Маҳкамасига киритиш муддати — 2014 йил III-чорак

Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, ССП

17.

Ер участкалари ажратиш, қуриш учун рухсатномалар бериш, кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш, электр тармоқларига уланиш билан боғлиқ тартибларни тўлиқ инвентаризация қилиш ва натижаси бўйича электрон шаклга ўтказишни соддалаштириш ва тезлаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2014 йил II-чорак

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Давархитектқурилиш, Давергеодезкадастр, «Ўзбекэнерго» ДАК

18.

«Электрон ҳукумат» тизимини жорий қилиш доирасида чора-тадбирларни амалга оширишни жадаллаштириш, шу жумладан:

Комплекс чора-тадбирлар

2014 йил II-чорак

Амалга оширишни якунлаш:

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Давергеодезкадастр, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги

жисмоний шахсларнинг маълумотлар базасини шакллантириш (ноёб идентификатор билан);

2015 йил I-чорак

юридик шахсларнинг маълумотлар базасини шакллантириш (ноёб идентификатор билан);

2015 йил I-чорак

лицензиялаш ва рухсат бериш тартиботлари соҳасида интерфаол хизматлар кўрсатиш учун «Лицензия» ахборот тизимлари комплексини яратиш;

2015 йил I-чорак

солиққа тортиш соҳасида интерактив хизматларини тақдим этиш учун «Солиқ» ахборот тизимлари комплексини интеграция қилиш;

2015 йил I-чорак

товарларни божхона расмийлаштируви бўйича интерактив хизматларни тақдим этиш учун «Божхона» ахборот тизимлари комплексини интеграциялаш;

2015 йил I-чорак

коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида интерактив хизматлар кўрсатиш учун «Коммунал» ахборот тизимлари комплексини яратиш.

2015 йил IV-чорак

19.

Тадбиркорлик субъектларига маъмурий тартиботлар ва давлат хизматларини кўрсатиш тартибини тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни инвентаризация қилиш ва қайта кўриб чиқиш, зарур ҳужжатларнинг тўлиқ рўйхатини кўрсатадиган, давлат бошқарув ва соҳадаги бошқа маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар бундан мустасно (маълумотномалар, лицензия нусхалари ва бошқалар).

Тадбиркорлик субъектларидан бюджетга қарздорлик йўқлиги тўғрисида хулосалар, шунингдек, тегишли коммунал хизматларни олиш ва лицензиялаш тартиб-қоидаларини ўтаётганда коммунал хизматлар учун қарздорлик йўқлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни тақдим этишни талаб қилиш амалиётини бартараф этиш, ўзаро маълумот алмашинуви ёрдамида давлат органлари томонидан тегишли маълумотларни Интернет тармоғи орқали олиш.

Маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари ўртасида электрон ахборот алмашинув механизмини такомиллаштириш орқали таъсис ҳужжатлари ва рухсат бериш характерига эга ҳужжатлар нусхаларини тақдим этиш талаблари мавжуд бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг инвентаризацияси ва таҳлилини ҳисобга олган ҳолда таъсис ҳужжатлари ва рухсат бериш характерига эга ҳужжатларнинг нусхаларини талаб қилишга тақиқ қўйиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни инвентаризация қилиш

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2014 йил IV-чорак

Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Марказий банк, ССП

20.

Ташқи савдо фаолияти субъектларига контрактлар тўғрисидаги маълумотларни интернет орқали электрон рақамли имзо ёрдамида электрон шаклда киритиш имкониятини бериш, бу эса киритилган маълумотларни ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига (ТСОЯЭАТ) ўтказишга, шу билан бир вақтда ваколатли банклар билан ташқи савдо шартномаларини рўйхатдан ўтказиш тартибини бекор қилишга имкон беради.

Хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи савдо контрактларини назорат ва мониторинг қилиш валюта назорат органлари ва ваколатли банклар томонидан ТСОЯЭАТ орқали амалга оширилади.

Қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, интерактив хизматни жорий этиш

2014 йил июнь

Марказий банк, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси

III. Тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ва мувофиқлаштиришнинг институционал тизимини янада такомиллаштириш

21.

Текширувлар сонини қисқартириш ва тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ташкил этиш ва мониторинг қилиш тизимини қуйидагилар орқали янада такомиллаштириш:

Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашининг веб-сайтини яратиш, унда текширувларни тайинлаш тўғрисидаги текширув жадваллари ва қарорларини эълон қилиш, текшириш ўтказиш вақти ва сабаби кўрсатилишини назарда тутиш, шунингдек, Ягона интерактив давлат хизматлари порталига интеграция қилиш;

тадбиркорлик субъектлари фаолиятига ноқонуний аралашишнинг олдини олиш ва назорат қилувчи органлар томонидан ушбу китобни тўлдириш тартиб-қоидаларига риоя этилишини мониторинг қилиш мақсадида Текширувларни рўйхатга олиш китобида (жиноий ишлар доирасидаги текширувлар бундан мустасно) онлайн электрон рўйхатга олиш тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши қарори

2014 йил III-чорак

Давлат солиқ қўмитаси, ССП, Адлия вазирлиги, ?олия вазирлиги, Бош прокуратура, Олий хўжалик суди, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси

22.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг қарорлари асосида тузилган республика ва идоралараро комиссиялар ва доимий ишчи гуруҳлар фаолиятини янада такомиллаштириш, шу жумладан:

Инвентаризациядан ўтказиш

2014 йил II -чорак

Вазирлар Маҳкамасининг ЙАТД, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

а) комиссиялар сонини қуйидагилар орқали кескин қисқартириш:

аниқ ваколатлар ва функцияларга эга бўлмаган комиссияларни тугатиш;

бозор иқтисодиётининг замонавий талаблари ва шартларига жавоб бермайдиган комиссияларни тугатиш;

бошқарув функциялари ва топшириқларининг такрорланишини бажарадиган комиссияларни бирлаштириш;

Таклифлар баён этилган таҳлилий хат

2014 йил II-чорак

б) қуйидагилар орқали комиссиялар фаолиятини янада такомиллаштириш:

замонавий воқелик ва ҳозирги талабларни ҳисобга олган ҳолда комиссияларнинг янгиланган таркибини тасдиқлаш;

комиссияни тузиш мақсади, ўзига хос функциялари, вазифалари ва ваколатлари кўрсатилган қоидаларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

комиссия ваколатлари доирасида ташкил этиш ва мувофиқлаштириш учун жавоб берадиган ҳар бир комиссияси бўйича ишчи органни белгилаш;

талаб қилинадиган минимал миқдордаги ташкилотлар вакилларини киритган ҳолда комиссиялар таркибларини оптималлаштириш.

Республика комиссиялари фаолиятини такомиллаштириш бўйича лойиҳа қарорларини Вазирлар Маҳкамасига киритиш

2014 йил III-чорак

23.

Қуйидагилар орқали назорат қилувчи органлар ходимларининг хўжалик юритувчи субъектларни текшириш қонунчилиги талабларига риоя қилишдаги жавобгарлигини ошириш:

вилоятлардаги халқ депутатлари Кенгашлари мажлисларида туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг тадбиркорлик фаолиятини юритиш уч?? энг қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлиги тўғрисидаги ҳисоботларнинг кўриб чиқилишини амалиётга жорий этиш;

ҳар чоракда давлат ва назорат органлари ҳудудий бўлинмаларининг мансабдор шахслари ва бошқа масъул ходимлари томонидан аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарларининг ҳисоботларини кўриб чиқиш учун Текширувларни мувофиқлаштириш бўйича кенгашнинг ҳудудий комиссиялари махсус йиғилишларини ўтказиш;

Комплекс чора-тадбирлар

Ҳар чоракда

Давлат солиқ қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, назорат қилувчи органлар

давлат ва бошқарув органлари ходимлари томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятига ноқонуний аралашиш ҳолатларини ва уларга нисбатан кўрилаётган жавобгарлик чораларини телевидение ва бошқа оммавий ахборот воситалар орқали кенг ёритиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2014-2015 йиллар

МТРК, Адлия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Бош прокуратура, Олий хўжалик суди, ССП

24.

Мамлакатда энг қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган меъёрлари ва ишбилармонлик амалиётини амалга ошириш, илғор халқаро молиявий ташкилотларни жалб қилиш асосида бизнесни юритиш ва иқтисодий шароитларни яхшилашга қаратилган қонунчиликни доимий равишда такомиллаштириш бўйича қўшимча таклифларни ишлаб чиқишда БМТТДнинг техник ёрдамини жалб қилиш, уларнинг услубий тавсияларидан ва хорижий мамлакат қонунчилигидан фойдаланиш.

2014 — 2017 йиллар учун ВМТТД ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг қўшма лойиҳасининг лойиҳа ҳужжатини тасдиқлаш

2014 йил июнь

ССП, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмита?и

IV. Тадбиркорлик субъектларини кредитлаш механизмларини такомиллаштириш, банк-молия инфратузилмаси сифатини яхшилаш, тадбиркорлик субъектларига кўрсатилган хизматлар турини кенгайтириш

25.

Тижорат банклари, суғурта компаниялари, давлат нотариал идоралари, ички ишлар органлари, давлат кадастри, давлат солиқ хизмати ва тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш органларини кредит ахбороти алмашинуви тизимига киритиш учун қулай шарт-шароитларни яратишга қаратилган саъйи-ҳаракатларни фаоллаштириш орқали тадбиркорлик субъектларини кредитлаш тизимини янада соддалаштириш, тадбиркорликни ривожлантириш.

Комплекс чора-тадбирлар

2014 йил II-чорак

Марказий банк, Банклар ассоциацияси, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Фермерлар кенгаши, Давлат солиқ қўмитаси, Давергеодезкадастр, ИИВ, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, ССП, тижорат банклари

26.

Кичик тадбиркорлик субъектларининг жорий ҳисобварақларидан солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашда банк хизматлари учун олинадиган тўловларни бекор қилиш ҳисобига тижорат банклари билан ўзаро муносабатларда хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий харажатларини янада қисқартириш.

Марказий банк ва тижорат банклари қарорлари

2014 йил апрель

Марказий банк, тижорат банклари, Банклар ассоциацияси

27.

Кредит бўйича қарздорликни сўндиришни ҳисобга олган ҳолда кредитларни олишда тақдим этилган гаров таъминотининг бир қисмини бўшатиш тартибини тасдиқлаш йўли орқали тадбиркорлик субъектларининг кредит ресурсларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш.

Тижорат банклари кенгаши қарорлари

2014 йил II-чорак

Марказий банк, тижорат банклари

28.

Валюта биржаси савдоларида иштирок этишдан олдин банклар томонидан миллий валютадаги маблағларни депозитга қўйиш бўйича талабларни бекор қилиш. Бунда, банк ва валюта биржаси ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларни савдолар ўтказилганидан кейинги кундан кеч бўлмаган муддатда амалга оширишни назарда тутиш.

Қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш

2014 йил II-чорак

Марказий банк, Молия вазирлиги, тижорат банклари

29.

Экспорт қилувчи корхоналарнинг кредитлари учун гаров сифатида ишлатиладиган маҳсулотларни экспортга етказиб бериш шартномалари билан таъминланган мажбуриятларни суғурталаш учун комплекс суғурта маҳсулотини ишлаб чиқиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2014 йил апрель

«Ўзбекинвест» ЭИМСК, Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси, Молия вазирлиги, Ўзбекистон банклар ассоциацияси, ТИАИСВ, ССП

V. Солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш ва соддалаштириш, сифатни бошқариш менежменти стандартларини жорий этиш

30.

Халқаро молия ташкилотларининг веб-сайтлари ва нашрларида Ўзбекистон Республикасига инвестиция киритиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун зарур бўлган статистик ва бошқа маълумотларни жойлаштириш орқали тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар оқимини рағбатлантириш.

Комплекс чора-тадбирлар

2014-2015 йиллар

Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, ТИАИСВ, Марказий банк, ТИВ

31.

Ягона ер солиғини тўлаш тартиби қуйидаги муддатларда амалга оширилади:

ҳисобот йилининг 1 сентябригача — йиллик солиқ суммасининг 30 фоизи;

ҳисобот йилининг 1 декабригача — қолган солиқ суммаси.

Қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш

2014 йил IV-чорак

Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

32.

Электрон рақамли имзо калити сертификатининг амал қилиш муддатини 12 ойдан 24 ойгача узайтириш.

Қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш

2014 йил II-чорак

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

33.

Инвестициявий таклифлар ва хорижий инвестицияларни жалб қилишни талаб этадиган истиқболли инвестиция лойиҳаларнинг паспортларини келишиш ва тасдиқлашда инвестиция лойиҳаларининг ягона электрон базасидан фойдаланиш мажбурий бўлган тартибни белгилаш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2014 йил II-чорак

ТИАИСВ, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, Давархитектқурилиш, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси

34.

Қуйидагилар орқали сертификатлаш ва стандартлаштириш жараёнларини янада такомиллаштириш:

жисмоний ва юридик шахсларнинг ўлчов воситаларини таъмирлаш ҳуқуқини аккредитация қилиш тартибини бекор қилиш;

Қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш

2014 йил II-чорак

«Ўзстандарт» агентлиги, вазирлик ва идоралар

халқаро стандартлар, нормалар ва қоидаларни, шунингдек, ривожланган хорижий давлатларнинг миллий стандартларини ҳисобга олган ҳолда техник регламентларни ишлаб чиқишни тасдиқлаш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

35.

Халқаро стандартлар асосида ишлаб чиқ??иш корхоналарида сифатни бошқариш тизимларини жорий қилиш, шу жумладан «Кайзен» (Япония) корхонасини бошқариш усулини жорий этиш бўйича марказ ташкил этиш ва маҳаллий мутахассисларни ўқитишни назарда тутиш орқали синов дастурини ишлаб чиқиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2014 йил II-чорак

ССП,»Ўзстандарт» агентлиги, вазирлик ва идоралар

VI. Корпоратив бошқарув тизимини янада такомиллаштириш ва хусусий мулкдорларнинг ролини ошириш

36.

Қуйидагилар орқали давлат мулкини хусусийлаштириш ва хўжалик юритувчи субъектлардаги давлат активларини камайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш:

стратегик хусусиятга эга бўлмаган акциядорлик жамиятлари ва масъулияти чекланган жамиятларнинг устав фондида давлат улушини сотиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

2014 йил II-чорак

Давлат рақобат қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги,

кейинчалик устав капиталидаги давлат улуши сотилиши билан давлат унитар корхоналарини тугатиш ёки хусусий мулк шаклига айлантириш

(АЖ, МЧЖ), Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ташкил этилган ёки қайта ташкил этилган корхоналар бундан мустасно.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2014 йил II-чорак

Давлат рақобат қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, бошқа вазирлик ва идоралар

37.

Бошқа манфаатдор томонларнинг акциядорлари (кредиторлар, потенциал инвесторлар ва бошқалар) билан бирга акциядорлик жамиятларида виждонлилик стандартларини ривожлантиришга қаратилган корпоратив бошқарув соҳасидаги этика қоидаларини ишлаб чиқиш, кузатув кенгашлари аъзолари ва бошқа акциядорлик жамиятларининг мансабдор шахсларининг касбий ва ахлоқий жавобгарлигини таъминлаш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2015 йил май

Давлат рақобат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк

38.

Компания тўғрисидаги маълумотларни веб-сайтда жойлаштиришни назарда тутувчи корпоратив веб-сайтларга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш, шу жумладан компаниянинг устав матнлари ва корпоратив бошқарув масалалари бўйича компаниянинг ички ҳужжатлари, жамиятни ривожлантириш стратегияси тўғрисидаги маълумотлар, акциядорларнинг умумий йиғилишларини ўтказиш билан боғлиқ муҳим фактлар ва назорат кенгашининг энг муҳим қарорлари, чораклик ҳисоботлар, қимматли қоғозлар эмиссиялар проспекти, аудиторлик хулосалари.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2014 йил май

Давлат рақобат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк, Адлия вазирлиги

39.

Қонуний асосда қуйидагиларни назарда тутувчи нормаларни белгилаш:

акциядорларнинг умумий йиғилишида жамиятларнинг ўрта ва узоқ муддатли ривожланишининг аниқ стратегиясини тасдиқлаш;

ижро этувчи орган ва кузатув кенгашининг жамиятларни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилган чоралар тўғрисидаги ҳисоботини мунтазам равишда эшитиш.

Қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш

Вазирлар Маҳкамасига киритиш муддати — 2014 йил III-чорак

Давлат рақобат қўмитаси, Молия вазирлиги

40.

Инвестор (акциядор) томонидан мустақил равишда афилланган шахслар билан биргаликда битта ёки бир нечта битимлар натижасида ушбу жамиятнинг устав фондининг 15 ва ундан ортиқ фоизини ташкил этадиган акциялар пакетини мустақил ва (ёки) битимлар натижасида сотиб олиш нияти тўғрисида маълумотни мажбурий рави?да дастлабки эълон қилиш талабини бекор қилиш.

Ўзбекистон Республикасининг «Қимматбаҳо қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонунига ўзгартиришлар киритиш

2014 йил апрель

Давлат рақобат қўмитаси, Молия вазирлиги

41.

Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан белгиланган муддатларда тўланмаган в? олинмаган дивидендлари бўйича ҳисобланган фоизлар миқдори тўланмаган ва олинмаган дивидендлар миқдорининг 50 фоизидан ошмаслиги лозим бўлган тартибни белгилаш.

Қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш

2014 йил апрель

Давлат рақобат қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги

42.

Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ акциядорлик жамиятларининг йирик акциядорларига дивидендларни тўлаш (25 фоиздан ортиқ эгаларига) мазкур жамиятларнинг моноритар акциядорлари олдида дивидентлар бўйича қарздорлиги бўлмаган ҳолда амалга оширилади.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2014 йил II-чорак

Давлат рақобат қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги

43.

Савдо ташкилотчиларининг электрон савдо майдончаларида амалга оширилган қимматли қоғозларни олди-сотди қилиш бўйича битимларнинг ёзма равишда бажарилишини таъминлайдиган нормани ўрнатиш талаб этилмайди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори

2014 йил апрель

Давлат рақобат қўмитаси, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги

44.

Қимматли қоғозлар савдоси ташкилотчиси агар бундай талаб қонунда белгиланмаган бўлса, инвесторларга сотувга қўйилган қимматли қоғозларга дастлабки баҳо беришни талаб қилишга, шунингдек, уларнинг номинал қийматидан паст бўлган қимматли қоғозларни сотишни тақиқлашни белгилашга ҳақли бўлмаган нормани ўрнатиш.

Қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш

2014 йил II-чорак

Давлат рақобат қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Марказий банк, Адлия вазирлиги

45.

«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги, «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги ва «Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига шарҳлар ишлаб чиқиш.

Қонунга шарҳлар

2015 йил июнь

Давлат рақобат қўмитаси, Адлия вазирлиги, ССП

46.

«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги, «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунларини инглиз тилига таржима қилиш, кейинчалик таржима қилинган қонунлар матнини ваколатли давлат органларининг расмий веб-сайтларига жойлаштириш.

Тадбирлар режаси

2014 йил декабрь

Давлат рақобат қўмитаси, ССП, Молия вазирлиги, ТИАИСВ

а) 2-бандидаги «иловага мувофиқ» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 майдаги 195-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., №5, 25-модда) билан тасдиқланган Тижорат банклари томонидан кичик тадбиркорлик субъектларига, деҳқон ва фермер хўжаликларига Имтиёзли кредит бериш махсус жамғармаси ҳисобидан кредит бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 23-бандидаги «тижорат банкларининг бўлинмалари ва ўз таркибида бўлинмалари бўлмаган тижорат банклари учун, шунингдек хусусий банклар учун — 10 иш куни, банкларнинг вилоят бўлинмалари учун — 15 иш куни ва бош (республика) банклари учун — 20 иш куни» сўзлари «уч иш куни» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси