Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат 07.04.2014 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодиёт реал сектори корхоналарининг молиявий барқарорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 18 ноябрдаги ПФ-4053-сон Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодий ночор корхоналарни тижорат банкларига сотиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида» 2008 йил 19 ноябрдаги Ф-4010-сон фармойишига мувофиқ тижорат банклари томонидан банкрот корхоналарни тиклаш, модернизациялаш ва фаолиятини ривожлантириш ҳамда уларни потенциал инвесторларга сотиш тадбирлари амалга оширилмоқда.
Кейинги таҳрирга қаранг.
корхоналарни ёки тижорат банкларининг уларнинг устав фондларидаги улушларини, шунингдек қарздорларнинг мажбуриятлари бўйича тижорат банклари томонидан иловага* мувофиқ рўйхат бўйича ундирилган мол-мулкни (кейинги ўринларда объектлар деб аталади) кимошди савдосига қўйиш ва кимошди савдоси бўлмаган деб эълон қилинган тақдирда тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш йўли билан бозор қиймати бўйича сотиш;
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
кимошди савдоси бўлмаган деб эълон қилинган ва тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш натижалари бўйича инвесторлар томонидан қизиқиш бўлмаган тақдирда — объектларни ушбу банднинг иккинчи хатбошида назарда тутилган тартибда бозор қийматини босқичма-босқич 10 фоизга пасайтириш (бироқ улар бозор қийматининг 50 фоизидан ортиқ эмас) механизмини қўллаган ҳолда акциядорлар умумий йиғилишининг ёки тижорат банки кенгашининг қарорлари бўйича кейинчалик сотиш;

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси