Ҳужжат кучини йўқотган 16.08.2024 27.03.2014 йилдаги 71-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 16.08.2024
Ҳужжат 03.07.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорат банкларининг инвестиция фаолиятини рағбатлантиришга ва банклар томонидан корхоналарни янги инвесторларга сотишни жадаллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 августдаги ПФ-111-сонли «Ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг барқарорлигини таъминлаш, сифати ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодиёт реал сектори корхоналарининг молиявий барқарорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 18 ноябрдаги ПФ-4053-сон Фармонига мувофиқ тижорат банклари томонидан банкрот корхоналарни тиклаш, модернизациялаш ва фаолиятини ривожлантириш ҳамда уларни потенциал инвесторларга сотиш тадбирлари амалга оширилмоқда.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 июлдаги 499-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.07.2018 й., 09/18/499/1439-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, тикланган корхоналарни белгиланган тартибда бир неча марта ким ошди савдоларига ва танловларга қўйиш, шу жумладан уларни янги инвесторларга сотиш учун тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш кутилган натижаларни бермаяпти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорат банкларининг инвестиция фаолиятини кенгайтиришни янада рағбатлантириш, уларнинг ресурс базасини мустаҳкамлаш ҳамда иқтисодиёт тармоқларини янада модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга йўналтирилган узоқ муддатли инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш ҳажмларини кўпайтириш, шунингдек тижорат банклари балансларига қабул қилинган корхоналарни келгусида сотиш учун инвесторларни жалб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тижорат банкларининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналарни ёки тижорат банкларининг уларнинг устав фондларидаги улушларини, шунингдек қарздорларнинг мажбуриятлари бўйича тижорат банклари томонидан иловага* мувофиқ рўйхат бўйича ундирилган мол-мулкни (кейинги ўринларда объектлар деб аталади) кимошди савдосига қўйиш ва кимошди савдоси бўлмаган деб эълон қилинган тақдирда тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш йўли билан бозор қиймати бўйича сотиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кимошди савдоси бўлмаган деб эълон қилинган ва тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш натижалари бўйича инвесторлар томонидан қизиқиш бўлмаган тақдирда — объектларни ушбу банднинг иккинчи хатбошида назарда тутилган тартибда бозор қийматини босқичма-босқич 10 фоизга пасайтириш (бироқ улар бозор қийматининг 50 фоизидан ортиқ эмас) механизмини қўллаган ҳолда акциядорлар умумий йиғилишининг ёки тижорат банки кенгашининг қарорлари бўйича кейинчалик сотиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат банклари томонидан сотиладиган барча корхоналар, шу жумладан тўқимачилик корхоналари, уларнинг устав фондларидаги улушлар, қарздорларнинг мажбуриятлари бўйича ундириб олинган мол-мулк бўйича сотиб олиш тўловларини бир йўла ёки сотиб олиш суммасининг қолдиғига фоизлар ҳисобламасдан бўлиб-бўлиб тўлашни, шунингдек сотиб олиш тўловлари тўлиқ тўлангунга қадар объектни ўзгага бериш ва учинчи шахсларга гаровга (ипотекага) қўйиш ҳуқуқисиз (сотувчи — тижорат банки бундан мустасно) амалга ошириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Акциядорларнинг умумий йиғилишларига ёки тижорат банклари кенгашларига объектлар сотилгандан кейин объектларнинг баланс қиймати ва олинган сотиб олиш тўловлари суммаси, шунингдек тижорат банкларининг талаблари ўртасидаги салбий тафовутни балансдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки манфаатдор вазирликлар, идоралар ва тижорат банклари билан биргаликда объектларни ушбу қарорнинг 1-банди шартларига мувофиқ иловага биноан сотишни назарда тутувчи низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 27 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
71-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 14-сон, 152-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.02.2018 й., 09/18/104/0787-сон, 03.07.2018 й., 09/18/499/1439-сон)