Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Вазирлар Маҳкамасининг «Юқори сифатли техник мойлар ишлаб чиқариш бўйича замонавий корхона ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 15 ноябрдаги 304-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида
Юқори сифатли, рақобатбардошли синтетик, ярим синтетик ва минерал мойлар, антифризларнинг кўплаб турларини ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, шунингдек республика ички бозорини кўрсатиб ўтилган маҳсулотлар билан тўлдириш ва уларни экспортга етказиб беришни кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Юқори сифатли техник мойлар ишлаб чиқариш бўйича замонавий корхона ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 15 ноябрдаги 304-сон қарори 2-бандининг биринчи ва иккинчи хатбошидаги «2012-2013 йилларда» сўзлари «2012 — 2015 йилларда» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2014 йил 26 март,
70-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 13-сон, 144-модда)