Ҳужжат кучини йўқотган 10.07.2017 31.10.2000 йилдаги ПФ-2741-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 10.07.2017
Ҳужжат 19.07.2005 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЎЗҚИШЛОҚХЎЖАЛИКТАЪМИНОТТУЗАТИШ» ДАВЛАТ-КООПЕРАТИВ ҚЎМИТАСИНИ «ЎЗАГРОМАШСЕРВИС» УЮШМАСИ ЭТИБ ЎЗГАРТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июндаги ПФ-5098-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 17 ноябрдаги ««Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамиятини ташкил этиш тўғрисида» ПФ-4857-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 17 ноябрдаги ««Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамияти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-2658-сонли қарори)»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, қишлоқ хўжалик товар ишлаб чиқарувчиларига кўрсатиладиган механизациялаштирилган хизматлар даражаси ва сифатини ошириш, қишлоқда замонавий юқори унумли техникани кенг қўллаш, қишлоқ хўжалик техникасига сервис хизмати кўрсатиш ва уни таъмирлаш, соз ҳолатда сақлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулк қўмитасининг ҳамда «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» Давлат-кооператив қўмитасининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Деҳқончилик саноати мажмуини моддий-техникавий таъминлаш ва техникани тузатиш давлат-кооператив қўмитаси («Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш») ни қишлоқ хўжалигига техникавий хизмат кўрсатиш корхоналари уюшмаси – «Ўзагромашсервис» этиб ўзгартириш тўғрисидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикасида ва вилоятларда машина-трактор паркларининг ҳудудий бирлашмаларини ташкил этиш ҳақидаги таклифлари қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар «Ўзагромашсервис» уюшмаси фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
машина-трактор паркларини ривожлантириш истиқболларини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тараққий этган мамлакатларнинг тажрибасини ўрганиш ва механизациялаштирилган хизматларнинг замонавий усулларини ҳамда сервис хизматининг бошқа турларини бозор тамойиллари асосида қишлоқ хўжалиги амалиётига тадбиқ этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалик техникаси ва уларнинг эҳтиёт қисмларига, шу жумладан Ҳукумат қарорлари бўйича республикага олиб келинаётган шундай техника ва эҳтиёт қисмларга бўлган талаб-эҳтиёжни ўрганиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фермер ва деҳқон хўжаликларига, бошқа қишлоқ хўжалик товар ишлаб чиқарувчиларига шартнома асосларида сервис ва таъмирлаш хизматининг шакл ҳамда услубларини кенгайтириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
машина-трактор парклари томонидан қишлоқ хўжалик товар ишлаб чиқарувчиларига сервис хизмати кўрсатиш бўйича ягона меъёрий ва тариф базасини шакллантириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг иштирокида унга риоя этилишини назорат қилиш;
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 19 июлдаги ПФ-3626-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 28-29-сон, 204-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий сармояларни жалб этиш ва қўшма корхоналар барпо қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки, «Ўзагромашсервис» уюшмаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахс бўлиб, машина-трактор паркларининг ҳудудий бирлашмалари, шунингдек бошқа корхоналар ва ташкилотлар, шу жумладан қишлоқ хўжалигига механизациялаштирилган хизматлар кўрсатиш билан бевосита боғлиқ бўлган хорижий корхона ва ташкилотлар томонидан тузилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» Давлат-кооператив қўмитасининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Машина-трактор паркларининг ҳудудий бирлашмалари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикасида ва вилоятларда жойлашган машина-трактор паркларини, қишлоқ хўжалик техникасини таъмирловчи корхоналарни ҳамда қишлоқ хўжалик кооперативлари (ширкатлари) га, фермер ва деҳқон хўжаликларига техник ва сервис хизматини таъминловчи бошқа корхоналар ҳамда ташкилотларни бирлаштирувчи очиқ турдаги акциядорлик жамиятлари шаклида ташкил қилиниши белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Машина-трактор паркларининг ҳудудий бирлашмалари зиммасига қуйидаги асосий вазифаларни ҳал этиш юклансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
машина-трактор парклари томонидан республика қишлоқ хўжалик товар ишлаб чиқарувчиларини шартнома асосида механизациялаштирилган хизматлар билан, жумладан шудгорлаш ва экин экиш олдидан тупроққа ишлов бериш, бошоқли дон экинлари, шоли ва хашаки экинларни йиғиштириш, пахтани машинада йиғиб-териб олиш, транспорт ҳамда механизациялаштирилган хизматларнинг бошқа турлари билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
машина-трактор паркларини ривожлантириш, таъмирлаш базаларини яратиш, тракторлар, ғалла ўриш ва пахта териш комбайнлари ҳамда бошқа қишлоқ хўжалик техникасига сервис хизмати кўрсатиш ва уларни таъмирлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
замонавий қишлоқ хўжалик техникасига, шу жумладан импорт техникага буюртманомаларни машина-трактор паркларидан йиғиб олиш ва умумлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
машина-трактор паркларига лизинг асосида қишлоқ хўжалик техникаси етказиб бериш тўғрисида «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компанияси билан шартномалар тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
машина-трактор паркларининг қишлоқ хўжалик кооперативлари (ширкатлари) ва фермер хўжаликлари билан энг аввало Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича тарифларнинг миқдорларига нисбатан ягона меъёрлар ҳамда талабларга риоя этилиши масалаларида шартномалар тузиш борасидаги ишлари устидан назоратни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бажарилган ишлар ва сотиб олинган техника учун ўз вақтида ҳисоб-китоб қилинишини, хорижий ва ички кредитлар тўланишини таъминлаш, бирлашма таркибига кирган корхоналар ва ташкилотлар фаолияти устидан молиявий ҳамда бухгалтерик назоратини амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Агросаноат комплекси, Давлат мулк қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари 2000 йилнинг 1 декабрига қадар белгиланган тартибда «Ўзагромашсервис» уюшмасини шакллантиришни ҳамда машина-трактор паркларининг ҳудудий бирлашмаларини ташкил қилишни ниҳоясига етказиб, уларни малакали, касб жиҳатдан тайёрланган кадрлар билан таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилаб қўйилсинки, марказлаштирилган молиявий маблағлар ҳисобига импорт бўйича харид қилинадиган қишлоқ хўжалик техникасини тақсимлаш машина-трактор парклари ҳудудий бирлашмаларининг буюртманомалари асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Ўзбекистон ССР Моддий техника таъминоти ва агросаноат комплекси техникасини ремонт қилиш давлат-кооператив комитетини ташкил этиш ҳақида» Ўзбекистон ССР Президентининг 1991 йил 15 апрелдаги Фармони ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Вазирлар Маҳкамаси ўн кун муддатда «Ўзагромашсервис» уюшмасининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2000 йил 31 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-2741-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 й., 9-10-сон, 281-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 28-29-сон, 204-модда; 2010 й., 17-сон, 130-модда; 2013 й., 36-сон, 477-модда)