Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Халқаро тараққиёт ассоциацциясининг устав капиталидаги қўшимча акцияларга Ўзбекистон Республикасининг обунаси тўғрисида
Халқаро Тараққиёт Ассоциацияси (ХТА) билан ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, унинг кўпайиши муносабати билан ХТА устав капиталидаги Ўзбекистон Республикасининг дастлабки улушини сақлаб қолиш мақсадида:
1. ХТА Бошқарувчилар кенгаши ХТАнинг устав капиталини кўпайтириш ва ХТАга аъзо мамлакатларнинг ХТА устав капиталидаги улушларини сақлаб қолиш учун қўшимча акцияларга обуна бўлишини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Марказий банкининг ХТА устав фондидаги 8 157 дона, шу жумладан ҳар бир акциянинг номинал қиймати 25 АҚШ доллари бўлган 2357 дона тўланган акциялар ва 5,8 минг дона бепул аъзолик бадаллари учун Ўзбекистон Республикасининг қўшимча обунаси тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирига Ўзбекистон Республикасининг ХТА устав капиталидаги қўшимча улушларни сотиб олиш нияти тўғрисидаги ёзма мажбуриятни Ўзбекистон Республикаси номидан имзолаш ҳуқуқи берилсин.
4. Белгилансинки, ХТА устав капиталидаги тўланган 2 357 дона акциялар қийматини тўлаш Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидаги ХТАнинг қимматли қоғозлари ҳисобварағига жойлаштирилган миллий валютадаги ўтказилмайдиган векселларни чиқариш йўли билан амалга оширилади.
5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки обуна ҳужжати тақдим этилганидан кейин 31 кун давомида 58 925 АҚШ доллари эквивалентидаги миллий валютадаги фоизсиз ҳисобланган векселларни муомалага чиқаради ва уларни Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидаги ХТАнинг қимматли қоғозлар ҳисобварағига жойлаштиради.
6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги:
Ўзбекистон Республикаси номидан ХТА устав фондидаги қўшимча улушларга обуна бўлиш тўғрисидаги ҳужжатнинг ўз вақтида тақдим этилишини таъминласин;
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидаги ХТАнинг қимматли қоғозлари ҳисобварағига ўтказилмайдиган фоизсиз векселларни чиқариш ва жойлаштириш тўғрисида МДҲни хабардор қилсин.
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 22 ноябрь,
ПҚ-1646-сон