Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида
1. 2012 йил 30 майда Ашхобод шаҳрида имзоланган 1992 йил 9 октябрдаги Халқаро Ҳамдўстлик Мамлакатларига аъзо давлатларнинг геодезия, картография, кадастр ва Ерни масофадан туриб зондлаш соҳасида ўзаро ҳамкорлиги тўғрисидаги Битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги протокол тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги депозитарийга Ўзбекистон Республикаси томонидан кўрсатилган халқаро шартноманинг кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат тартиб-таомиллари бажарилганлиги тўғрисида тегишли билдиришнома юборсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари халқаро шартнома кучга киргандан кейин Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминласинлар.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 17 декабрь,
ПҚ-1880-сон