Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида
Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш, хизмат сафарларининг самарадорлигини ошириш, Ўзбекистон Республикаси миллий хавфсизлиги ва давлат сирлари ҳимоясини таъминлаш мақсадида:
1. Қуйидагилар тасдиқлансин:
Хорижий мамлакатларга хизмат сафарига чиқиши Ўзбекистон Республикаси Президенти билан махсус келишувни талаб қиладиган мансабдор шахслар рўйхати 1-иловага мувофиқ;
Хорижий мамлакатларга хизмат сафарига чиқиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан махсус келишувни талаб қиладиган мансабдор шахслар рўйхати 2-иловага мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хорижий мамлакатларга хизмат сафарига чиқиши Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмалари билан махсус келишувни талаб қиладиган мансабдор шахслар рўйхати 3-иловага мувофиқ.
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5650-сонли Фармони таҳририда)
2. Ўзбекистон Республикасининг «Давлат сирларини сақлаш тўғрисида»ги Қонуни билан давлат сири ёки ҳарбий сирни ташкил этувчи маълумотлар билан ишлаётган ёки ишлаган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқлари уларнинг ёзма равишда берган розиликлари билан чекланиши мумкинлиги белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.
Белгилансинки, давлат сири ёки ҳарбий сирни ташкил этувчи маълумотлардан хабардор мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиши белгиланган тартибда махсус келишувга асосан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатасига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, уларнинг девонлари масъул ходимларининг хорижий мамлакатларга хизмат сафарларига тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси кенгашлари қарорларига асосан чиқиши тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тавсия қилинсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга хизмат сафарларини ташкил этиш қоидаларини тасдиқласин, унда режа-топшириқ ва хизмат сафари натижалари бўйича ҳисобот тузиш тартиби, хизмат сафарига юборилаётган мансабдор шахсларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, шу жумладан, хизмат сафарининг мақсади ва вазифаларини самарали амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси миллий манфаатларини ҳимоя қилиш, расмий ва норасмий маросимларни ўтказиш пайтида бўлиб турган мамлакат қонунчилигига ва умумэътироф этилган юриш-туриш қоидалари (этикет)га риоя этиш, шунингдек давлат сирларидан хабардор шахсларнинг чет элга чиқиши муносабати билан махфийлик режимини таъминлаш назарда тутилсин.
5. Давлат ҳокимияти ва хўжалик органлари раҳбарлари зиммасига хизмат сафарларининг асослантирилганлиги, самарали ташкил этилиши ва натижадорлиги, хизмат сафари харажатлари учун ажратилган маблағларнинг мақсадли ва оқилона сарфланиши, ушбу Қарор талабларининг бажарилиши учун шахсий жавобгарлик юклансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Олий суд, Бош прокуратура, Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига қонунга хилоф равишда чет элга чиққанлик учун жиноий ва маъмурий жавобгарликни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
қонун ҳужжатларига ушбу Қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин;
идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу Қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 6 январдаги 8-сон «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга боришлари тартибини ва Ўзбекистон Республикасининг дипломатик паспорти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорининг 2-банди тўртинчи ва бешинчи хатбошилари, шунингдек қарорга 4-илова ўз кучини йўқотган деб топилсин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси И. Абдуллаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 5 март,
ПҚ-2142-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сонли қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Хорижий мамлакатларга хизмат сафарига чиқиши Ўзбекистон Республикаси Президенти билан махсус келишувни талаб қиладиган мансабдор шахсларнинг
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари;
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси, унинг ўринбосарлари;
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикери, унинг ўринбосарлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчилари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Молия-хўжалик департаменти раҳбари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг бошқа мустақил таркибий бўлинмалари раҳбарлари, шунингдек уларнинг ўринбосарлари.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5650-сонли Фармони таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппаратининг масъул ходимлари;
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5650-сонли Фармони таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг ректори;
7. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтининг директори;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги ПФ-5456-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2018 й., 06/18/5456/1316-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси ва унинг ўринбосари;
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 июндаги ПФ-5086-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 521-модда)
10. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
101. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили;
(101-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 июндаги ПФ-5086-сонли Фармонига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 521-модда)
11. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг раиси;
12. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раиси, унинг ўринбосарлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Олий суди раислари, шунингдек уларнинг ўринбосарлари;
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 сентябрдаги ПФ-5187-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 980-модда)
14. Вазирлар ва давлат қўмиталарининг раҳбарлари, шунингдек уларнинг ўринбосарлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
141. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони ва унинг ўринбосарлари.
(141-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 31 октябрдаги ПФ-5567-сон Фармонига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2018 й., 06/20/5567/0802-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг раиси ва унинг ўринбосарлари;
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги ПФ-5456-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2018 й., 06/18/5456/1316-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, унинг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи;
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 сентябрдаги ПФ-5547-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.10.2018 й., 06/18/5547/1975-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аппарати бошқарувчиси;
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 июндаги ПФ-5086-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 521-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг раиси, унинг ўринбосари ва масъул ходимлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Президенти;
20. Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий маркази директори;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 июндаги ПФ-5086-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 521-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 июндаги ПФ-5086-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 521-модда)
23. Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси Ижрочи директори;
24. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенеси Раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси;
25. Вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари
Изоҳ: мазкур Рўйхатда кўрсатилган мансабдор шахслар ўриндошлик асосида бошқа лавозимларни эгаллаган тақдирда, ўриндошлик асосида эгаллаган лавозими йўналиши бўйича чет элга хизмат сафарига чиқиши ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти билан махсус келишиш талаб этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сонли қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Хорижий мамлакатларга хизмат сафарига чиқиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан махсус келишувни талаб қиладиган мансабдор шахсларнинг
РЎЙХАТИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати ахборот-таҳлил департаментларининг (бошқармаларининг, бўлимларининг) раҳбарлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили;
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 июндаги ПФ-5457-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.06.2018 й., 06/18/5457/1324-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг масъул ходимлари;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 июндаги ПФ-5457-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.06.2018 й., 06/18/5457/1324-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Республика давлат бошқаруви органларининг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари (вазирликлар ва давлат қўмиталари бундан мустасно);
4. Хўжалик бошқаруви органларининг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари;
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида ташкил этилган ташкилотлар ва муассасалар раҳбарлари;
6. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори;
7. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси, унинг ўринбосарлари;
8. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Ижроия қўмитасининг раиси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Давлат олий таълим муассасаларининг раҳбарлари (ректорлари) (ДХХ, Миллий гвардия, Ички ишлар, Мудофаа, Адлия вазирликларининг таълим муассасалари бундан мустасно);
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 31 октябрдаги ПФ-5567-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2018 й., 06/20/5567/0802-сон)
10. «Шарқ» НМАК, «Навоий кон-металлургия комбинати» Давлат корхонаси, «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» ОАЖ, «Ўзбекистон металлургия комбинати» ОАЖ бош директорлари;
11. Ўзбекистон Бадиий академиясининг раиси;
12. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосарлари;
13. Устав фондида давлат улуши мавжуд бўлган тижорат банклари бошқаруви раислари;
14. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари;
15. Туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари (Тошкент шаҳри бундан мустасно).
Изоҳ:
1. Мазкур Рўйхатда кўрсатилган мансабдор шахслар ўриндошлик асосида бошқа лавозимларни эгаллаган тақдирда, ўриндошлик асосида эгаллаган лавозими йўналиши бўйича чет элга хизмат сафарига чиқиши ҳам Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан махсус келишиш талаб этилади.
2. Вазирлар Маҳкамаси томонидан чет элга хизмат сафарига чиқиши Вазирлар Маҳкамаси билан махсус келишувни талаб қиладиган қўшимча лавозимлар ҳам белгиланиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сонли қарорига
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хорижий мамлакатларга хизмат сафарига чиқиши Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмалари билан махсус келишувни талаб қиладиган мансабдор шахсларнинг
РЎЙХАТИ
(3-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5650-сонли Фармони таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчи бўлинмалари
(бўлим номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5650-сонли Фармони таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши судьялари;
2. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди ва Олий суди судьялари;
3. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Академияси, Тошкент давлат юридик университети, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази ва Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази, Миллий гвардиянинг Ҳарбий-техника институти, Ички ишлар вазирлигининг Ёнғин хавфсизлиги институти ва Академияси раҳбарлари;
(бўлим Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги ПФ-5456-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2018 й., 06/18/5456/1316-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчи бўлинмалари
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси директори;
(бўлим Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5650-сонли Фармони таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Оммавий ахборот воситалари, маънавият ва маърифат, маданият, санъат ва ижодий ташкилотларни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчи бўлинмалари
(бўлим номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5650-сонли Фармони таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
1.Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасининг раҳбари;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори ўринбосарлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ташқи ишлар ва Ички ишлар вазирликлари, ДХХ, ДХХ чегара қўшинлари, Адлия, Мудофаа, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Миллий гвардия, Олий суд, Бош прокуратура, Давлат божхона қўмитасининг, шу жумладан уларнинг ҳудудий ва таркибий бўлинмаларининг масъул ходимлари — халқаро ва минтақавий ташкилотларнинг (БМТ, ШҲТ, МДҲ ва бошқалар) расмий тадбирларида қатнашиш учун;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 31 октябрдаги ПФ-5567-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2018 й., 06/20/5567/0802-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Мудофаа вазирлигининг олий таълим муассасалари раҳбарлари, шунингдек уларнинг ўринбосарлари.
Изоҳ:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур Рўйхатда кўрсатилган мансабдор шахслар ўриндошлик асосида бошқа лавозимларни эгаллаган тақдирда, ўриндошлик асосида эгаллаган лавозими йўналиши бўйича чет элга хизмат сафарига чиқиши ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмалари билан махсус келишувни талаб этади.
(изоҳнинг 1-банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5650-сонли Фармони таҳририда)
2. Мансабдор шахсларнинг халқаро ва минтақавий ташкилотларнинг расмий тадбирларида қатнашишини келишиш Ташқи ишлар вазирлиги орқали амалга оширилади.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 июндаги ПФ-5086-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 521-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 10-сон, 103-модда; 2017 й., 25-сон, 521-модда, 37-сон, 980-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.01.2018 й., 0618/5306/0593-сон, 10.05.2018 й., 06/18/5438/1189-сон, 07.06.2018 й., 06/18/5456/1316-сон, 08.06.2018 й., 06/18/5457/1324-сон, 01.10.2018 й., 06/18/5547/1975-сон, 31.10.2018 й., 06/20/5567/0802-сон; 24.02.2021 й., 06/21/6176/0156-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон, 28.08.2021 й., 07/21/5235/0840-сон, 09.11.2021 й., 06/21/3/1037-сон; 29.11.2022 й., 06/22/257/1049-сон; 12.07.2024 й., 06/24/100/0502-сон; 27.11.2025 й., 06/25/232/1102-сон)