Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва унинг шуъба тузилмалари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 мартдаги 144-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» унитар корхонасини акциядорлик жамияти шаклида қайта ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 30 ноябрдаги ПҚ-4540-сон қарори)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва унинг шуъба тузилмалари фаолиятини янада такомиллаштириш, шунингдек қонунчилик нормалари бир хил қўлланилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2014 йил 3 март,
44-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 мартдаги 44-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 21 январдаги 45-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Устави 25-бандининг ўн еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Банкнинг филиаллари, ваколатхоналари, хўжалик жамиятлари ва унитар корхоналарини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда уларнинг низомларини ва уставларини тасдиқлайди».
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2013 йил 23 январдаги 15-сон қарори 2-бандининг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«2. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига, шунингдек унинг хўжалик жамиятлари ва унитар корхоналарига қуйидагилар:».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 10-сон, 104-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.02.2018 й., 09/18/108/0709-сон)