Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат 17.02.2014 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
4. «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг «Ўзмобайл» мобил алоқа миллий оператори тармоғини ташкил этиш ва фойдаланишга топшириш ишларини мувофиқлаштириш бўйича ишчи гуруҳи 2-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин, унга лойиҳа ва қурилиш-монтаж ишларини бажариш, мақбул технология ва ускуналарни танлаб олиш ишларини ташкиллаштириш, ускуналарни етказиб бериш ва объектларни ўз вақтида фойдаланишга топшириш бўйича мониторингни амалга ошириш вазифалари юклатилсин.
 LexUZ шарҳи

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш шакли

Ижро муддатлари

Масъул ижрочилар

I. Мобил алоқа миллий оператори фаолиятини ташкил этиш

1.

«Ўзмобайл» мобил алоқа миллий оператори тармоғини ахборот-коммуникация технологиялари ҳамда симсиз алоқа тизимларини бошқариш ва улар билан ишлаш кўникмаларига эга бўлган юқори малакали ходимлар билан бутлаш

Комплекс чора-тадбирлар

2014 — 2017 йиллар

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «Ўзбектелеком» АК

2.

Антенна минораларини қуриш учун доимий фойдаланиш ҳуқуқида ер участкаларини, технологик ускуналарини монтаж қилиш учун бинолар тақдим этиш

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорлари

2014 — 2017 йиллар давомида жадвал бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

3.

«Ўзмобайл» мобил алоқа миллий оператори тармоғини яратиш учун зарур бўлган радиочастота полосаларини ажратиш

Радиочастоталар бўйича республика кенгаши қарорлари

буюртманомага мувофиқ

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «Ўзбектелеком» АК

II. Мобил алоқа миллий операторини яратиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш

4.

«Ўзмобайл» мобил алоқа миллий оператори тармоғини яратиш бўйича лойиҳанинг техник топшириғини ишлаб чиқиш

Лойиҳанинг техник топшириғини тасдиқлаш

2014 йил январь-февраль

Алоқа, ахборот ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, «Ўзбектелеком» АК, Давархитектқурилиш, Иқтисодиёт вазирлиги

5.

Телекоммуникация ускуналарини етказиб берувчилар билан музокаралар олиб бориш

Меморандумлар тузиш, техник-тижорат таклифларини олиш

2014 йил февраль-март

Алоқа, ахборот ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, «Ўзбектелеком» АК

6.

Лойиҳани амалга ошириш учун имтиёзли хорижий кредитларни жалб қилиш бўйича чет эл молия институтлари билан музокаралар ўтказиш

Ҳукумат қарори лойиҳаси, қарз битимлари лойиҳалари

2014 йил март

ТИАСВ, Алоқа, ахборот ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Ўзмиллийбанк

7.

Технологик ускуналарни етказиб бериш бўйича энг яхши таклифларни танлаб олиш асосида жаҳоннинг етакчи ишлаб чиқарувчилари билан шартномалар тузиш

Телекоммуникация ускуналарини етказиб бериш бўйича шартномалар

жадвал бўйича

Алоқа, ахборот ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, ТИАСВ, «Ўзбектелеком» АК

8.

«Ўзмобайл» мобил алоқа миллий оператор тармоғини яратиш бўйича ТИА лойиҳасини ишлаб чиқиш, ваколатли органлардан экспертизадан ўтказиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш

Ҳукумат қарори лойиҳаси

2014 йил апрель

Алоқа, ахборот ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, ваколатли органлар

III. Мобил алоқа миллий операторини яратиш босқичлари

9.

Мобил алоқа тармоғи билан Тошкент шаҳрини қамраб олиш, бунинг учун қуйидагиларни ўрнатиш:

2014 йил

Алоқа, ахборот ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, «Ўзбектелеком» АК

базавий станциялар (дона);

1 020

базавий станциялар контроллёрлари (дона);

1

радиореле ускуналари (комплект);

500

коммутация станцияси ва биллинг тизими (млн та номерлар);

2,0

қуёш фотоэлектр автоном тизимлари (дона)

5

10.

Мобил алоқа тармоғи билан республиканинг вилоят марказларини қамраб олиш, бунда қуйидагиларни ўрнатиш:

2015 й.

Алоқа, ахборот ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, «Ўзбектелеком» АК

базавий станциялар (дона)

1 994

базавий станциялар контроллёрлари (дона)

11

радиореле ускуналари (комплект)

2 000

коммутация станцияси ва биллинг тизими (млн та номерлар)

8,0

автоном қуёш фотоэлектр тизимлари (дона)

25

11.

Мобил алоқа тармоғи билан республиканинг қолган аҳоли пунктларини қамраб олиш, бунинг учун қуйидагиларни ўрнатиш:

2017 й.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «Ўзбектелеком» АК

базавий станциялар (дона)

3 986

радиореле ускуналари (комплект)

4 000

автоном қуёшли фотоэлектр тизимлари (дона)

70

 LexUZ шарҳи

Х.М. Мирзохидов

ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири, ишчи гуруҳ раҳбари

Ш.А. Тўлаганов

ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири ўринбосари

Ж.Т. Мирзамахмудов

иқтисодиёт вазири ўринбосари

М.Р. Абдуллаев

молия вазири ўринбосари

М.И. Шодиев

Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси ўринбосари

У.Б. Аъламов

ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари

М.М. Сангилов

ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари

А.И. Ахмедхўжаев

Ўзмиллийбанк бошқаруви раиси ўринбосари

А.А. Абдумўминов

«Ўзбектелеком» АК бош директори

К.Н. Ирисбекова

«Алоқабанк» АТБ бошқаруви раиси

Ж.Т. Махсудов

«Ўзбектелеком» АК бош директори ўринбосари

А.Т. Гаюпов

«Алоқалойиҳа» ДУК директори

Т.М. Бикметов

«ЎзАлоқаКонсалтинг» МЧЖ директори

К.А. Юлдашев

Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари бўйича АТД шўъбаси мудири, ишчи гуруҳ котиби

 LexUZ шарҳи

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси