Ҳужжат кучини йўқотган 25.03.2004 10.05.1991 йилдаги 125-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 25.03.2004
Ҳужжат 10.05.1991 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон ССЖ Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасини ташкил этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 25 мартдаги 139-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон ССЖнинг мустақиллиги тўғрисидаги Декларацияга ва «Ўзбекистон ССЖда мулкчилик тўғрисида»ги Қонунга амал қилиб, жумҳуриятда геология тармоғининг геология-қидирув, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини бошқаришнинг комплекс тизимини яратиш мақсадида ҳамда Ўзбекистон ССЖ Президентининг 1991 йил 12 февралдаги Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон ССЖ Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси марказий аппаратининг тузилиши иловага мувофиқ тасдиқлансин. Давлат қўмитаси аппарати ходимларининг сони 140 кишидан (хизмат кўрсатувчи ходимлар сонини хисобга олмаган ҳолда) иборат қилиб белгилансин, улар Қўмита билан ўз муносабатларини шартнома асосларида йўлга қўювчи унинг тасарруфидаги корхоналар ва ташкилотларнинг ажратмалари ҳисобига сақлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎзССЖ Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасига раиснинг тўрт нафар ўринбосари, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосари ҳамда 9 кишидан иборат ҳайъати бўлишига рухсат этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўз фаолиятини хўжалик ҳисоби асосида амалга оширувчи Ўзбекистон ССЖ Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жумҳурият ҳудудини геологик жиҳатдан комплекс ўрганиш, халқ хўжалиги эҳтиёжларини ўрганилган минерал хом ашё захиралари билан таъминлаш билан боғлиқ барча масалаларни мустақил олиб бориш ва ҳал қилиш фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлашни амалга ошириш, ўзига топширилган масалалар бўйича ССЖИ ва жумҳуриятнинг барча давлат органларида, шунингдек чет элларда жумҳурият манфаатларини ифодалаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
минерал ресурслардан фойдаланишни назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жумҳурият ҳудудида геология тармоғининг ташкилотлари ва корхоналарида барпо этилган мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва ишлатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон ССЖ Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг ўз тасарруфига кирувчи масалалар бўйича актлари жумҳурият ҳудудида иш олиб борувчи барча вазирликлар, идоралар ва корхоналар учун, уларнинг идоравий бўйсунишидан қатъи назар, мажбурий ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон ССЖ Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тўғрисидаги илова қилинаётган Низом тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. ЎзССЖ Иқтисодиёт қўмитаси, ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси, ЎзССЖ Молия вазирлиги Ўзбекистон ССЖ Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ташкил этилганлиги муносабати билан режа ва бюджет (ишлаб чиқариш, капитал қурилиш, молиявий таъминлаш, моддий-техникавий таъминлаш ва бошқалар) кўрсаткичларига тегишли ўзгартишлар киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1991 йил 10 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
125-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 10 майдаги
125-сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон ССЖ Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси марказий аппаратининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛИШИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раҳбарият
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳуқуқий бўлим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи бўлим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат-тафтиш бўлими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Минерал хом ашё базасини истиқболли ривожлантириш бўлими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Минерал ресурслардан фойдаланишни назорат қилиш бўлими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Геология бўлими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидрогеология ва норуда хом ашё бўлими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нефть ва газ бўлими
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Геология назорати ва геоэкология бўлими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлаб чиқариш-техника бўлими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энергомеханика бўлими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чуқур бурғулаш техникаси ва технологияси бўлими
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Капитал қурилиш бўлими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Моддий-техника таьминоти бўлими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий соҳани ва савдони ривожлантириш бўлими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фойдали қазилмаларни қазиш бўлими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бозор муносабатларини ҳамда хўжалик механизмини шакллантириш ва ривожлантириш бўлими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Режа-молия бўлими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бўлими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кадрлар бўлими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи иқтисодий алоқалар бўлими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлар Бошқармаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 10 майдаги 125-сонли қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон ССЖ Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон ССЖ Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси жумҳурият геология-қидирув тармоғини бошқаришнинг иттифоқ-жумҳурият органи ҳисобланади, ўз фаолиятида Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасига ва ССЖИ Геология вазирлигига бўйсунади, уларнинг манфаатларини ифодалайди ҳамда улар томонидан унга мол-мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎзССЖ Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси хўжалик ҳисоби шароитларида ишлайди, жумҳурият ҳудудини геологик жихатдан комплекс ўрганиш, халк хўжалигининг қидириб топилган минерал хом ашё заҳираларига эҳтиёжларини қондириш билан боғлиқ барча масалаларни мустакил олиб боришни ва ҳал қилишни таъминлайди, ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича ССЖ Иттифоқида, шунингдек, чет элларда жумҳурият манфаатларини ифодалайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎзССЖ Давлат геология ва минерал ресурслар қумитаси ўз фаолиятида ССЖИ конунларига, ССЖИ Олий Кенгашининг бошқа қарорларига, ССЖИ Президентининг фармонларига, Ўзбекистон ССЖ қонунларига, Ўзбекистон ССЖ Олий Кенгашининг бошқа қарорларига, Ўзбекистрн ССЖ Президентининг фармонларига, қарорларига за фармойишларига, мазкур ҳужжатларда кўзда тутилган холларда эса, шунингдек ССЖИ Вазирлар Маҳкамасининг ҳамда Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг, ССЖИ Геология вазирлигининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа норматив актларга, шунингдек, мазкур Низомга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар ЎзССЖ Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жумҳуриятнинг минерал хом ашё базасини ҳар томонлама ривожлантиришни, халқ хўжалигининг қидириб топилган фойдали қазилмалар захираларига эҳтиёжларини янада тўлароқ қондиришни таъминлаш, минерал хом ашё ва ер ости сувлари ресурсларини прогнозлаш ва баҳолаш учун зарур маълумотларни олиш, улардан фойдаланишнинг экологик ва оқилона шароитларини аниқлаш, саноат ва фуқаро қурилишини истиқболли жойлаштириш учун муҳандислик-геологик асосларни тайёрлаш, ер ости бойликлари ҳақидаги билимларни оширадиган ва ер ости бойликларидан окилона фойдаланишни ташкил этишга ёрдам берувчн бошка маълумотларни олиш мақсадида ер ости бойликларини геологик ўрганиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдали қазилмалар захираларининг давлат балансини ва конлар кадастрини олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер ости бойликларини геологик ўрганиш ва минерал ресурслардан оқилона фойдаланиш устидан давлат назоратини олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайси идорага бўйсунишидан, мулкчилик шаклидан ва молиявий манбаларидан қатъи назар, барча ташкилотлар томонидан бажариладиган геология-қидирув ишларини давлат томонидан рўйхатга олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
минерал хом ашёларнинг ва фойдали қазилмалар заҳираларининг кондицияларини тасдиқлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. ЎзССЖ Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎзССЖ Иқтисодиёт қўмитаси билан биргаликда жумҳуриятнинг минерал хом ашё базасини такрорий ишлаб чиқариш ва янада кенгайтириш суръатларини ҳамда бунинг учун зарур бўлган инвестицияларни асослайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жумҳуриятнинг минерал хом ашё базасини жорий ва истиқболли ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқади ҳамда Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасига ва ССЖИ Геология вазирлигига тасдиқлаш учун тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жумҳуриятни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг асосий йўналишлари лойиҳаларининг минерзл ресурслардан оқилона фойдаланиш қисмини ишлаб чиқишда, ер ости бойликларини геологик ўрганиш бўйича умумиттифоқ ва жумҳуриятлараро дастурларни тузишда ва рўёбга чиқаришда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тармоқдаги геология-қидирув, илмий-тадқиқот, тематик, геоэкологик, тажриба-конструкторлик ишларининг ва бошқа ишларнинг асосий йўналишларини белгилайди; ўз ваколати доирасида бошқа вазирликлар ва идоралар томонидан бажариладиган геология-қидирув ишларининг йўналишларини, уларни мувофиқлаштириш учун, кўриб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқ хўжалиги объектларини қуриш учун тадқиқотлар ўтказади ва майдонларда конлар йўқлиги тўғрисида хулосалар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий прогнозлашни такомиллаштириш, фойдали қазилмалар конларини қидириб топиш ва ўрганиш методикасини, геология-қидирув ишлаб чиқариши техникаси ва технологиясини такомиллаштириш масалаларида ягона илмий-техникавий сиёсатни мувофиқлаштиради ва ўтказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат буюртмаларини жойлаштиради, тармоқнинг корхоналари ва ташкилотлари томонидан бажариладиган геология-қидирув ва илмий-тадқиқот ишларини бюджет маблағлари ҳисобидан молиявий таъминлайди, геология-қидирув ишлари учун, қайси идорага бўйсунишидан қатъи назар, корхоналарга ажратиладиган маблағлардан окилона фойдаланишни назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
минерал хом ашё ресурслари заҳираларининг аҳволи ва улардан фойдаланиш бўйича жумхурият ва минтақавий ахборот тизимларининг ривожланишини таъминлайди, ахборотномалар, тўпламлар, каталоглар, методик хужжатлар тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт қўмитаси билан келишилган ва Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган рўйхат бўйича фойдали қазилмаларнинг конларини саноат миқёсида ўзлаштиришга жалб қилишга рухсатнома (лицензия) беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кон қазувчи корхоналарнинг саноат учун аҳамиятини йўқотган, қазиб олиш вақтида нобуд бўлган ёки кейинги геология-қидирув ишлари ёхуд конларни ўзлаштириш пайтида тасдиқланмаган фойдали қазилмаларни баланс заҳиралари ҳисобидан чиқариш тўғрисидаги таклифларини кўриб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита тасарруфидаги корхоналарга минерал ресурсларни қазиб олишда, қайта ишлашда ва сотишда, ўз корхоналарини, шу жумладан, хорижий шериклар иштирокида корхоналар ташкил қилишда ёрдам кўрсатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилотлар билан биргаликда моддий-техника ресурсларини сарфлашнинг илмий асосланган нормаларини шакллантиришни, давлат буюртмалари учун марказлашган тартибда ажратиладиган ресурсларнинг лимитларини тақсимлашни амалга оширади, жумҳурият таъминот органларида моддий-техника таъминоти масалаларини мувофиқлаштиради, улгуржи савдони ривожлантиришда ҳамда етказиб берувчилар билан бевосита алоқаларни ўрнатишга, моддий ресурсларни реализация қилишга, шартномаларни ўз вақтида тузишга, иккиламчи ва маҳаллий ресурслардан оқилона фойдаланишга ёрдам беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик ҳисобини мустаҳкамлаш, бозор муносабатларини ривожлантириш ва такомиллаштириш, ташкилотларнинг рентабеллигини ошириш, асосий ва оборот маблағлардан ҳамда банк кредитларидан самарали фойдаланиш бўйича иш олиб боради, тасарруфидаги корхоналарнинг молиявий фаолиятини яхшилашга ёрдам беради, шартномалар бўйича улардан тушадиган маблағлар ҳисобига марказлашган фондни ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бухгалтерлик ва статистик ҳисобни такомиллаштиради, назорат-тафтиш ишини ташкил этади, тасарруфидаги ташкилотларнинг бухгалтерлик ҳисоботларини ҳамда балансларини кўриб чиқади ва тасдиқлайди, қўмитанинг ишлаб чиқариш ва хўжалик фаолияти тўғрисида бухгалтерия ва статистик ҳисоботларни тузади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бозор муносабатларини ривожлантириш шароитларида ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг шакл ва усулларини, иш ҳақини такомиллаштириш, тармоқ ходимлари ва уларнинг оила аъзоларининг ижтимоий ҳимояланганлигини таъминлаш бўйича ишларни мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
устун йўналишлар бўйича геология-қидирув ишларининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ўрганишни ташкил этади ва тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз тасарруфидаги корхоналарнинг ташқи иқтисодий фаолиятини мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат шароитларини яхшилаш, хавфсизлик ва саноат санитарияси қоидаларига риоя қилиш, атроф-муҳитни муҳофаза этиш, ижтимоий соҳа объектларини қуриш ва тузатиш бўйича тадбирларнинг бажарилишига ёрдам беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кадрларни таиёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ишларни мувофиқлаштиради, раҳбар кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишни, шунингдек, резервни шакллантиришни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз тасарруфидаги корхоналар ва ташкилотлар меҳнат жамоаларининг манфаатлари йўлида белгиланган тартибда Ўзбекистон ССЖ, ССЖИ вазирликлари ва идораларининг бошқа корхоналари ва ташкилотлари ҳамда хорижий мамлакатларнинг фирмалари билан маҳсулотларни, хом ашё ва хизматларни айирбошлаш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. ЎзССЖ Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасига қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда Қўмита корхоналарини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкда ҳисоб-китоб счётларини ва бошқа счётларни очиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасарруфидаги барча ташкилотлар ва объектларни, шунингдек, геология-қидирув ишларини амалга оширувчи бошқа идораларнинг корхоналарини Қўмита ваколатларига кирувчи масалалар бўйича текшириш, фойдали қазилмаларни қазиб олиш ишларини ўтказишни эса тегишли назорат органлари билан биргаликда текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жумҳуриятнинг тегишли вазирликлари, идоралари, корхоналари ва ташкилотлари билан келишувга мувофиқ уларнинг мутахассисларини текширишлар ўтказишга жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ССЖИ Давлат статистика қўмитаси томонидан белгиланган ҳисобот бериш шакли бўйича ер ости бойликларидан фойдаланиш ҳақидаги маълумотларни корхоналар ва ташкилотлардан олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколати доирасида ЎзССЖ ҳудудида геология-қидирув ишларини ва ер ости бойликларидан фойдаланиш билан боғлиқ бошқа ишларни амалга оширадиган вазирликлар, идоралар, корхоналар, ташкилотлар учун, кўчки ҳодисалари бўйича эса халқ депутатлари маҳаллий Советлари учун бажариш мажбурий бўлган буйруқлар, қарорлар чиқариш, йўриқномалар ва кўрсатмалар бериш, улар бузилган ҳолларда белгиланган тартибда ишларни тўхтатишгача чоралар кўриш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. ЎзССЖ Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасига Ўзбекистон ССЖ Президенти тайинлайдиган ва Ўзбекистон ССЖ Олий Кенгаши тасдиқлайдиган Раис бошчилик қилади. Қўмита Раисининг Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси тайинлайдиган ўринбосарлари бўлади. Ўринбосарлар ўртасида вазифаларни Қўмита Раиси тақсимлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. ЎзССЖ Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасида Қўмитанинг Раисидан (раис), раис ўринбосарларидан, шунингдек, бошқа раҳбар ходимлардан иборат таркибда ҳайъат тузилади. Ҳайъат аъзоларини Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита ҳайъати ўз мажлисларида геология-қидирув ва илмий-тадқиқот ишларини ривожлантириш, ташкилотлар ва умуман Қўмита томонидан режаларнинг ва бошқа топшириқларнинг бажарилиши, кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш ва улардан фойдаланиш, раҳбар органлар, юқори ташкилотлар қарорлари ва кўрсатмаларининг ҳамда ўз қарорларининг бажарилишини назорат қилиш масалаларини кўриб чиқади, тасарруфидаги корхоналарнинг ҳисоботларини, шунингдек, Қўмита ваколатига кирувчи бошқа масалаларни эшитади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайъат қарорлари, қоидага кўра, Раиснинг буйруқлари билан ҳаётга татбиқ этилади. Раис ва ҳайъат ўртасида келишмовчиликлар бўлган ҳолларда Раис Вазирлар Маҳкамасига вужудга келган келишмовчилик ҳақида хабар бериб, ўз қарорини ўтказаверади, ҳайъат аъзолари эса ўз навбатида мазкур жойга ўз мулоҳазаларини маълум қилишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. ЎзССЖ Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг Раиси Қўмитага юклатилган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради, Раис ўринбосарларининг, бўлим бошлиқлари ва структуравий бўлинмалар раҳбарларининг жавобгарлиги даражасини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раис Қўмита ваколатлари доирасида тасарруфидаги корхоналарнинг бажариши мажбурий бўлган буйруқлар ва йўриқномалар чиқаради, кўрсатмалар беради, уларнинг бажарилишини текширади; Қўмита аппарати тузилишини, штатлар жадвалини, ходимларга иш ҳақи тўлаш ҳақидаги низомни, шунингдек, ўзига бевосита бўйсунувчи ташкилотларнинг уставларини (низомларини) белгиланган тартибда тасдиқлайди, Қўмита тасарруфига кирувчи корхоналар ва ташкилотларнинг раҳбарларини, шунингдек, Қўмита аппарати ходимларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита Раиси зарур ҳолларда Ўзбекистон ССЖнинг бошқа вазирликлари ва идоралари раҳбарлари билан биргаликда буйруқлар ва йўриқномалар чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қўмита фойдали қазилмалар заҳираларини тасдиқлаш учун Қўмита Раисининг ўринбосари бошчилик қиладиган Ўзбекистон ССЖ фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясини тузади. Ўзбекистон ССЖ фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси тўғрисидаги низом Қўмита Раиси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. ЎзССЖнинг минерал хом ашё заҳираларини экологик ўрганиш, истиқболли баҳолаш ва кўпайтириш билан боғлиқ энг муҳим йўналишларни ва иш натижаларини кўриб чиқиш, мамлакатимиздаги ва чет эл фани ва техникасининг янги ютуқларидан ва илғор тажрибадан фойдаланиш ва уларни жорий қилиш бўйича тавсияномалар ишлаб чиқиш учун Қўмитада юқори малакали мутахассислардан, илмий-тадқиқот институтларининг, илмий-техника жамиятлари ва бошқа ташкилотларнинг вакилларидан иборат илмий-техника кенгаши тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илмий-техника кенгашининг таркибини ва унинг тўғрисидаги низомни Раис тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Аппарат ва Қўмита ҳузуридаги ташкилотлар тасарруфдаги корхоналар ва ташкилотлардан тузилган шартномаларга мувофиқ тушадиган маблағлар ҳисобига сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. ЎзССЖ Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон ССЖ Давлат герби акс эттирилган ҳамда ўз номи ўзбек ва рус тилларида ёзилган муҳрга эга бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.