сирдарё вилояти Сайхунобод туман ҳокимининг
Қарори
Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкиллаштириш тўғрисида
Мазкур қарор Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашининг 2021 йил 28 майдаги 150/22-6-сонли «Сирдарё вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 12 июндан ўз кучини йўқотади.
«Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 17-моддасига асосан, туман ҳудудидаги иш билан банд бўлмаган «ишсиз» мақоми берилган фуқароларни ишга жойлаштириш борасида вужудга келган оғир вазиятдан чиқиш ҳамда туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказининг таклифларига кўра ташкилотлар, муассасалар ва корхоналарда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини яъни, ҳамма учун қулай, махсус касб-ҳунар тайёргарлигини талаб қилмайдиган, вақтинчалик иш жойларини барпо этиш мақсадида қарор қиламан:
1. 2014 йил давомида Сайхунобод туманидаги корхона, муассаса ва ташкилотларда ишсиз деб эътироф этилган шахсларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳи 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 1 ва 2-иловалар берилмайди.
3. Ушбу қарор бажарилишини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари З. Каримов зиммасига юклатилсин.
4. Мазкур қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Ҳоким А. ТУРДИБОЕВ
Сайхун ш.,
2013 йил 2 август,
1146-сон