Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 15.08.1997 йилдаги 401-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 5 мартдаги «Бозорларнинг фаолиятини ва уларни бошқаришни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 82-сонли қарорининг Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан бажарилиши тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Бозорларнинг фаолиятини ва уларни бошқаришни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг Тошкент шаҳри бозорларида ўрганиб чиқиш натижалари жойларда мазкур қарорнинг қониқарсиз бажарилаётганлигини кўрсатди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва давлат мулкини бошқариш органлари бозорлар ва ярмаркалар негизида тузилган очиқ турдаги ҳиссадорлик жамиятларини ташкил қилишда юзакичиликка йўл қўйганлар. Ҳиссадорлик жамиятлари номигагина тузилган, жамият аъзоларида мулкка эгалик ҳисси уйғотилмагани сабабли аксарият бозорларда акцияларнинг 6 — 10 фоизигина сотилган холос.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий ҳокимият раҳбарлари ва солиқ органлари ходимларининг ўз вазифаларига бўлган масъулиятсизликлари ва қатъиятсизликлари оқибатида бозорлардан тушадиган даромадларни шакллантириш, тақсимлаш ва улардан фойдаланиш, ҳисоб-китоб ишлари қаттиқ назоратга олинмаган. Улар айрим ҳолларда бозорлардаги моддий жавобгар шахслар билан бирлашиб кетганлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бозорларда сотувчилар, деҳқонлар ва харидорлар учун қулай шароитлар яратилмаган. Улгуржи харид қилишга ихтисослашган бўлинмалар мутлақо фаолият кўрсатмаяптилар. Улар томонидан маҳсулот етиштирувчилар билан шартномалар, шу жумладан фьючерс шартномалари тузиш ишлари қониқарсиз аҳволда. 1996 йилда 3231 тонна маҳсулот учун тузилган шартномалар бўйича амалда фақат 124 тонна маҳсулот олинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунинг оқибатида бозорларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг нархи юқорилигича қолмоқда, олиб-сотарлар яккаҳукмрон бўлиб қолганлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бозорларда порахўрлик, таъмагирлик, ноқонуний валюта операцияси, мансабни суиистеъмол қилиш каби ҳуқуқбузарликлар мавжуд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика Прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги рўй бераётган бундай салбий ҳолатларга муросасозлик қилиб келганлар, уларга қарши амалдаги қонунлар асосида кескин чора-тадбирларни кўрмаганлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Санитария-эпидемиология ходимларининг масъулиятсизлиги, қатъиятсизлиги оқибатида бозорларнинг деярли барчасида санитария ҳолати талабга жавоб бермайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар, туманлар ҳокимликлари бу борадаги ишларни ўз ҳолига ташлаб қўйганлар. Шу соҳа кадрларини танлаш, жой-жойига қўйишта бефарқ муносабатда бўлганлар. Бозор тизимининг раҳбарлик лавозимларига кадрларни қўйишда таниш-билишчилик, ошна-оғайнигарчилик ва маҳаллийчиликка йўл қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Худди шундай аҳвол Республиканинг деярли барча вилоятлар бозорларида ҳам аниқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагиларга асосан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тошкент шаҳар ҳокими К. Тўлагановга Вазирлар Маҳкамасининг «Бозорларнинг фаолиятини ва уларни бошқаришни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг бажарилишини тўла таъминланмаганлиги, озиқ-овқат ва буюм бозорларини тартибга солиш, бозорларда савдони ташкил этиш, шаҳар аҳолисини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш, соҳа кадрларини танлаш ва жой-жойига қўйишда жиддий камчиликларга йўл қўйилганлиги кўрсатиб ўтилсин ва бу масалада туман ҳокимларининг жавобгарлиги кўриб чиқилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бозорлар фаолиятини бошқаришда йўл қўйган хато ва камчиликлари учун «Тошбозорсавдо» уюшмасининг раиси Ш. Абдуллаев ва шаҳардаги 11 та бозор ҳиссадорлик жамиятлари раисларининг эгаллаб турган лавозимларидан озод қилинганликлари инобатга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир ой муддат ичида бозор тизими раҳбарлари ва масъул ходимларини кўриб чиқиб муносиб кадрлар ҳисобига тўлдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бош вазир ўринбосари М. Усмоновга ушбу қарорнинг бажарилишини етарли назорат қилмаганлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар бозорлари фаолиятларида вужудга келган вазиятни ўз вақтида бартараф этиш чора-тадбирлари белгиланмаганлиги кўрсатиб ўтилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Республика Прокуратураси (Б. Мустафоев), Ички ишлар вазирлиги (З. Алматов), Давлат мулкини бошқариш (В. Чжен), Республика Бош санитария врачи Б. Ниёзматов қарорнинг бажарилишини таъминлаш, бозорлар фаолиятини тўғри ташкил этиш ва турли қонунбузарликларнинг олдини олишнинг қатъий чораларини кўриб чиқиб, доимий назорат ўрнатсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Республика солиқ қўмитаси (В. Беганов)га бозорлардан тушадиган даромадларни шакллантириш, тақсимлаш ва улардан фойдаланиш бўйича назоратни кучайтириш, солиқ органлари ходимларининг масъулиятларини ошириш чораларини белгилаш топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир ой муддат ичида бозорлар фаолиятини назорат қилувчи маҳаллий солиқ органлари ходимларининг масъулиятлари кўриб чиқилиб чора кўрилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари бозорлар фаолиятини ташкил қилиш ва бошқаришда юзага келган салбий оқибатларни қисқа муддатларда бартараф этиш, Вазирлар Маҳкамаси қарорининг бажарилишини тўла таъминлашга шахсан жавобгар эканликлари таъкидлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Республика Президенти Давлат маслаҳатчилари ташкилий-кадрлар сиёсати ва назорат инспекцияси раҳбари хизматларининг мазкур масала юзасидан тайёрлаган маълумотномаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимларига кўриб чиқиб тегишли чоралар белгилаш учун юборилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т. Алимовга юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1997 йил 15 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
401-сон