Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ МУКОФОТЛАРИ ТЎҒРИСИДА ТАКЛИФЛАР ТАЙЁРЛАШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади;
1. Олий Кенгаш Маданият ва маданий меросни асраш масалалари қўмитасининг раиси П. Қ. Қодировнинг Ўзбекистон Республикасининг Давлат мукофотлари тўғрисидаги таклифларни тайёрлашга доир ишлар ҳақидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
2. Олий Кенгаш Маданият ва маданий меросни асраш масалалари қўмитасига «Ўзбекистон Қаҳрамони», «Мустақиллик», «Мардлик» орденлари ва «Шуҳрат» медалини таъсис этиш тўғрисида таклифлар тайёрлаш ҳамда Олий Кенгаш сессияси муҳокамасига киритиш вазифаси топширилсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Раиси Ш. ЙЎЛДОШЕВ
Тошкент ш.,
1993 йил 7 май,
874-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 6-сон, 258-модда)