Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 16.08.1994 йилдаги 418-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1994 йилнинг биринчи ярим йиллигида иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш якунлари ва уларнинг самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, 1994 йилнинг биринчи ярим йиллигида республиканинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 21 январдаги Фармонида ва Ҳукуматнинг кейинги қарорларида белгилаб берилган иқтисодий ислоҳотлар устуворликларига мувофиқ амалга ошириб борилди. Хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш, корхоналарнинг хўжалик мустақилликларини кенгайтириш, ташаббус ва тадбиркорликни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтган даврда маълум иқтисодий ва молиявий барқарорликка эришишга муваффақ бўлинди. Ёқилғи-энергетика мажмуи, енгил ва озиқ-овқат саноати тармоқларининг кўпгина корхоналари барқарор ишлаб келмоқдалар. Республика энергетика ресурслари, нефть, газ, кўмир ва энергия ишлаб чиқариш кўпайди. Озиқ-овқат маҳсулотлари ва халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ортиб бормоқда. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ҳажми 12.4 фоиз ўсди. Республиканинг давлат бюджети даромадлар бўйича 4128.6 млрд сўм-купон, харажатлар бўйича эса 4503.6 млрд сўм-купон бажарилди. Давлат бюджети тақчиллиги миқдори белгиланган чегарада сақланиб турибди. Миллий валютани жорий этишнинг дастлабки иқтисодий ва ташкилий заминлари яратилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика иқтисодиётида ижобий таркибий силжишлар кўзга ташланмоқда. Давлатга қарашли бўлмаган сектор улуши ортмоқда. 300 минг гектардан ортиқ ер деҳқон (фермер) хўжаликларига фойдаланиш учун берилди. Ички ялпи маҳсулот таркибидаги хизмат соҳасининг улуши ортиб бормоқда. Саноат маҳсулоти ҳажмидаги истеъмол товарлари салмоғи ўсмоқда. Дон, картошка, сабзавот экинлари майдонлари кенгаймоқда. Республиканинг ташқи савдо баланси ижобий бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, иқтисодий ислоҳот жараёнлари ҳали ўзининг етарли ривожини топганича йўқ. Бир қатор тармоқларда давлат мулкини хусусийлаштириш юзаки амалга оширилмоқда. Янги иқтисодий муносабатлар, айниқса, қишлоқда суст жорий қилинмоқда. Эскича ишлаш принциплари ва услублари, боқимандалик психологияси барҳам топганича йўқ. Корхоналар ўртасидаги ўзаро тўланмаган суммалар даражаси юқорилигича қолиб келмоқда, ишлаб чиқариш харажатлари ўсмоқда. Инфляция даражасини камайтиришга эришилгани йўқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир қатор тармоқларда, айниқса, кимё саноати, металлургия, машинасозлик, қурилиш материаллари саноатида ишлаб чиқаришнинг пасайиши бартараф этилмаган. Экспорт қилинаётган маҳсулот ҳажми республиканинг экспорт имкониятларига мос келмайди. Қўшма корхоналар фаолиятлари суст ривожланмоқда. Хорижий инвестицияларни жалб этиш механизми яхши ишланмаган. Шаклланаётган бозор инфраструктураси иқтисодиётни соғломлаштиришга ҳали сезиларли таъсир этганича йўқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси, шу йилнинг 1 июлидан бошлаб миллий валютанинг жорий этилиши муносабати билан республикада юзага келган сифат жиҳатидан янги иқтисодий вазиятни ҳисобга олиб, шунингдек халқ хўжалигининг 1994 йил биринчи ярим йиллигидаги ривожланиш якунлари таҳлилидан келиб чиқиб, қуйидагиларни бундан кейинги иқтисодий ривожлантириш ва ислоҳот жараёнини чуқурлаштиришнинг устувор йўналишлари деб ҳисоблайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Сўм»нинг барқарор муомалада бўлишини ва унинг ички эркин муомаладаги валютага айланишини, харид қобилиятини оширишни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат харажатларини чеклаш, қатъий молия, банк-кредит сиёсатини ўтказиш, кредит ва нақд-пул эмиссиясини қисқартириш йўли билан инфляция даражасини кескин камайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички бозорни истеъмол товарлари билан тўлдириш, уларни ишлаб чиқариш ва республикага четдан келтириш бўйича тадбиркорлик фаолиятини фаоллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналарни рақобат қила оладиган маҳсулотларни ишлаб чиқаришга қайта ихтисослаштириш, уларнинг хўжалик алоқаларини қайта йўллаш, экспорт тузилмасини такомиллаштириш, хорижий инвестицияларни самарали жалб қилиш ҳисобига республиканинг экспорт имкониятларини сезиларли кенгайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
макроиқтисодий тартибга солиш чора-тадбирларидан кенг фойдаланиб, таркибий қайта ўзгартиришнинг фаол сиёсатини амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мўлжалланган устуворликларнинг амалга оширилишини, иқтисодиётнинг барқарор ишлашини ва иқтисодий ислоҳотларнинг самарадорлигини оширишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда муомалада бўлган пул масаласини қатъий чеклашни, инфляцияни шу йилнинг охирига қадар камида 10 фоиз даражасигача камайтириш мақсадида уни чоракма-чорак тартибга солишни амалга оширсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Меҳнат вазирлиги, «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Марказий банк ва тижорат банклари билан биргаликда шу йилнинг учинчи чораги якунлари бўйича иш ҳақи фондини давлат томонидан тартибга солиш ҳолатини таҳлил қилиб чиқсин ва маҳсулот (иш, хизмат)лар ишлаб чиқаришни кўпайтириш билан мустаҳкамланмаган иш ҳақининг ўсишига йўл қўймасликнинг зарур чора-тадбирларини кўрсин. Қилинган ишлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига шу йилнинг 1 ноябригача маълумот берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Ўзбексавдо», «Ўзтайёрловсавдо» уюшмалари, Ўзбекбирлашув, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари республика истеъмол бозорини товар билан тўлдиришнинг тасдиқланган Дастурини амалга оширишда ҳар бир минтақада нақд-пул массасини товар билан қопланиш мувозанатини таъминлашга алоҳида эътибор берсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбектуризм» миллий компанияси билан биргаликда бир ой муддатда Тошкент, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида кўрилаётган меҳмонхона мажмуиларини хорижий инвесторларга сотиш масаласини ҳал қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзавтотранс» корпорацияси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда шу йилнинг 1 сентябригача давлат юк автомобиллари ва автобусларини фуқароларга шахсий мулк қилиб сотиш тўғрисида қарор қабул қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қорақалпоғистон Республикасида эксперимент тартибида зарар кўриб ишлайдиган ва паст рентабелли қишлоқ хўжалиги корхоналари ерларини, уларнинг негизида деҳқон хўжаликлари уюшмаларини ташкил этиб, мерос қолдириш ҳуқуқи билан узоқ муддатли ижарага беришни амалга ошириш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат мулки қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси ва манфаатдор бошқа ташкилотлар билан биргаликда бир ҳафта муддатда кўрсатилган тадбирни ўтказиш бўйича ишчи комиссияси таркибига оид таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзулгуржибиржасавдо» уюшмаси иштирокида шу йилнинг 1 ноябригача 1995 йил учун МДҲ мамлакатлари билан савдо-иқтисодий битимлар лойиҳаларини тайёрласинлар ва Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар, уларда республика учун ҳаётий муҳим бўлган маҳсулотларнинг клиринг асосида етказиб берилишини назарда тутсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор вазирликлар, корпорациялар, уюшмалар ва концернлар билан биргаликда шу йилнинг 1 декабригача корхоналарнинг рақобат қила оладиган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва экспортни кенгайтириш бўйича ҳақиқий имкониятларини аниқлаш мақсадида уларни паспортлаштиришни амалга оширсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва «Ўзулгуржибиржасавдо» уюшмаси билан биргаликда шу йилнинг 25 августигача 1995 йилда давлат эҳтиёжлари учун маҳсулотни шакллантириш, жойлаштириш ва етказиб бериш тартиби тўғрисидаги Низом лойиҳасини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, манфаатдор вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар, корпорациялар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда шу йилнинг 20 августигача 1994 йилги инвестиция дастурини қайта кўриб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда, кредит эмиссиясини чеклаш асосида унга тузатишлар киритсин, унда фақат ишга тушириладиган ишлаб чиқариш ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган объектларни қолдирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Вазирлар Маҳкамасининг мажмуилари вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар, корпорациялар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари иштирокида 1994/95 йил куз-қиш даврида корхоналарнинг узлуксиз ишлашларини таъминлаш билан боғлиқ масалаларни 10 сентябрга қадар кўриб чиқсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолида, халқ таълими, соғлиқни сақлаш, коммунал-маиший хизмат кўрсатиш муассасаларида, иссиқлик электр станциялари ва бошқаларда ёнилғи захираларини яратишга алоҳида эътибор берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Табиий газдан фойдаланувчи корхоналар ва ташкилотларда шу йилнинг учинчи чорагида мазут, кўмир ва ёнилғининг бошқа турларининг қиш даврида резерв иш режимига ўтишни таъминловчи миқдордаги зарур бўлган захираси яратилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1994 йил 16 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
418-сон