Ҳужжат кучини йўқотган 28.11.1992 17.05.1991 йилдаги 138-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 28.11.1992
Ҳужжат 17.05.1991 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тикувчилик ва трикотаж буюмлар ишлаб чиқариш «Ўзбеккийим» Ўзбекистон давлат концернини ташкил этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 28 ноябрдаги 558-сонли «Ўзбекистон енгил саноат моллари ишлаб чиқариш давлат уюшмаси («Ўзбекенгилсаноат») бошқарув тузилмасини такомиллаштириш ҳамда унинг корхоналари ва ташкилотларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Енгил саноат бирлашмалари ва корхоналарини бошқаришни такомиллаштириш ҳамда уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш, халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш мақсадида ва Ўзбекистон ССЖ Президентининг 1991 йил 6 майдаги Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Таркибида иловага мувофиқ бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар бўлган тикувчилик ва трикотаж буюмлар ишлаб чиқариш «Ўзбеккийим» Ўзбекистон давлат концерни ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбеккийим» концерни таркибига кирувчи бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар фаолияти Ўзбекистон ССЖнинг амалдаги қонунларига, корхоналарнинг ўзининг ва жумҳуриятнинг манфаатларига зид бўлмаган бошқа концернлар ва уюшмаларда иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, «Ўзбеккийим» концерни:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мустақил ишлаб чиқариш-хўжалик комплекси ҳисобланади, енгил саноат моллари ишлаб чиқариш «Ўзбекенгилсаноат» Ўзбекистон давлат уюшмаси таркибига киради. Концерн ва уюшманинг аъзолари олдида уларга нисбатан ўз мажбуриятлари ва функцияларини бажариш юзасидан жавоб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахс ҳисобланади, банк муассасаларида йиғма балансларга, ҳисоб-китоб ва бошқа счётларга эга бўлади, уларнинг ҳуқуқий мақомини белгиловчи «Ўзбекистон ССЖда корхоналар тўғрисида»ги Ўзбекистон ССЖ Қонунига, бошқа қонунчилик ва норматив актларга, шунингдек Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда уюшма Кенгаши томонидан тасдиқланадиган Уставга мувофиқ тўла хўжалик ҳисоби принциплари асосида фаолият кўрсатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
унга «Ўзбекенгилсаноат» уюшмаси томонидан ажратиладиган хом ашё ва моддий ресурсларнинг фонд сақловчиси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Концернга таъсисчилари томонидан берилган ваколатларга мувофиқ қуйидагилар унинг фаолиятининг асосий функциялари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмол бозорининг талабларини ҳисобга олган ҳолда концерннинг жорий дастурлари ҳамда иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш истиқболларини ишлаб чиқиш, мақсадли комплекс илмий-техникавий дастурларини ишлаб чиқиш ва рўёбга чиқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
яратилган ишлаб чиқариш потенциалидан фойдаланиш самарадорлигини, ишлаб чиқариш технологияси даражасини, маҳсулотнинг сифатини ва техник даражасини ошириш, корхоналарни хусусийлаштириш, ижара ва кичик корхоналар, фирма савдоси ташкил этиш асосида халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш ва кўпайтириш ҳамда аҳолининг уларга бўлган эҳтиёжини қондириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналар билан биргаликда молия маблағларидан, моддий ва меҳнат ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш чора-тадбирларини амалга ошириш, бозор муносабатлари шароитида барқарор зарарсиз ишлашни таъминлаш бўйича амалий ёрдам бериш. Корхоналарнинг шартнома ва молия интизомига риоя қилишлари устидан назоратни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бирлашмалар билан корхоналар ўртасидаги тармоқ ичида кооперация асосида маҳсулот етказиб беришни ривожлантириш, тайёр маҳсулотни сотишни мувофиқлаштириш ва бунга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ва белгиланган тартибда қўшма корхоналар ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тармоқда ижтимоий соҳани ривожлантириш билан боғлиқ масалаларнинг комплекс ҳал этилишини таъминлаш, кадрлар сиёсатини олиб бориш, кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли давлат ва бошқа органларда ўз таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда қатнашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Хўжалик ҳисоби даромади (фойда) ва номенклатурадаги маҳсулотларни етказиб бериш бўйича шартнома мажбуриятларининг бажарилиши бирлашмалар ва корхоналар фаолиятини баҳолашнинг асосий кўрсаткичлари деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбеккийим» концерни таркибига кирувчи бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар жумҳурият, ўз меҳнат жамоалари манфаатларидан ва бозор конъюнктурасидан келиб чиққан ҳолда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тармоқнинг истеъмолчиларининг, савдо ташкилотларининг буюртмалари бўйича тегишли маҳсулотлар ва халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш ҳажмларини мустақил равишда белгилайдилар, фирма магазинларининг тавсияларидан фойдаланган ҳолда уларни етказиб бериш юзасидан шартномалар тузадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулот ишлаб чиқариш, ишлар ва хизматлар кўрсатиш харажатларини, олинадиган фойда миқдорини белгилайдилар, Ўзбекистон ССЖ қонунлари билан белгиланган нормативлар, шунингдек бошқа мажбурий тўловлар бўйича бюджет билан ҳисоб-китоблар қилингандан кейин ундан фойдаланиш масаласини мустақил равишда ҳал этадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
концерн Кенгаши томонидан белгиланган нормативларга мувофиқ фойдадан улар бажарадиган функциялар учун, шунингдек марказлашган резерв (эҳтиёт) жамғармаси ташкил этишга маблағлар ажратадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Корхоналар ва ташкилотлар вакилларининг йиғилиши (конференцияси) «Ўзбеккийим» концернини бошқаришнинг юқори органи ҳисобланади, унда концерн Кенгаши сайланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Концерн Кенгашига бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларнинг раҳбарлари, шунингдек бошқарув аъзолари кирадилар. Кенгаш бошқарувни, унинг раиси ва ўринбосарларини сайлайди. Бошқарув раиси «Ўзбекенгилсаноат» уюшмасининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Концерн таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотларнинг рахбарлари, шунингдек концерн тафтиш комиссиясининг аъзолари ва унинг раиси концерн Кенгашининг тақдимномасига кўра «Ўзбекенгилсаноат» уюшмаси бошқаруви томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбеккийим» концернига унга юклатилган вазифалар ва функцияларни ҳисобга олган ҳолда, концерн Кенгаши билан келишув бўйича ўзининг тузилмаси, ходимлари сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасини мустақил белгилашга рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. ЎзССЖ Молия вазирлиги, Ўзбекистон саноат-қурилиш банки, ЎзССЖ Давлат нархлар қўмитаси ва «Ўзбеккийим» концерни бир ой муддат ичида корхоналарнинг молиявий аҳволини таҳлил қилсинлар ва уларни молиявий соғломлаштириш бўйича ёрдам кўрсатсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. ЎзССЖ Иқтисодиёт қўмитаси, ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси, ЎзССЖ Молия вазирлиги, «Ўзглавлегснабсбит» «Ўзбекенгилсаноат» уюшмасига «Ўзбеккийим» концерни учун ўзлари тақсимлайдиган номенклатура бўйича концерн корхоналарининг ривожланиши ва ишлаши учун хом ашё ва молиявий ресурсларни ажратсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ташкил этилаётган «Ўзбеккийим» концернининг аппарати Парадлар хиёбони кўчаси, 5-уйдаги ЎзССЖ Енгил саноат вазирлиги эгаллаб келган хоналарга жойлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия қўмиталари, Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси, жумҳурият вазирликлари ва идоралари «Ўзбеккийим» концерни бирлашмалари ва корхоналарига кўмаклашсинлар ҳамда уларнинг ривожланиши ва фаолиятига доир ўз ваколатларига кирувчи масалаларнинг ўз вақтида ҳал этилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раис И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1991 йил 17 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
138-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 17 майдаги 138-сонли қарорига
ИЛ0ВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тикувчилик ва трикотаж буюмлар ишлаб чиқариш «Ўзбеккийим» Ўзбекистон давлат концерни таркибига кирувчи бирлашмалар ва корхоналар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.‎ Нукус тикувчилик-трикотаж фабрикаси‎
2.‎ Андижон тикувчилик ишлаб чиқариш бирлашмаси‎
‎‎таркибида:‎
Андижон 1-тикувчилик фабрикаси‎
Хўжаобод тикувчилик фабрикаси‎
Шаҳрихон тикувчилик фабрикаси‎
3.‎ Андижон трикотаж ишлаб чиқариш бирлашмаси‎

таркибида:‎
ВЛКСМ 50 йиллиги номидаги Андижон трикотаж фабрикаси‎
Хўжаобод тикувчилик-трикотаж фабрикаси‎
Кулла тикувчилик-трикотаж фабрикаси‎
Шаҳрихон тикувчилик-трикотаж фабрикаси‎
4.‎ Олтинкўл трикотаж полотно фабрикаси‎
5.‎ Ильич пайпоқ фабрикаси‎
6.‎ Бухоро тикувчилик ишлаб чиқариш бирлашмаси‎
таркибида:‎
ВЛКСМ 20 йиллиги номидаги Бухоро тикувчилик фабрикаси‎
Партия ХVI съезди номидаги Бухоро тикувчилик фабрикаси‎
Зарафшон тикувчилик фабрикаси‎
Янгибозор тикувчилик фабрикаси‎
7.‎ Бухоро трикотаж фабрикаси‎
8.‎ Жиззах трикотаж ишлаб чиқариш бирлашмаси‎
таркибида:‎
Жиззах пайпоқ фабрикаси‎
КПСС ХХV съезди номидаги Жиззах устки трикотаж фабрикаси‎
«Москва» колхозидаги тикувчилик-трикотаж фабрикаси‎
Маржонбулоқ тикувчилик-трикотаж фабрикаси‎
9.‎ Қарши тикувчилик ишлаб чиқариш бирлашмаси‎
таркибида:‎
СССР 50 йиллиги номидаги Қарши тикувчилик фабрикаси‎
Баҳористон тикувчилик фабрикаси‎
Китоб тикувчилик фабрикаси‎
10.‎ Наманган тикувчилик ишлаб чиқариш бирлашмаси‎
таркибида:‎
Крупская номидаги Наманган тикувчилик фабрикаси‎
Гагарин номидаги Наманган тикувчилик фабрикаси‎
Учқўрғон тикувчилик фабрикаси‎
Янгиқўрғон тикувчилик фабрикаси‎
Задарё тикувчилик фабрикаси‎
11.‎ Чортоқ тикувчилик-трикотаж фабрикаси‎
12.‎ Чуст тикувчилик фабрикаси‎
13.‎ 8 Март номидаги Самарқанд ишлаб чиқариш бирлашмаси‎
таркибида:‎
8 Март номидаги Самарқанд тикувчилик фабрикаси‎
Митан тикувчилик фабрикаси‎
Каттақўрғон тикувчилик фабрикаси‎
Оқтош тикувчилик фабрикаси‎
Жума тикувчилик фабрикаси‎
Жумабозор тикувчилик фабрикаси‎
14.‎ Самарқанд трикотаж фабрикаси‎
15.‎ Гулистон тикувчилик ишлаб чиқариш бирлашмаси‎
таркибида:‎
Ўзбекистон комсомолининг 50 йиллиги номидаги Гулистон тикувчилик фабрикаси‎
Ховос тикувчилик фабрикаси‎
16.‎ Чирчиқ «Ғунча» тикувчилик ишлаб чиқариш бирлашмаси‎
таркибида:‎
Чирчиқ «Ғунча» тикувчилик фабрикаси‎
Паркент тикувчилик фабрикаси‎
17.‎ Охунбобоев номидаги Қўқон тикувчилик фабрикаси‎
18.‎ Қўқон пайпоқ-йигирув ишлаб чиқариш бирлашмаси‎
таркибида:‎
Қўқон пайпоқ-йигирув комбинати‎
Горск йигирув фабрикаси‎
19.‎ Учкўприк йигирув-тикувчилик бирлашмаси‎
таркибида:‎
Ленин номидаги Урганч тикувчилик фабрикаси‎
Янгиариқ тикувчилик фабрикаси‎
20.‎ СССР 50 йиллиги номидаги Хива тикувчилик фабрикаси‎
21.‎ Тошкент «Қизил тонг» тикувчилик ишлаб чиқариш бирлашмаси‎
таркибида:‎
Меҳнат Қизил Байроқ орденли Тошкент 1-тикувчилик фабрикаси‎
Красногорск тикувчилик фабрикаси‎
Қўйлиқ мавзесидаги Тошкент 2-тикувчилик фабрикаси‎
Бешқайрағоч мавзесидаги Тошкент 3-тикувчилик фабрикаси‎
22.‎ Ленин орденли Тошкент «Юлдуз» тикувчилик ишлаб чиқариш бирлашмаси‎
таркибида:‎
Тошкент тикувчилик фабрикаси‎
Юнусобод мавзесидаги тикувчилик фабрикаси‎
Чуқурсой мавзесидаги тикувчилик фабрикаси‎
Бўка тикувчилик фабрикаси‎
23.‎ Тошкент тикувчилик ишлаб чиқариш бирлашмаси‎
таркибида:‎
Тошкент 1-тикувчилик фабрикаси‎
Тошкент 2-тикувчилик фабрикаси‎
24.‎ Охунбобоев номидаги Тошкент бош кийимлар фабрикаси‎
25.‎ Тикувчилик саноати ассортименти ва модалари жумҳурият маркази‎
26.‎ Тошкент «Малика» трикотаж ишлаб чиқариш бирлашмаси‎

таркибида:‎

Тошкент трикотаж фабрикаси‎
Тошкент устки трикотаж фабрикаси‎
Тошкент 1-тикувчилик-трикотаж фабрикаси‎
Тошкент 2-тикувчилик-трикотаж фабрикаси‎
27.‎ Трикотаж буюмлар жумҳурият Моделлар уйи‎
28.‎ Тошкент «Учқун» ишлаб чиқариш тикувчилик-атторлик бирлашмаси‎
таркибида:‎
Тошкент тикувчилик-атторлик фабрикаси‎
Тошкент бадиий безаш фабрикаси‎