Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 апрелдаги 180-сонли «Диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш ҳамда диншунослик экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш соҳасидаги фаолиятнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари ва муносабатларни тартибга солиш, экспертизадан ўтказиш жараёнини мақбуллаштириш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Диний мазмундаги материалларни давлат диншунослик экспертизасидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита аппаратининг тузилмаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита бир ой муддатда:
конфессиялар билан ишлаш ва экспертиза бўлими юқори малакали мутахассислар, шунингдек зарур ахборот базаси ва моддий-техник воситалар билан таъминланишини;
диншунослик экспертизаси хулосаларини ҳисобга олишнинг ягона реестрини;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш фаолиятини амалга ошириш тартибига оид тушунтириш ишлари кенг миқёсда ташкил этилишини ва ўтказилишини таъминласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2004 йил 23 апрелдаги 196-сон қарори 2-бандининг иккинчи хатбоши, 3-бандининг биринчи хатбоши ва қарорга 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2014 йил 20 январь,
10-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 январдаги 10-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш бўйича фаолиятни амалга ошириш тартибини белгилайди.
2. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш бўйича фаолият Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда ушбу Низомга мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш фақат давлат диншунослик экспертизаси ўтказилганидан кейин амалга оширилади.
Диний мазмундаги материалларда материалларнинг тўлиқ номланиши, мазмуни, муаллифи, тайёрловчиси, тайёрланган санаси ва жойи, адади ва бошқа маълумотлар давлат тилида кўрсатилиши шарт.
4. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
диний мазмундаги материаллар (кейинги ўринларда материаллар деб аталади) — дунёдаги турли динларнинг асослари, тарихи, мафкураси, таълимоти ва шарҳлари ҳамда маросимларини ўтказиш амалиётини акс эттирувчи китоблар, рисолалар, журналлар, газеталар, варақалар ва бошқа босма нашрлар, аудиовизуал асарлар (теле-, кино- ва видеофильмлар, клиплар, концерт дастурларининг ёзмалари, мультфильмлар, аниме, хэнтай ва шу кабилар), ахборот ташувчи электрон жисмлар (дискетлар, CD, DVD дисклари, Интернет тармоғида жойлаштирилган материаллар ва шу кабилар);
тайёрлаш — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида диний мазмундаги материалларни нашр этиш, қайта нашр этиш ва нусха кўчириш;
олиб кириш — хорижда тайёрланган диний мазмундаги материалларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига етказиб беришнинг ҳар қандай шакли;
тарқатиш — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида диний мазмундаги материалларни сотиш, обуна бўлиш, етказиб бериш, тарқатиш, юбориш ва реализация қилиш;
давлат диншунослик экспертизаси (кейинги ўринларда экспертиза деб аталади) — Дин ишлари бўйича қўмита (кейинги ўринларда ваколатли орган деб аталади) томонидан диний мазмундаги материалларни тадқиқ этиш жараёни;
экспертиза хулосаси (кейинги ўринларда хулоса деб аталади) — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита томонидан бажариладиган диний мазмундаги материалларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тайёрлаш, олиб кириш, тарқатишга рухсат бериш (рухсат бермаслик) масаласини ҳал этиш учун кўрсатилган материалларда диний қонун-қоидалардан оғишганлик ёки бузиб кўрсатишнинг борлигига оид илоҳиётшунослик тадқиқотлари ўтказилганлигини расман тасдиқловчи ёзма ҳужжат;
тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш ман этилган диний мазмундаги материаллар рўйхати — Дин ишлари бўйича қўмита томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалада бўлиши тақиқланган диний мазмундаги материалларнинг ҳар йили тузиладиган рўйхати;
Кейинги таҳрирга қаранг.
талабгор — хулоса бериш тўғрисидаги ариза билан ваколатли органга мурожаат қилган юридик ёки жисмоний шахс.
II. Материалларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тайёрлаш
5. Материалларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тайёрлаш юридик ёки жисмоний шахслар томонидан амалга оширилади.
6. Тайёрлашга мўлжалланган материалларнинг назорат нусхаси ва зарур маълумотлар экспертизани амалга ошириш учун ваколатли органга етказиб берилиши лозим.
7. Юридик ёки жисмоний шахслар томонидан тайёрланадиган материаллар экспертиза ўтказилганидан кейин материалнинг муаллифи ва номланиши, ношир манзили, адади (тиражи), материалнинг қисқа мазмуни ва шарҳи ҳамда тайёрланган санаси кўрсатилган ахборотга эга бўлиши лозим.
8. Материалларни тайёрлашга ўн иш куни давомида ўтказиладиган ва якунида хулоса расмийлаштириладиган экспертизадан кейин йўл қўйилади.
III. Материалларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш
9. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси давлат чегарасида олиб қўйилган материаллар экспертизадан ўтказиш учун ваколатли органга ўз вақтида юборилишини таъминлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Юридик ва жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилган тақиқланган материаллар рўйхатига кирувчи материаллар экспертиза ўтказилганидан кейин божхона органлари ёки давлат чегарасини қўриқлаш органлари томонидан мусодара қилинади.
11. Юридик ва жисмоний шахслар томонидан ўз эҳтиёжлари учун ҳар бир номланишдаги материалдан уч нусхадан ошмаган миқдорда, агар улар тақиқланган материаллар рўйхатига киритилмаган бўлса, экспертиза ўтказилгандан кейин Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилишига йўл қўйилади.
12. Ваколатли орган диний материал намунаси олингандан кейин ўн иш кунидан ошмаган муддатда муайян материал Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши тўғрисидаги масалани кейинчалик ҳал этиш учун тегишли органга хулоса тақдим этади.
13. Ваколатли орган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида оммавий зиёрат тадбирлари ўтказиладиган вақтда экспертизанинг бевосита божхона назорати пунктларида ўтказилишини таъминлайди.
IV. Материалларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тарқатиш
14. Материалларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тарқатиш юридик ва жисмоний шахслар томонидан турғун савдо шохобчалари орқали фискал хотирали назорат-касса машиналари, тўлов терминалларини қўллаш ва пул тушумларини банкка кундалик инкассация қилиб топшириш йўли билан амалга оширилади.
Материалларни кўчма савдо шохобчаларида сотиш тақиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс марказлари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари кутубхоналари, шунингдек бошқа кутубхоналарнинг (фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, тижорат ташкилотлари кутубхоналари) ваколатли орган хулосасини олмай туриб, хорижий ишлаб чиқарувчилардан материалларни қабул қилишлари тақиқланади.
16. Ваколатли орган ва бошқа манфаатдор ташкилотлар материалларнинг ноқонуний тарқатилиши ҳолатларини аниқлаш ва олдини олиш тадбирларини ҳамкорликда амалга оширадилар.
17. Экспертизанинг ижобий хулосаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида материалларнинг муайян турини тарқатиш ҳуқуқини беради.
18. Материалларни қуйидаги мақсадларда тарқатишга йўл қўйилмайди:
жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ёки ижтимоий мавқеига қараб ёки бошқа ҳолатларга кўра камситиш ёхуд ўзга шахслар маҳсулотларини обрўсизлантириш;
Ўзбекистон Республикасининг мавжуд конституциявий тузуми, ҳудудий яхлитлигини зўрлик билан ўзгартиришга даъват қилиш;
уруш, зўравонлик, терроризм, шунингдек диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғояларини тарғиб этиш;
миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатувчи ахборотни тарқатиш;
диний эътиқодни ўзгартиришга даъват қилиш;
диндорларнинг диний туйғуларини ҳақорат қилиш ёки камситиш;
фуқароларни ўз конституциявий мажбуриятларини бажармасликка чақириш;
давлат, жамоат ёки диний ташкилотларнинг ҳуқуқлари ва мол-мулкига тажовуз қилишга ундаш;
гиёҳванд воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорларни тарғиб қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
қонунга мувофиқ жиноий ва бошқа жавобгарликни келтириб чиқарувчи хатти-ҳаракатларни амалга оширишга ундаш.
V. Ушбу Низомни бузганлик учун жавобгарлик
19. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш билан боғлиқ низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда суд орқали ҳал этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Ушбу Низом нормаларини бузишда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 январдаги 10-сон қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Диний мазмундаги материалларни давлат диншунослик экспертизасидан ўтказиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1. Ушбу Низом диний мазмундаги материалларни давлат диншунослик экспертизасидан ўтказиш тартиби, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатишга мўлжалланган диний мазмундаги материалларнинг давлат диншунослик экспертизасини амалга оширишда иштирок этувчи томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди.
2. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатишга мўлжалланган диний мазмундаги материалларнинг давлат диншунослик экспертизаси Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда ушбу Низомга мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
давлат диншунослик экспертизаси (кейинги ўринларда экспертиза деб аталади) — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита (кейинги ўринларда ваколатли орган деб аталади) томонидан мутахассислар, экспертлар ва диний ташкилотлар вакиллари иштирокида босма нашрлар, аудиовизуал асарлар (теле-, кино- ва видеофильмлар, клиплар, концерт дастурларининг ёзмалари, мультфильмлар, аниме, хэнтай ва шу кабилар), ахборот ташувчи электрон жисмлар (дискетлар, CD, DVD дисклари, Интернет тармоғида жойлаштирилган материаллар ва шу кабилар) ва диний мазмундаги бошқа материалларни тадқиқ этиш жараёни;
экспертиза хулосаси (кейинги ўринларда хулоса деб аталади) — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита томонидан бажариладиган диний мазмундаги материалларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тайёрлаш, олиб кириш, тарқатишга рухсат бериш (рухсат бермаслик) масаласини ҳал этиш учун кўрсатилган материалларда диний қонун-қоидалардан оғишганлик ёки бузиб кўрсатишнинг борлигига оид илоҳиётшунослик тадқиқотлари ўтказилганлигини расман тасдиқловчи ёзма ҳужжат;
диний мазмундаги материаллар (кейинги ўринларда материаллар деб аталади) — дунёдаги турли динларнинг асослари, тарихи, мафкураси, таълимоти ва шарҳлари ҳамда маросимларини ўтказиш амалиётини акс эттирувчи китоблар, рисолалар, журналлар, газеталар, варақалар ва бошқа босма нашрлар, аудиовизуал асарлар (теле-, кино- ва видеофильмлар, клиплар, концерт дастурларининг ёзмалари, мультфильмлар, аниме, хэнтай ва шу кабилар), ахборот ташувчи электрон жисмлар (дискетлар, CD, DVD дисклари, Интернет тармоғида жойлаштирилган материаллар ва шу кабилар);
ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита;
эксперт кенгаши — ваколатли орган ҳузуридаги олимлар, экспертлар ва диншунослик ҳамда илоҳиётшунослик соҳаси мутахассислари кенгаши.
4. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тайёрлаш, олиб кириш, тарқатишга мўлжалланган материал, агар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида бошқа ҳолат кўзда тутилмаган бўлса, экспертизадан ўтказилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Экспертиза Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ва ушбу Низомга мувофиқ мурожаат этилган кундан бошлаб ўн иш куни давомида ваколатли орган томонидан ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ваколатли орган ҳузурида олимлар, экспертлар ва диншунослик ҳамда илоҳиётшунослик соҳаси мутахассисларидан иборат таркибда эксперт кенгаши тузилиши мумкин.
7. Экспертиза кўрсатиб ўтилган фаолиятнинг бирор турини амалга оширишдан олдин юридик ва жисмоний шахсларнинг ёзма мурожаатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг манфаатдор вазирликлари ва идораларининг мурожаатлари асосида ўтказилади.
8. Юридик ёки жисмоний шахслар ёки манфаатдор вазирлик ёхуд идора ваколатли органга қуйидагилар учун зарур ҳужжатларни тақдим этади:
а) материалларни тайёрлаш учун:
рўйхатдан ўтганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
устав нусхаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
нашриёт, босмахона ёхуд бошқа ишлаб чиқариш цехига эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
нашр этилиши режалаштирилган материаллар ҳақидаги маълумот;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) материалларни олиб кириш учун:
рўйхатдан ўтганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
устав нусхаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
мулк эгаси ёки муайян материални Ўзбекистон Республикаси ҳудудига етказиб бериш мажбуриятини олувчи ҳуқуқ эгаси бўлган шахс билан тузилган шартнома нусхаси;
олиб кирилиши режалаштирилган материаллар ҳақида маълумот;
в) материалларни тарқатиш учун:
рўйхатдан ўтганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
устав нусхаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
тарқатилиши режалаштирилган материаллар ҳақидаги маълумот.
9. Экспертизани ўтказишда иштирок этувчи мутахассислар ўзлари ҳақида қуйидагиларни: маълумоти, илмий даражаси, иш стажи ва диншунослик соҳасидаги салоҳиятига оид бошқа ахборотни кўрсатишлари, шунингдек тадқиқот жараёни, ўз хулосаларини диний қоидалар, талқинлар, қонунлар билан асослаб, батафсил тавсифлашлари, шахсий имзолари билан тасдиқлашлари лозим.
10. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қуйидаги белгиларга эга материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатишга йўл қўйилмайди:
жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ёки ижтимоий мавқеига қараб ёки бошқа ҳолатларга кўра камситиш ёхуд ўзга шахслар маҳсулотларини обрўсизлантириш;
Ўзбекистон Республикасининг мавжуд конституциявий тузуми, ҳудудий яхлитлигини зўрлик билан ўзгартиришга даъват қилиш;
уруш, зўравонлик, терроризм, шунингдек диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғояларини тарғиб этиш;
миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатувчи ахборотни тарқатиш;
диний эътиқодни ўзгартиришга даъват қилиш;
диндорларнинг диний туйғуларини ҳақорат қилиш ёки камситиш;
фуқароларни ўз конституциявий мажбуриятларини бажармасликка чақириш;
давлат, жамоат ёки диний ташкилотларнинг ҳуқуқлари ва мол-мулкига тажовуз қилишга ундаш;
гиёҳванд воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорларни тарғиб қилиш;
қонунга мувофиқ жиноий ва бошқа жавобгарликни келтириб чиқарувчи хатти-ҳаракатларни амалга оширишга даъват қилиш.
11. Ваколатли органга давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлардан ўз юритишидаги масалалар юзасидан тадқиқотлар ўтказиш учун зарур бўлган ахборотни сўраш ва олиш ҳуқуқи берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Ваколатли орган белгиланган тартибда ташкилотларни, шу жумладан жамоат ва диний ташкилотларни бориб кўриш ҳуқуқига эга.
13. Экспертиза натижалари мажбурий ҳисобот ҳужжати ҳисобланади ва хулоса сифатида расмийлаштирилади ҳамда индивидуал рақамга эга бўлади.
Экспертизанинг ижобий хулосаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муайян материал турини тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатишга ёки шундай фаолиятни амалга оширишни рад этишга асос бўлиб хизмат қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатишга оид эксперт хулосаси ваколатли орган раиси, у бўлмаган тақдирда унинг ўрнини босувчи шахс томонидан имзоланади.
15. Ваколатли органда Экспертиза хулосаларининг ягона реестри юритилади.
16. Ваколатли орган йилига камида икки марта манфаатдор вазирликлар ва идораларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш тақиқланган материаллар рўйхатини тақдим этади.
17. Эксперт хулосасига кўра тайёрлашга тақдим этилган материал ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ ваколатли органнинг махсус голограммаси билан тамғаланади.
18. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш билан боғлиқ низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда суд орқали ҳал этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Ушбу Низом нормаларини бузишда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Диний мазмундаги материалларни давлат диншунослик экспертизасидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Диний мазмундаги материалларни давлат диншунослик экспертизасидан ўтказиш
СХЕМАСИ
Диний мазмундаги материалларни давлат диншунослик экспертизасидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита томонидан рухсат этилган диний мазмундаги материалларга бериладиган
ГОЛОГРАММА
(Айлана бўйлаб: «*Oʻzbekiston* Din ishlari boʻyicha qoʻmita * Committee of the Religion Affairs»)
(Ичида: Din ishlari boʻyicha qoʻmita * Committee of the Religion Affairs» ёзуви туширилган китоб эмблемаси)
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 январдаги 10-сон қарорига
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
Дин ишлари бўйича қўмита аппаратининг таклиф этилаётган
тузилмаси
Ходимларнинг чекланган умумий сони — 30 киши, шу жумладан бошқарув ходимлари — 24 киши.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 4-сон, 47-модда; 2015 й., 1-сон, 9-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.04.2018 й., 07/18/3668/1080-сон, 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон, 21.09.2018 й., 09/18/748/2024-сон; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 09/19/34/2486-сон; 19.04.2019 й., 09/19/335/2971-сон; 23.11.2019 й., 09/19/943/4066-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)