Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Бошоқли доннинг 1994 йил ҳосилидан белгиланган давлат буюртмаси ҳажмларидан ортиқчасини хўжаликлар томонидан сотиш тартиби тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Бошоқли дон экинлари етиштиришда жамоа хўжаликлари, давлат хўжаликлари, ижара, фермерлик ва бошқа хўжаликларни рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Ўздонмаҳсулот» давлат корпорациясига республика хўжаликларидан бошоқли доннинг белгиланган давлат буюртмаси ҳажмларидан ортиқчасини (уларни харид қилиш ҳажмларидан 75 фоизидан ортиғини) эркин шартнома нархларида харид қилишга рухсат этилсин.
«Ўздонмаҳсулот» давлат корпорацияси шартномалар тузишни 10 кун муддатда якунласин, кейинчалик эса хўжаликлардан донни шартнома нархларига мувофиқ харид қилишни таъминласин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш И.X. Жўрабеков зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 29 июнь,
332-сон