Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистонда БМТ ваколатхонасини ва Европа Иттифоқи Комиссиясининг техникавий ёрдамни мувофиқлаштириш Бюросини жойлаштириш учун бино ажратиш тўғрисида
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва ЙИКнинг Техник кўмаклашиш бўйича мувофиқлаштириш бюроси фаолияти учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. БМТ ваколатхонаси ва ЙИКнинг Ўзбекистондаги техник кўмаклашишни мувофиқлаштириш бюросини жойлаштириш учун Т. Шевченко кўчаси, 4-уйда Ўқитувчиларни такомиллаштириш институти биноси топширилсин.
2. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Халқ таълими вазирлиги Ўқитувчиларни такомиллаштириш институтини Фурқат кўчаси, 1-уйдаги маъмурий бинога жойлаштирсин.
3. Бинони таъмирлаш ва реконструкция қилиш бўйича буюртмачи этиб Ўзбекистон Республикаси ТИВ, Бош пудратчи — «Тошремстрой» трести белгилансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Т. Шевченко кўчаси, 4-уйдаги бинони таъмирлаш ва реконструкция қилиш учун зарур маблағлар ажратсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари К.Н. Тўлаганов, М.К. Қорабаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 18 декабрь,
582-сон