ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
буйруғи
«Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ғазна ижроси бухгалтерия ҳисобининг ягона счётлар режасини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруқнинг баъзи бандларининг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 10 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2101-2]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2016 йил 22 мартдаги 17-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ғазна ижроси бухгалтерия ҳисобининг ягона счётлар режасини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруқни, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2101-3, 30.03.2016 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 йил, 52 (I)-сон) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-594-сонли қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 9-10-сон, 82-модда) мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 2 апрелдаги 26-сон «Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ғазна ижроси бухгалтерия ҳисобининг ягона счётлар режасини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2101, 2010 йил 26 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 йил, 17-сон, 135-модда) 1 ва 2-бандларининг амал қилиши 2016 йил 1 январгача бўлган муддатга тўхтатилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 31 декабрь,
120-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 2-сон, 31-модда)