Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекинвест Интернешнл», «Сhartis Uzbekistan» қўшма суғурта компанияларини ва «Chartis Uzbekinvest» агентлигини ташкил этиш тўғрисида» 1994 йил 23 ноябрдаги 565-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида
«Chartis» компаниялари гуруҳининг «AIG» номига глобал қайтиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Chartis Uzbekinvest» обунавий агентлиги муассислари йиғилишида унинг номини «AIG Uzbekinvest» деб ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2013 йил 30 декабрь,
350-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 30 декабрдаги 350-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекинвест Интернешнл», «Chartis Uzbekistan» қўшма суғурта компанияларини ва « Chartis Uzbekinvest « агентлигини ташкил этиш тўғрисида» 1994 йил 23 ноябрдаги 565-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Номидаги «Chartis Uzbekinvest» сўзлари «AIG Uzbekinvest» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. 1-банд «б» кичик бандининг биринчи хатбошидаги «Chartis Uzbekinvest» сўзлари «AIG Uzbekinvest» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. 2-банднинг учинчи хатбошидаги «Chartis Uzbekinvest» сўзлари «AIG Uzbekinvest» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 1-сон, 8-модда)