Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022 25.12.2013 йилдаги 340-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Табиий газ истеъмолчилари ва газ билан таъминловчи ташкилотлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Етказиб берилган газ учун ўзаро ҳисоб-китобларни тартибга солиш, «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси иссиқлик электр станцияларининг молиявий аҳволини барқарор сақлаш, республика истеъмолчиларининг электр энергиясига бўлган эҳтиёжларини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 26 майдаги 132-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 5-сон, 28-модда) билан тасдиқланган Табиий газ истеъмолчилари ва газ билан таъминловчи ташкилотлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисидаги низомнинг 10-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«10. Истеъмолчи томонидан тузилган шартномада белгилангандан ортиқча ҳажмда (аҳоли ва Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарорига 5-иловага киритилган «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси корхоналари томонидан истеъмол қилинган ҳажмдан ташқари) ва газ етказиб берувчи билан олдиндан келишмасдан газ олинган тақдирда газ истеъмолчисидан қуйидаги миқдорларда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий газ билан таъминловчи корхона учун — шартномадаги ҳажмлардан ортиқча олинган газ қийматига 1,5 коэффициент билан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа истеъмолчилар учун — шартномадаги ҳажмлардан ортиқча олинган газ қийматига 2 коэффициент билан оширилган тўлов ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда оширилган коэффициентлар кўрсатиб ўтилган истеъмолчиларга аҳоли ва Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарорига 5-иловага киритилган, уларнинг газ тармоқларига уланган «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси корхоналари томонидан истеъмол қилинган табиий газ ҳажмини ҳисобга олмасдан қўлланади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 25 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
340-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 52-сон, 694-модда)