1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.06.00 Автомобиль транспорти;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.13.00 Аварияга қарши кураш. Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Техник кўрик (шунингдек, 16.04.02.00га қаранг)]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН АВТОМОБИЛЬ ВА ДАРЁ ТРАНСПОРТИ АГЕНТЛИГИ БОШЛИҒИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автомобилда ташувчининг йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 26 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2545]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 15-сон, 197-модда) ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 10 мартдаги 118-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 10-сон, 120-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Автомобилда ташувчининг йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошлиқ В. ИСМАИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 23 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-сон

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 2013 йил 23 декабрдаги 20-сонли буйруғига ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автомобилда ташувчининг йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 15-сон, 197-модда) ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 10 мартдаги 118-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 10-сон, 120-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ, автомобилда ташувчининг йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматини ташкил этиш тартибини, шунингдек унинг вазифалари, функциялари ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органлари (бундан буён матнда ДЙҲХХ органлари деб юритилади) билан ўзаро муносабатларини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомобилда ташувчи — мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида автотранспорт воситасига эга бўлган, тижорат асосида йўловчи, багаж ва юк ташиш хизматини кўрсатадиган ҳамда бунга махсус рухсатномаси (лицензияси) бўлган юридик шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автотранспорт воситалари — автомобилда ташувчига тегишли бўлган, йўловчи, багаж ва юк ташишга ҳамда махсус ишларни бажаришга мўлжалланган автомобиллар, шатакчи автомобиллар, тиркама ва ярим тиркамалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати — автомобилда ташувчининг автотранспорт воситалари орқали ташишларни амалга оширишда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш вазифаси юклатилган таркибий бўлинмаси (бундан буён матнда ЙҲХ хизмати деб юритилади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўл-транспорт ҳодисаси — автотранспорт воситасининг йўлда ҳаракатланиши жараёнида рўй берган, фуқароларнинг ҳалок бўлишига ёки соғлиғига зарар етишига, транспорт воситалари, иншоотлар, юкларнинг шикастланишига ёхуд бошқа моддий зарар етишига сабаб бўлган ҳодиса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 223-модда) 14-моддасига мувофиқ, 50 ва ундан зиёд автотранспорт воситаларига эга бўлган автомобилда ташувчиларда ЙҲХ хизматлари тузилади (лавозимлар жорий этилади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. ЙҲХ хизматлари касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган норматив ҳужжатлар асосида фаолият юритади ва ўз мақомига кўра автомобилда ташувчининг асосий хизматларига тенглаштирилади ҳамда унинг раҳбарига бўйсунади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. ЙҲХ хизматларининг мутахассислари уларнинг хизмат вазифаларига тааллуқли бўлмаган ишларни бажаришга жалб этилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. ЙҲХ хизмати автомобилда ташувчининг фаолияти тугатилган тақдирдагина тугатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II боб. ЙҲХ хизматининг тузилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Автотранспорт воситаларининг сони 50 тадан кам бўлган автомобилда ташувчиларда ЙҲХ хизматининг вазифалари автомобилда ташувчининг раҳбарларидан бирига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Автотранспорт воситаларининг сони 50 тадан 150 тагача бўлган автомобилда ташувчиларда ЙҲХ хизматининг вазифаларини бажарувчи мутахассис лавозими жорий этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Автотранспорт воситаларининг сони 151 тадан ортиқ бўлган автомобилда ташувчиларда қуйидагича штат бирликларидан иборат бўлган ЙҲХ хизмати ташкил этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автотранспорт воситаларининг сони 151 тадан 300 тагача бўлган автомобилда ташувчиларда — 2 та ходим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автотранспорт воситаларининг сони 301 тадан 500 тагача бўлган автомобилда ташувчиларда — 3 та ходим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автотранспорт воситаларининг сони 501 тадан 750 тагача бўлган автомобилда ташувчиларда — 4 та ходим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Автотранспорт воситаларининг сони 750 тадан ортиқ бўлган автомобилда ташувчиларнинг ЙҲХ хизматида ҳар 250 та автотранспорт воситалари учун қўшимча равишда яна 1 та ходим лавозими жорий этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Автотранспорт воситаларининг сони 500 тадан ортиқ бўлган автомобилда ташувчиларда йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича раҳбар ўринбосари лавозими жорий этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. ЙҲХ хизматида мазкур Низомга асосан белгиланган ходимлар сони доирасида хизмат (бўлим) бошлиғи, катта муҳандис, муҳандис лавозимлари жорий этилади. ЙҲХ хизмати ходимларининг вазифалари мазкур Низом, ходимларнинг лавозим йўриқномалари ва автомобилда ташувчининг бошқа локал норматив ҳужжатлари билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 21-моддасига асосан, ЙҲХ хизматлари ходимлари Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги томонидан тасдиқланган махсус дастурлар бўйича вақти-вақти билан, уч йилда камида бир марта ўз малакасини ошириб, малака имтиҳони топшириши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг малакасини ошириш учун зарур шароитлар яратади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи техник носозликлар мавжуд бўлганда, транспорт воситаларидан фойдаланишга йўл қўймайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
авторанспорт воситалари иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаларининг ва йўл ҳаракати қоидалари бузилишларининг сабабларини таҳлил қилади ҳамда уларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
авторанспорт воситалари ҳайдовчиларининг тиббий кўрикларини, уларнинг йўл-транспорт ҳодисаларида жабрланганларга бирламчи шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича кўникмаларини такомиллаштиришга доир тадбирларни ташкил этади ва ўтказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомобилда ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автотранспорт воситаларининг бут сақланишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. ЙҲХ хизмати ўзига юклатилган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автотранспорт воситалари ҳайдовчиларига ҳайдовчилик гувоҳномасига мувофиқ бошқариш ҳуқуқи берилган автотранспорт воситаларини бошқариш учун рухсат берилишини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомобилда ташувчининг барча ходимлари томонидан йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилинишини назорат қилади, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан зарур чора-тадбирларни амалга оширади, хизмат текширувларини ўтказишда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
катта ҳажмли ва оғир вазнли юкларни ихтисослаштирилган автотранспорт воситаларида ташишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибига риоя қилинишини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташишларни амалга оширишда автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг қонун ҳужжатларида белгиланган меҳнат қилиш ва дам олиш тартибига риоя қилинишини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автотранспорт воситалари ҳайдовчиларига йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича: ишга қабул қилишда (дастлабки), рейс олдидан (рейс олди), махсус, мавсумий ва қўшимча (навбатдан ташқари) йўл-йўриқлар кўрсатилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг малакасини ошириш мақсадида йўл ҳаракати хавфсизлиги хонасини ташкил қилади ва унинг фаолиятига услубий раҳбарлик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автотранспорт воситаларининг йўналишга чиқиш олдидан техник жиҳатдан созлиги ва кўриниши талаб даражасида бўлишини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўл-транспорт ҳодисалари ва йўл ҳаракати қоидалари бузилишларини бартараф этиш бўйича чораклик дастурларни ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун автомобилда ташувчининг раҳбарига тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДЙҲХХ органларидан олинган маълумотлар асосида автомобилда ташувчининг ходимларига юз берган йўл-транспорт ҳодисалари ва уларнинг оқибатлари ҳақида мунтазам равишда маълумот бериб боради ва уларнинг юзага келиш сабаблари ҳақида тушунтиришлар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги Автомобилда ташувчи томонидан йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича тадбирларни ҳисобга олиш китобини, 2-иловасига мувофиқ шаклдаги Йўл-транспорт ҳодисаларини ва улар ҳақидаги маълумотларни қайд этиш китобини, 3-иловасига мувофиқ шаклдаги Автотранспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилишини ҳисобга олиш китобини ҳамда 4-иловасига мувофиқ шаклдаги Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг кўрсатмаларини қайд қилиш китобини юритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг мажбурий равишда дастлабки ва даврий тиббий кўрикдан, шу жумладан рейс олдидан тиббий кўрикдан ўтишларини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автотранспорт воситалари иштирокидаги суғурта ҳодисаларини текширишда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш вақти тугагандан сўнг автотранспорт воситаларининг сақлаш жойига ўз вақтида қайтиши ва қабул қилиб олинишини назорат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV боб. ЙҲХ хизматининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. ЙҲХ хизмати ўз зиммасига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўл ҳаракати хавфсизлиги масалалари бўйича бошқа ташкилотлар билан муносабатларда автомобилда ташувчининг вакили бўлиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомобилда ташувчининг бошқа таркибий бўлинмаларидан ўз ваколатига доир маълумотларни талаб қилиб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича автомобилда ташувчининг барча таркибий бўлинмалари учун мажбурий бўлган ва фақат автомобилда ташувчининг биринчи раҳбари томонидан бекор қилиниши мумкин бўлган кўрсатмалар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташишларни амалга ошириш билан боғлиқ ҳужжатларнинг тўғри расмийлаштирилганлигини назорат қилиш, аниқланган камчиликларнинг ўз вақтида бартараф этилиши учун зарур чораларни кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўл ҳаракати хавфсизлигига хавф туғдирувчи жиддий камчиликлар аниқланганда автотранспорт воситалари ҳаракатланишини тақиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳволи ёки ҳаракатлари йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид соладиган автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ишдан четлатиш, уларга нисбатан тегишли чораларни қўллаш юзасидан автомобилда ташувчининг раҳбариятига таклиф киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
намунали автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини меҳнат учун рағбатлантириш юзасидан автомобилда ташувчининг раҳбариятига таклиф киритиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Автотранспорт воситаларининг сони 50 тадан ортиқ бўлган автомобилда ташувчиларда йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган жойга етиб бориш, йўналишдаги автотранспорт воситалари ишини мониторинг қилиш, автомобиль йўллари аҳволини текшириш, автоколонналарни кузатиб бориш учун ЙҲХ хизмати махсус енгил автомобиль билан таъминланади. Ушбу автомобиль иштирокида амалга оширилган тадбирлар мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига бириктирилган автомобиль иштирокида амалга оширилган тадбирларни қайд этиш китобига киритиб борилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. ЙҲХ хизмати:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ҳаракатлари билан йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомобилда ташувчининг бошқа хизматчилари ва автотранспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларининг бузилиши ҳолатларига бефарқ бўлмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомобилда ташувчининг раҳбари ҳамда ваколатли давлат органларининг қонуний кўрсатмалари ва талабларини бажариши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V боб. ЙҲХ хизматининг ДЙҲХХ органлари билан ўзаро ҳамкорлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. ЙҲХ хизмати ДЙҲХХ органларининг сўровига мувофиқ автотранспорт воситалари ва автотранспорт воситалари ҳайдовчилари тўғрисидаги ҳамда автотранспорт воситалари иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисалари натижасида етказилган зарарни аниқлаш учун зарур бўлган маълумотларни тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. ДЙҲХХ органлари ЙҲХ хизматининг сўровига мувофиқ автотранспорт воситалари иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари ва йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиш ҳолатлари ҳақидаги маълумотларни тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарур ҳолларда, ЙҲХ хизмати ва ДЙҲХХ органлари автотранспорт воситалари колонналарини кузатиб бориш ишларини ҳамкорликда амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Автомобилда ташувчиларнинг раҳбарлари мазкур Низомга мувофиқ ЙҲХ хизматининг ташкил этилиши учун жавобгардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. ЙҲХ хизмати ходимлари мазкур Низомга мувофиқ ЙҲХ хизматининг зиммасига юклатилган вазифа ва функцияларнинг ўз вақтида ҳамда тўлиқ амалга оширилиши учун жавобгардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар вазири А. АХМЕДБАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 23 декабрь

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А. ХАИТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 23 декабрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 23 декабрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автомобилда ташувчининг йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автомобилда ташувчи томонидан йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича тадбирларни ҳисобга олиш китоби
т/р
Тадбирнинг номи
Тадбирни ўтказиш санаси
Иштирокчилар
Тадбирни ўтказган шахс
Тадбирни ўтказган шахснинг имзоси
1
2
3
4
5
6
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автомобилда ташувчининг йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йўл-транспорт ҳодисаларини ва улар ҳақидаги маълумотларни қайд этиш китоби
Т/р
ЙТҲ ҳақида тушган хабар (йил, ой, кун, соат)
ЙТҲ ҳақида хабар берган шахслар ҳақидаги тўлиқ маълумотлар
ЙТҲ содир бўлган шаҳар, туман ва автомобиль йўли ва кўчанинг номи ва км
ЙТҲнинг қисқача баёни (вақти), дастлабки сабаби ва тури
ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этган шахслар тўғрисидаги тўлиқ маълумотлар (Ф.И.О., ёши, жинси ва ҳоказолар)
ЙТҲда иштирок этган транспорт воситалари тўғрисидаги тўлиқ маълумотлар (русуми, давлат рақами белгиси, тегишлилиги ва ҳоказолар)
ЙТҲ тўғрисида берилган хабарни қабул қилиб олган ички ишлар органи номи, навбатчиси (Ф.И.О., лавозими, унвони) тўғрисида маълумот
Шикастланган ҳолда қайтган транспорт воситалари ҳақида ҳудудий ички ишлар органига хабар берилган вақт ва хабарни ички ишлар органида қабул қилиб олган навбатчи (Ф.И.О., лавозими, унвони)
1
2
3
4
5
6
7
8
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Китоб рақамланган, ип ўтказиб тикилган, муҳрланган бўлиши, охирги ёзув ёзилган вақтдан бошлаб уч йил мобайнида сақланиши шарт
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автомобилда ташувчининг йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автотранспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилишини ҳисобга олиш китоби
т/р
Ҳайдовчи тўғрисида маълумотлар: Ф.И.О., ёши, иш стажи, ҳайдовчилик тоифаси
Автотранспорт воситасининг модели ва давлат рақами
Йўл ҳаракати қоидалари бузилган сана ва вақт
Йўл ҳаракати қоидалари бузишининг хусусияти
Йўл ҳаракати қоидалари бузилган ҳолат
Йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини аниқлаган шахс
Ҳайдовчига нисбатан қўлланилган ҳуқуқий таъсир чораси
Ҳуқуқий таъсир чораси тайинланган вақт ва тайинлаган мансабдор шахс
Ҳайдовчи билан олиб борилган тушунтириш ишлари
Тегишли ёзув киритган мансабдор шахснинг имзоси
Изоҳ
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автомобилда ташувчининг йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг кўрсатмаларини қайд қилиш китоби
т/р
Текширув ўтказилган сана
Аниқланган камчилик ва қоида бузишлар
Бартараф этиш муддати
Тавсия ва таклифлар
Текширилаётган ва текшираётган шахсларнинг имзоси
Бажарилганлиги тўғрисидаги белги, сана, имзо
1
2
3
4
5
6
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автомобилда ташувчининг йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига бириктирилган автомобиль иштирокида амалга оширилган тадбирларни қайд этиш КИТОБИ