Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
«ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ БАХШИСИ» ФАХРИЙ УНВОНИНИ БЕЛГИЛАШ ТЎҒРИСИДА
Бахшичилик санъатини янада ривожлантириш, миллий қадриятларимизни эъзозлаш ва ўзбек халқ оғзаки ижодиётини кенг тарғиб этишдаги, ўз ижоди ва ижрочилик фаолияти билан халқимизни, айниқса, ёшларни кўп минг йиллик маданиятимиз сарчашмаларидан баҳраманд қилишдаги салмоқли ҳиссалари ҳамда Ватан истиқлоли ва шон-шарафини улуғлаш йўлида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини рағбатлантириш мақсадида:
2. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 78-моддасига асосан ушбу Фармон Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига киритилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 14 март,
ПФ-2562-сон
«Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси» фахрий унвони тўғрисидаги
НИЗОМ
1. «Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси» фахрий унвони бахшичилик санъатини янада ривожлантириш, миллий қадриятларимизни эъзозлаш ва ўзбек халқ оғзаки ижодиётини кенг тарғиб этишдаги улкан хизматлари, ўз ижоди ва ижрочилик фаолияти билан халқимизни, айниқса, ёшларни кўп минг йиллик маданиятимиз сарчашмаларидан баҳраманд этишдаги салмоқли ҳиссалари, Ватан истиқлоли ва шон-шарафини улуғлаш йўлида Ўзбекистон Республикаси фуқароларига берилади.
2. «Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси» фахрий унвонига тақдим этиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Вазирлар Маҳкамаси, республика вазирликлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари, идоралар ва жамоат ташкилотлари томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
3. «Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси» фахрий унвони Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан берилади.
4. «Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси» фахрий унвонининг кўкрак нишони кўкракнинг чап томонига тақилади.
5. «Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси» фахрий унвонига сазовор бўлган шахслар республикада белгиланган ойлик энг кам иш ҳақи миқдорида ҳар ойда пул мукофоти оладилар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган имтиёзлардан фойдаланадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. «Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси» фахрий унвони Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки унинг номидан тегишли раҳбар ходимлар томонидан тантанали ва ошкоралик вазиятида топширилади.
«Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси» фахрий унвонининг кўкрак нишони
ТАВСИФИ
Кўкрак нишони 0,25 микрон қалинликда тилла қопланган 925 пробали кумушдан тайёрланиб, диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлади. Нишоннинг қалинлиги 2,2 миллиметр.
Нишоннинг ҳошияланган текис юза томонида миллий чолғу асбоби дўмбирада куйлаётган бахши, пастки ўн чеккасида дафна новдаси тасвирланган. Рамзларнинг юқорироғидан «XALQ ВАХSHISI» деган ёзув горизонтал ҳолатда жой олган.
Нишоннинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган. Тасвирлар ва ёзув қабариқ.
Кўкрак нишони ички қисмига Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган қадағичга ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 й., 2-3-сон, 103-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон)