Ҳужжат кучини йўқотган 28.10.2006 13.09.1999 йилдаги 419-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 28.10.2006
Ҳужжат 28.02.2003 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Парранда гўшти ва тухум етиштиришни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 28 октябрдаги 221-сонли «Ўзмадпарранда-холдинг» Холдинг компаниясини тугатиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1998 — 2000 йиллардаги даврда қишлоқ хўжалигидаги иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, саноат паррандачилиги маҳсулотлари етиштириш ҳажмларини кўпайтириш, аҳоли эҳтиёжларини қондириш учун уларни етказиб беришни кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, «Ўзпаррандасаноат» уюшмасининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Исроилнинг «M.A.D. Agricultural Products Development Corporation LTD» (бундан кейин — М.А.Д.» деб аталади) фирмаси билан биргаликда «ЎзМАДпарранда-холдинг» холдинг компанияси ташкил этиш, унинг таркибига 1-иловага* мувофиқ «Ўзпаррандасаноат» уюшмаси таркибидан чиқриладиган паррандачилик хўжаликларини ҳамда янгидан қурилаётган омихта ем заводларини киритиш тўғрисидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳага киритилган корхоналар томонидан парранда гўшти, тухум етиштириш, омихта ем ва премикслар ишлаб чиқариш ҳамда уларни экспортга сотишнинг 2-иловага* мувофиқ прогноз кўрсаткичлари тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ташкил этилаётган холдинг компаниянинг устав жамғармаси 5 млн АҚШ доллари миқдорида белгиланганлиги ва қуйидагича тартибда шакллантирилиши маълумот учун кабул қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси — лойиҳага киритилган паррандачилик хўжаликлари акцияларининг давлат пакетларини қўшиш тарзидаги 2,5 млн АҚШ долларига тенг улуш, шунингдек, кўрсатиб ўтилган паррандачилик хўжаликлари акцияларининг тақсимланмаган пакетларини қўшиш тарзидаги 1,3 млн АҚШ долларига тенг улуш, кейинчалик ушбу миқдорда холдинг компаниянинг 3-иловага* мувофиқ акцияларини Исроилнинг «М.А.Д.» фирмасига эркин муомаладаги валютага сотган ҳолда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Исроилнинг «М.А.Д.» фирмаси — 1,2 млн АҚШ доллари — премикслар ишлаб чиқариш учун асбоб-ускуналар етказиб бериш йўли билан, кейинчалик холдинг компаниянинг 1,3 млн АҚШ доллари миқдоридаги акцияларини сотиб олиш ҳисобига устав жамғармасидаги улушни 2,5 млн АҚШ долларигача кўпайтирган ҳолда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар «ЎзМАДпарранда-холдинг» холдинг компаниясининг асосий вазифалари ҳисоблансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
холдинг ва «Ўзпаррандасаноат» уюшма корхоналарини тўла сифатли омихта ем, насл материали, асбоб-ускуналар ҳамда бошқа зарур товарлар ва хизматлар билан таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
паррандачилик маҳсулотлари етиштириш ҳажмларини кўпайтириш ва ички бозорни тўлдириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жалб этиладиган кредит ресурсларининг ўз вақтида қайтарилишини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда «ЎзМАДпарранда-холдинг» холдинг компаниясининг 2,5 млн АҚШ долларига тенг миқдорда баҳоланган акциялари давлат пакетини, кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан, «Ўзпаррандасаноат» уюшмасининг ишончли бошқарувига берсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир йил мобайнида «Ўзпаррандасаноат» уюшмаси билан биргаликда «ЎзМАДпарранда-холдинг» холдинг компаниясининг 1,3 млн АҚШ доллари миқдоридаги акциялари пакетини қайта ҳисоблашнинг келишилган курси бўйича эркин муомаладаги валютага Исроилнинг «М.А.Д.» фирмасига сотиш чора-тадбирларини амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЎзМАДпарранда-холдинг» холдинг компанияси ва унинг муассислари холдинг компания таркибига кирувчи корхоналар биринчи ва кейинги эмиссияларининг жойлаштирилмаган акцияларини сотиб олишда устувор ҳуқуққа эга бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Исроил «М.А.Д.» компаниясининг хорижий банкларнинг ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг «ЎзМАДпарранда-холдинг» холдинг компаниясига ажратиладиган 46,1 млн АҚШ доллари миқдоридаги кредитларни жалб этиш тўғрисидаги мажбурияти маълумот учун қабул қилинсин. У паррандачилик хўжаликлари учун 25,6 млн АҚШ доллари миқдорида технологик асбоб-ускуналар, насл материали, ветеринария препаратлари ва бошқа моддий-техника ресурслари етказиб беришни, шунингдек, 20,5 млн АҚШ доллари миқдорида чорва озуқаси учун компонентлар, ускуналар ва қурилаётган омихта ем заводлари учун бутловчи буюмлар харид қилишни ўз ичига олади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, омихта ем заводлари учун асбоб-ускуналар ва бутловчи буюмлар, паррандачилик хўжаликлари учун технологик асбоб-ускуналар ва моддий-техника ресурслари етказиб бериш контракт асосида, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигининг эксперт хулосасидан кейин амалга оширилади.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 февралдаги 112-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 4-сон, 42-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Ўзпаррандасаноат» уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, Исроил «М.А.Д.» фирмасининг парранда гўшти ва тухум етиштиришни кўпайтириш лойиҳасини маблағ билан таъминлашни 4-иловага* мувофиқ қуйидаги схема бўйича ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1,2 млн АҚШ доллари — Исроил «М.А.Д.» фирмасининг холдинг компания устав жамғармасига премикслар ишлаб чиқариш учун асбоб-ускуналар тарзидаги улуши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6,9 млн АҚШ доллари — Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг «ЎзМАДпарранда-холдинг» холдинг компаниясига миллий валютада ажратадиган, кейинчалик Республика валюта биржасида конвертация қилинадиган кредити ҳисобига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39,2 млн АҚШ доллари — хорижий банклар маблағларини 5 йил муддат билан «Эксимбанка (АҚШ), «Ифтрик» (Исроил) суғурта қопламаси остида қайта молиялаштириш йўли билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки кредити ҳисобига.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Хорижий банклар кредитларини, уларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ фоизлар ва харажатларни тўлаш (5-илова*) «ЎзМАДпарранда-холдинг» холдинг компанияси томонидан ўз хўжалик фаолияти ҳисобига, шунингдек, холдинг компанияга кирувчи акциядорлик жамиятларининг кредит бўйича қарзни тўлаш юзасидан маҳсулотлари ва пул маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Хорижий банклар ва ушбу лойиҳани маблағ билан таъминлаш ўзларининг суғурта қопламаси остида амалга ошириладиган хорижий суғурта компаниялари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида норезидентлар томонидан олинадиган даромадлардан солиқ тўлашдан озод этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Молия вазири Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки мажбуриятлари бўйича хорижий банкларга ҳамда «ЎзМАДпарранда-холдинг» холдинг компанияси мажбуриятлари бўйича Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан кафолат беришга вакил қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги белгиланган тартибда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЎзМАДпарранда-холдинг» холдинг компаниясини, кейинчалик уни холдинг компания устав жамғармасининг камида 30 фоизи Исроил «М.А.Д.» фирмаси ҳисобига шаклланган вақтдан эътиборан хорижий инвестиция иштирокидаги корхона сифатида қайта рўйхатдан ўтказган ҳолда, рўйхатдан ўтказсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуматининг хорижий банкларга кафолатлари бўйича юридик хулосалар берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Паррандачилик хўжаликларини амалга оширилаётган лойиҳа доирасида қўллаб-қувватлаш мақсадида «ЎзМАДпарранда-холдинг» холдинг компанияси ва унинг таркибига қирувчи паррандачилик хўжаликлари асбоб-ускуналар, механизмлар, насл материали, концентратлар, премикслар, омихта емларга биоқўшимчалар, ветеринария препаратлари ҳамда бошқа моддий-техника ресурслари ва хизматларни импорт қилишда божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви учун йиғимдан ташқари) тўлашдан 2003 йилгача бўлган муддатга озод этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЎзМАДпарранда-холдинг» холдинг компанияси парранда гўшти, тухум, омихта ем ва премикслар сотишда қўшилган қиймат солиғидан озод этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, «Ўзбекистон темир йуллари» компанияси ва «Ўзавтотранс» давлат корпорацияси «ЎзМАДпарранда-холдинг» холдинг компанияси буюртманомаларига биноан келиб тушаётган асбоб-ускуналар, насл материали, концентратлар, премикслар, омихта емларга биоқўшимчалар, ветеринария препаратлари ва бошқа материаллар бўйича божхона ҳужжатларининг ўз вақтида (уч кундан кўп бўлмаган муддатда) расмийлаштирилишини, шунингдек, уларнинг белгиланган жойга тўсиқсиз етказиб борилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги:
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 февралдаги 112-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 4-сон, 42-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЎзМАДпарранда-холдинг» холдинг компаниясини ташкил этиш, омихта ем заводлари қуриш ҳисобига парранда гўшти ва тухум етиштиришни кенгайтириш лойиҳасини республика инвестиция дастурига киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздонмаҳсулот» давлат корпорацияси, «Ёғмой-тамакисаноат» уюшмаси билан биргаликда ҳар йилги балансларни тузишда 2000 йилдан бошлаб омихта ем заводлари эҳтиёжлари учун «ЎзМАДпарранда-холдинг» холдинг компанияси ҳисоб-китобларига биноан 6-иловага* мувофиқ ембоп дон, соя шроти ва соабсток (мой) ажратишни назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1 — 6-иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. «Ўздонмаҳсулот» давлат корпорацияси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасдиқланган балансга мувофиқ, заводларда омихта ем тайёрлаш учун «ЎзМАДпарранда-холдинг» холдинг компаниясига ажратиладиган ембоп донни сақлаш учун янгидан қурилаётган омихта ем заводларининг дон омборхоналари қувватидан, олинган дон учун белгиланган тартибда ҳақ тўлаттирган ҳолда, фойдалансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЎзМАДпарранда-холдинг» холдинг компанияси омихта ем заводлари учун ембоп донни, тайёрлов харажатларини қўшган ҳолда, дон етиштирувчи хўжаликлардан бошоқли экинлар дони харид қилиш учун ҳар йили белгиланадиган нархлар бўйича сотсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Тошкент ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари белгиланган тартибда бир ой муддатда «ЎзМАДпарранда-холдинг» холдинг компаниясига омихта ем заводлари қурилиши учун ер участкалари ажратсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Вилоятлар ҳокимликлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
паррандачилик хўжаликлари томонидан ерлардан қатъий белгиланган мақсадда фойдаланилишини таъминласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЎзМАДпарранда-холдинг» ХК таркибига кирувчи паррандачилик хўжаликларини 2000 йил ҳосилидан бошлаб, хўжаликлардан етиштирилган доннинг ҳаммасини паррандаларни озиқлантиришни яхшилаш учун улар ихтиёрида қолдирган ҳолда, давлатга дон сотишдан озод қилсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, «Ўзпаррандасаноат» уюшмаси ёки «ЎзМАДпарранда-холдинг» холдинг компанияси буюртманомаларига биноан Исроилнинг «М.А.Д.» фирмаси мутахассисларига кўп марталик келиш визалари берилишини ва улар муддатининг узайтирилишини таъминласинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б. М. Олимжонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1999 йил 13 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
419-сон