Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси энергетика ва электрификацция вазирлигининг «Тошкент иссиқлик маркази» корхонасига қарашли «Қорасув» 2-иссиқлик марказини Тошкент шаҳар ҳокимлиги бошқарувига ўтказиш тўғрисида
Аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш тизимида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш ҳамда иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш ва етказиб беришда капитал ва эксплуатация харажатларини камайтириш бўйича эксперимент ўтказиш мақсадида, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Энергетика ва электрификация вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳри ҳокимлигининг «Қорасув» 2-иссиқлик марказини Энергетика ва электрификация вазирлигининг «Тошкент иссиқлик маркази» корхонаси таркибидан Тошкент шаҳри ҳокимлигининг «Тошкент иссиқлик энергияси» ишлаб чиқариш бирлашмаси таркибига ўтказиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Энергетика ва электрификация вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳри ҳокимлиги:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги билан биргаликда мазкур иссиқлик марказининг белгиланган тартибда 1999-йил 1-июл ҳолатига кўра моддий-техника ва инсон ресурслари билан қабул қилиш-топширишни амалга оширсин;
бир ой муддатда иссиқлик марказини балансдан балансга қабул қилиш-топшириш далолатномасини тасдиқласин.
3. «Қорасув» 2-иссиқлик маркази ходимлари учун Ўзбекистон Республикаси Энергетика ва электрификация вазирлиги тизимида амалда бўлган меҳнатга ҳақ тўлашнинг даражаси ва шартлари, ижтимоий кафолатлар ва меъёрлар бўйича таъминотнинг барча турлари сақлаб қолинсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Энергетика ва электрификация вазирлиги «Тошкент иссиқлик энергияси» ишлаб чиқариш бирлашмасига мазкур иссиқлик марказига тегишли бўлган жиҳозларни таъмирлаш, созлаш ишларини бажариш ҳамда эҳтиёт қисмлар тайёрлашда шартномавий асосда ёрдам кўрсатиб борсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилиши бўйича назорат Бош вазир ўринбосари Б. Хамидов зиммасига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
1999 йил 25 июнь,
316-сон