08.06.2001 йилдаги 249-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 08.06.2001 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳамда сув тақчиллиги оқибатларини енгиллаштириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сув тақчиллигидан зарар кўрган Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти аҳолисини ижтимоий муҳофаза қилиш, ушбу минтақаларни сифатли ичимлик суви билан барқарор таъминлашни ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатиш, сув тақчиллиги туфайли қишлоқ хўжалиги корхоналарининг вақтинча ишламаётган ходимларини иш билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти аҳолисининг ичимлик сув таъминотини яхшилаш чора-тадбирлари ва уларни маблағ билан таъминлаш манбалари дастури 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг сув тақчиллигидан зарар кўрган туманлар аҳолисига моддий-техника ёрдами кўрсатиш, шунингдек 2001 йил ёз-куз даврида сув ташишни таъминлаш учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоятлар ҳокимликлари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига техник жиҳатдан созланган иккитадан сув ташиш автотранспорти ва тўрттадан тиркама цистерна, Хоразм вилояти ҳокимлигига — биттадан сув ташиш автотранспорти ва иккитадан тиркама цистерна;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан тегишли равишда 4 ва 2 сув ташиш автотранспорти, 10 ва 4 тиркама цистернани вақтинча фойдаланиш учун бериш тўғрисидаги ташаббуси маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Хоразм вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси билан биргаликда 2 ҳафта муддатда ичимлик сув таъминотининг барча қудуқларини хатловдан ўтказсинлар, сув сатҳи пасайиши хавфи даражасини ҳамда сувнинг захира манбаларини барпо этиш, сувни кўп истеъмол қилувчи тармоқлар ва корхоналарни навбатли сув таъминотига ўтказиш ёки, зарурат бўлганда, уларни соатли жадвал бўйича сув таъминотига ўтказиш чора-тадбирларини белгиласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки ҳамда хорижий давлатларнинг қарзлари, грантлари ва донорлик ёрдами ҳисобига сув тақчиллиги оқибатларини енгиллаштириш бўйича кўрилаётган 2-иловага* мувофиқ чора-тадбирлар маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1 ва 2-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги билан биргаликда Амударёнинг қуйи оқимидаги сув тақчиллиги оқибатларини енгиллаштириш учун халқаро ва хорижий молия ташкилотларининг қўшимча молиявий ресурсларини, шунингдек донорлик ёрдамни жалб қилиш бўйича ишларни давом эттирсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент, Самарқанд вилоятлари ва Фарғона водийсининг соғломлаштириш оромгоҳларида Қорақалпоғистон Республикасидан 15 минг ва Хоразм вилоятидан 5 минг боланинг ёзги дам олишини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республиканинг санаторий-курорт муассасаларида Қорақалпоғистон Республикасидан 3 минг ва Хоразм вилоятидан 1,5 минг аёлни санаторий-курортда ва профилактик даволаш бўйича таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатиб ўтилган йўлланмалар қийматининг 50 фоизи Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши маблағлари ҳисобига қопланиши маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғломлаштириш оромгоҳлари ва санаторий-курорт муассасалари эгалари бўлган хўжалик юритувчи субъектларга Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидан ёзги соғломлаштиришга олиб келинадиган болалар ва аёллар таъминоти харажатларининг 50 фоизини қоплаш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги сув тақчиллигидан зарар кўрган қишлоқ туманларида яшайдиган пенсионерлар учун санаторий ва дам олиш уйларига 1500 та, шу жумладан Қорақалпоғистон Республикаси учун 1150 та ва Хоразм вилояти учун 350 та йўлланманинг бепул ажратилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси ҳамда республиканинг шаҳарлараро ва шаҳар атрофида йўловчилар ташувчи автотранспорт корхоналарининг кўрсатиб ўтилган шахсларни Қорақалпоғистон Республикасидан ва Хоразм вилоятидан дам олиш ва соғломлаштириш жойларига, шунингдек у ердан яшаш жойларига бепул ташиш бўйича ташаббуси маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг сув тақчиллиги оқибатида зарар кўрган туманларида яшовчи кам таъминланган оилаларига мақсадли ва аниқ мўлжалли моддий ёрдам кўрсатиш мақсадида вақтинча, 2001 йил июль — сентябрь ойларида, ҳозирги вақтда тўланаётган нафақа ва пенсияларга қуйидаги миқдорларда ҳар ойлик устамалар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16 ёшгача болалари бўлган эҳтиёжманд оилаларнинг нафақаларига ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдамга амалдагига нисбатан 50 фоиз миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кам таъминланган оилаларда яшовчи пенсионерлар пенсияларига (ёшига кўра ва ногиронлик пенсиялари бўйича) энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг сув тақчиллигидан зарар кўрган кам таъминланган оилаларига кўрсатиб ўтилган устамалар асосли белгиланиши, аниқ мўлжалли ва ўз вақтида тўланиши устидан назорат қилиш бўйича 3-иловага* мувофиқ таркибда махсус комиссия ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бюджетдан ташқари жамғармалар — Иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси ва Пенсия жамғармаси маблағлари кўрсатиб ўтилган устамаларни тўлаш манбалари этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси бюджетдан ташқари жамғармаларнинг ажратилаётган маблағларидан мақсадли ва аниқ мўлжалли фойдаланилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Ўзавтойўл» давлат концерни, «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси, «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик компанияси ҳамда бошқа идораларнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида лойиҳа-смета ҳужжатларига (ишчи чизмаларга) ва маблағ билан таъминлаш манбаларига эга бўлган 4-иловага* мувофиқ объектларда қўшимча иш ўринлари барпо этиш ва ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тўғрисидаги ташаббуси маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 3 ва 4-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг қишлоқ хўжалиги корхоналари, шу жумладан фермер ва деҳқон хўжаликлари, шунингдек жисмоний шахслари вақтинча, 2001 йилда ягона ер солиғи ҳамда сув тақчиллиги туфайли 2001 йилда қишлоқ хўжалиги экинлари экиш учун фойдаланилмайдиган ерлар бўйича ер солиғи тўлашдан озод этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Пахта-банк», «Ғалла-банк», «Ўзтадбиркорбанк» томонидан ем-хашак харид қилишга деҳқон хўжаликларига микрокредитлар бериш учун тегишли равишда 100, 50 ва 40 млн сўм ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорат банкларига ва бюджетдан ташқари жамғармаларга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув тақчиллигидан зарар кўрган туманларда янги иш ўринлари ташкил этиш учун кичик ва ўрта бизнес субъектларига тайёрланган бизнес-режалар (техник-иқтисодий асослашлар)га мувофиқ биринчи навбатда микрокредитлар ажратилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг қишлоқ хўжалиги корхоналарига, шу жумладан сув тақчиллиги туфайли қишлоқ хўжалиги экинлари ўстириш имкониятига эга бўлмаган фермер ва деҳқон хўжаликларига, жисмоний шахсларига илгари берилган кредитларни тўлаш муддатини бир йил муддатга кечиктириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув тақчиллигидан зарар кўрган туманлардаги деҳқон хўжаликларига ем-хашак харид қилиш учун, гаров талаб қилмасдан ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш тегишли органларининг кафолати остида 100 минг сўмгача миқдорда имтиёзли микрокредитлар ажратиш таклиф этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Халқ банкининг Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти аҳолисининг 2001 йил охиригача индексация махсус ҳисоб рақамларидан бериладиган омонатларини муддатидан олдин бериш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг Оролни қутқариш халқаро жамғармасига 2001 йилги бадаллари ҳисобидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига — Тахтакўпир туманидаги 35 ўринли даволаш-профилактика маркази ҳамда Қораўзак туманидаги туғуруқхона ҳузурида ҳар куни 100 беморга хизмат кўрсатадиган поликлиника қурилишини тугаллаш учун 193 млн сўм, Хоразм вилояти ҳокимлигига — Урганч шаҳридаги вилоят болалар шифохонасини реконструкция қилиш учун 200 млн сўм ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Вазирликлар ва идораларнинг сув ресурсларидан фойдаланишга доир фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича махсус комиссия (И. Ҳ. Жўрабеков) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда «Амударё» ҳавзаси сув хўжалиги бирлашмаси билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амударё ҳавзасида 2001 йилги вегетация даврида сувдан фойдаланишнинг алоҳида режимини белгиласин, бунда сув ресурсларини қатъий ҳисобга олиш ва тартибга солишнинг жорий қилинишини, Амударёнинг қуйи оқимларидаги сув истеъмолчилари учун сув таъминоти бўйича тенг шарт-шароитлар яратилишини назарда тутсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2001 йилда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида пудрат ташкилотлар жавобгарлиги остида 5-иловага* мувофиқ ҳажмларда, тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларидан (ишчи чизмалардан) келиб чиқиб, уларга амалда бажарилган ишлар ҳажми бўйича ҳақ тўлаган ҳолда, сув тақчиллиги оқибатларини енгиллаштириш бўйича ирригация-мелиорация ишлари ўтказилишини ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 5-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси И. Ҳ. Жўрабеков ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2001 йил 8 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
249-сон