1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.27.00.00 Валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш / 07.27.03.00 Валюта операциялари (битимлари) / 07.27.03.02 Капиталнинг ҳаракатланиши билан боғлиқ валюта операциялари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Капитал ҳаракати билан боғлиқ айрим валюта операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 17 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2536]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), «Хориждан маблағ жалб қилиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 126-модда) ва «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 6-модда) қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Капитал ҳаракати билан боғлиқ айрим валюта операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 23 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22/2-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 23 ноябрдаги 22/2-сонли қарорига ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Капитал ҳаракати билан боғлиқ айрим валюта операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), «Хориждан маблағ жалб қилиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 126-модда) ва «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 6-модда) қонунларига мувофиқ капитал ҳаракати билан боғлиқ айрим валюта операцияларини амалга ошириш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
капитал ҳаракати билан боғлиқ валюта операциялари (бундан буён матнда валюта операциялари деб юритилади) — жорий халқаро операциялар ҳисобланмайдиган барча операциялар, жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий давлатлардан маблағларни ҳисобварақлар ва омонатларга жалб этиш ҳамда хорижий давлатларда маблағларни ҳисобварақлар ва омонатларга жойлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хориждан маблағ жалб қилиш — Ўзбекистон Республикаси ёки унинг резиденти томонидан хорижий давлатлар ёки норезидентлар активларининг (кредитлар, заёмлар ва бошқаларнинг) мазкур хорижий давлатга ёки норезидентга ёхуд уларнинг талабига кўра учинчи шахсга шартлашилган даврда адекват активларни, жумладан, активлардан фойдаланганлик учун тўловларни тақдим этиш мажбуриятини ўз зиммасига олган ҳолда жалб этилиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси томонидан кафолатланмаган хориждан маблағ жалб қилиш тўғрисидаги шартномалар ташқи қарз ҳисобини юритиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) рўйхатга олинади. Рўйхатга олиш ваколатли банклар томонидан мазкур шартномалар тўғрисидаги маълумотларни хабардор қилиш тартибида Марказий банкка тақдим этиш орқали амалга оширилади. Марказий банк хабардор қилингандан сўнг Ўзбекистон Республикаси томонидан кафолатланмаган хориждан маблағ жалб қилиш тўғрисидаги шартномалар рўйхатга олинган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикасининг дипломатия ва бошқа ваколатхоналари эҳтиёжлари учун Ўзбекистон Республикасидан ташқарида кўчмас мулк объектларини олиш ва уларни қуриш бўйича валюта операциялари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорига биноан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида норезидентлар томонидан кўчмас мулкни олиш ва сотиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар муомаласи, резидентлар томонидан чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар сотиб олиниши, шунингдек резидентлар чиқарган қимматли қоғозларнинг норезидентлар томонидан сотиб олиниши қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда ариза;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
валюта операцияси амалга оширилишини назарда тутувчи ҳужжатнинг (шартнома, келишув, битим ва/ёки бошқа ҳужжат) ҳамда унга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг нусхалари. Бунда ҳужжат матни давлат ёки рус тилида баён этилган бўлиши, агар ҳужжат матни бошқа тилда баён этилган бўлса, у легаллаштирилган ёки унга белгиланган тартибда апостиль қўйилган бўлиши ҳамда давлат ёки рус тилига таржима қилинган ва нотариал тасдиқланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг, ваколатли банк томонидан белгиланган тартибда валюта операцияси амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Резидентлар ҳужжатларни электрон тизим орқали қабул қилиш учун дастурий таъминотга эга бўлган ваколатли банкларга аризани электрон шаклда тақдим этиши мумкин. Бунда резидент валюта операцияси амалга оширилишини назарда тутувчи ҳужжатнинг (шартнома, келишув, битим ва/ёки бошқа ҳужжат) ёки унга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг нусхаларини аризага илова қилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Валюта операциясини амалга оширишда резидент қуйидагиларга мажбур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир валюта операцияси бўйича барча ҳисоб-китоб ва тўловларни асосий депозит ҳисобварағи очилган ваколатли банк орқали валюта операцияси шартларига мувофиқ амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалга оширилган ҳар бир валюта операцияси бўйича мазкур Низомнинг 7-бандида кўрсатилган ҳужжатлар, тўлов ҳужжатлари ва бошқа зарур ҳужжатларнинг нусхалари тикилган йиғмажилд юритиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоб-китоб ва тўловларни валюта операцияси шартларига мувофиқ амалга ошириши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси томонидан кафолатланмаган хориждан маблағ жалб қилиш тўғрисидаги шартномалар ва уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ижрога қабул қилингандан кейин 5 иш куни ичида улар тўғрисидаги маълумотларни мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда Марказий банкка тақдим этиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Резидентнинг асосий депозит ҳисобварағи бошқа ваколатли банкка ўтказилган тақдирда, кейинги валюта операцияларининг ҳисоби резидентнинг асосий депозит ҳисобварағи ўтказилган ваколатли банк томонидан юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Резидентнинг валюта операциялари бўйича ҳужжатлари ваколатли банклар ўртасида тузиладиган қабул қилиш-топшириш далолатномаси асосида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Далолатномага мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда резидентнинг якунланган валюта операциялари тўғрисидаги ҳамда бошқа ваколатли банклардан олинган маълумотлар илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III боб. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Юридик шахслар учун — рўйхатга олинган давлат, жисмоний шахслар учун — фуқаролиги
Ҳужжат тўғрисидаги маълумотлар
Ижрога қабул қилинган сана
Хориждан маблағ жалб қилиш шакли (пул маблағлари, товарлар, иш, хизматлар кўринишидаги заёмлар, кредит, лизинг ёки норезидентларнинг маблағларини ҳисобварақлар ва омонатларга жалб қилиниши)
Рақами ва санаси
Суммаси ва валютаси
Муддати
Жалб қилинган маблағ сўндириладиган сана
Мақсади
Бошқа ўзгартириш ва қўшимчалар
х
Банк бошқаруви раиси ўринбосари
___________________
_____________
(Ф.И.О.)
(имзо)
Ижрочи
___________________
_____________
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*Изоҳ: мазкур устун ҳужжатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганда тўлдирилади.