Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари Давлат қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Қарори
Мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 19 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2329-1]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 16 октябрдаги ПФ-4475-сон «Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 декабрдаги 355-сон «Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҳамда Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 52-сон, 589-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ва Молия вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2012 йил 1 февралдаги 2-ю, 7-сон қарори (рўйхат рақами 2329, 2012 йил 21 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 8-9-сон, 89-модда) билан тасдиқланган Мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси раиси Х. МИРЗАХИДОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 12 декабрь,
63-мҳ-сон
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 12 декабрь,
113-сон
Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2013 йил 12 декабрдаги 63-мҳ, 113-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. 6-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Лицензиянинг амал қилиши бекор қилинган, тўхтатиб турилган ёки тугатилган ҳолатда тўлов ҳисобот даврида мобиль алоқа хизматлари тақдим этилган охирги кунга абонентлар сонидан келиб чиққан ҳолда ушбу ҳисобот давридаги ҳақиқий иш вақтига мутаносиб равишда ҳисобланади.».
2. 9-банддаги «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 11 ва 12-бандлардаги «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 13-банддаги «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. 15-банддаги «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6. Мазкур ўзгартиришлар ва қўшимча Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан келишилган.
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
2013 йил 12 декабрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 51-сон, 676-модда)