Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022 17.12.2013 йилдаги 331-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳузурида Чет тилларини ўқитишнинг инновациявий методикаларини ривожлантириш республика илмий-амалий маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 23 майдаги ПҚ-1971-сон қарорига мувофиқ, шунингдек Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳузурида Чет тилларини ўқитишнинг инновациявий методикаларини ривожлантириш республика илмий-амалий маркази фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 23 майдаги ПҚ-1971-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳузурида давлат таълим муассасаси шаклида Чет тилларини ўқитишнинг инновациявий методикаларини ривожлантириш республика илмий-амалий маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
узлуксиз таълимнинг барча турларида чет тилларни ўқитишнинг инновациявий методикаларини ишлаб чиқиш ва жорий этишга йўналтирилган чуқур илмий изланишлар олиб бориш, чет тилларни ўқитиш соҳасида норматив ва амал қилинувчи ҳужжатларни такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет тиллар бўйича ўқитувчилар ва мутахассислар тайёрловчи олий таълим муассасалари фаолиятига, бошқа манфаатдор муассасаларга тилларни ўқитишнинг замонавий шакллари ва усулларини, чет тилларни ўрганишнинг илғор педагогика технологияларини амалда жорий этиш масалалари бўйича методик раҳбарликни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жумладан ўқитишнинг масофадан амалга ошириладиган усулларидан фойдаланган ҳолда чет тиллари бўйича замонавий савияли педагог кадрлар, методик ходимлар ва таржимонлар тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет тилларга ўқитишнинг халқаро стандартларини («Хорижий тилларни эгаллашнинг умумевропа компетенцияси» тизими: ўрганиш, ўқитиш, баҳолаш» (CEFR)) таълим жараёнига жорий этиш бўйича мониторинг олиб бориш, ушбу соҳадаги энг яхши тажрибани умумлаштириш ва унинг асосида манфаатдор таълим муассасалари учун тегишли тавсиялар ва қўлланмалар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Билимлар даражасини баҳолаш ва сертификациялашнинг миллий тизимини шакллантириш ва жорий этишда қатнашиш, халқаро ва миллий стандартларга мувофиқ ўқувчилар, педагог кадрлар ва бошқа манфаатдор шахсларнинг чет тилини билиши даражасини тест синовидан ўтказиш ва сертификациялаш учун шарт-шароитларни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет тилларни ўрганишнинг масофадан амалга ошириладиган шаклларини ташкил этиш билан чет тилларни ўқитишнинг интерактив воситаларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш ҳамда турли медиатаълим маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва уларни аҳолига сотиш, аҳолининг кенг қатламлари ўртасида чет тилларни ўрганишни оммавийлаштиришга йўналтирилган махсус интерактив веб-лойиҳалар яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатда узлуксиз таълим тизими учун ишлаб чиқилаётган чет тиллар бўйича янги авлод ўқув режалари ва дастурлари, дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалар, чет тили ўқитувчилари учун ўқув қўлланмаларининг, зарурият бўлганда, халқаро маслаҳатчилар иштирокида етакчи ўқитувчилар ва муаллимлар ўртасида эксперимент тартибида синовдан ўтказилишини ташкил этиш, шунингдек бошқа муаллифлар жамоалари ва таълимнинг тегишли тури мутахассислари билан биргаликда уларни ишлаб чиқишда қатнашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети билан биргаликда 2014 йил 1 январгача:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказни асосан хорижий таълим ва илмий муассасаларда маълумот олган ҳамда кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш соҳасида катта иш тажрибасига эга бўлган юқори малакали илмий-педагог кадрлар билан бутлашни, дарсликлар ва ўқитишнинг мультимедиа воситалари ишлаб чиқилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказга юкланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда унинг фаолиятини ривожлантиришга йўналтирилган комплекс чора-тадбирларни тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи ишлар вазирлиги ва хорижий ташкилотлар билан биргаликда чет тилларни ўқитиш соҳасида Марказ фаолияти доирасида ҳамкорлик ва тажриба алмашиш борасида халқаро экспертлар ва маслаҳатчилар жалб этилиши масаласини ишлаб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига замонавий компьютерлар ва мультимедиа асбоб-ускуналари, мебель ва инвентарлар, шунингдек ўқитишнинг бошқа воситалари, шу жумладан ўқув-методик адабиётлар билан таъминлаш чора-тадбирларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази Марказни ва унинг мутахассисларини чет тиллар бўйича ишлаб чиқилаётган дарсликларни, энг аввало, умумтаълим мактабларининг 1 — 4-синфлари учун дарсликларни яратиш, экспертизадан ва синовдан ўтказишга жалб этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилансинки, Марказ олий таълим муассасаларининг, энг аввало, ихтисосли олий таълим муассасаларининг, халқ таълими ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими бошқарувининг ҳудудий органлари ҳамда педагог кадрлар малакасини ошириш муассасаларининг чет тиллар ўқитувчилари ва методистларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг тармоқ маркази ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Халқ таълими вазирлиги малака ошириш тартибини, шунингдек 2014 — 2016 йиллар даврида кўрсатиб ўтилган ходимларнинг малакасини ошириш жадвалини икки ой муддатда тасдиқласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштиришнинг асосий манбалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказнинг жорий таъминоти, унга юкланган вазифалар ва функцияларни бажаришга доир тадбирларни амалга ошириш, Марказнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун ажратиладиган Давлат бюджети маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар натижалари бўйича Марказга ажратиладиган грант маблағлари;
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 февралдаги 109-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.02.2018 й., 09/18/109/0699-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро ташкилотларнинг хайрия эҳсонлари, грантлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик фаолиятидан олинган маблағлар, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан олинган маблағлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бир ой муддатда, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишган ҳолда, Марказ ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорлари ва шартларини тасдиқласин, Марказнинг илмий ва раҳбар ходимлари лавозим маошларини бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг давлат илмий-техник дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасаларининг тегишли лавозимлари базавий лавозим маошлари миқдорларига тенглаштиришни назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан Марказнинг уставига ўзгартиришлар киритилишини таъминласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказни Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Кичик ҳалқа йўли кўчаси, Г-9а, 21-уй манзили бўйича нул ставкали ижара тўлови билан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг биносига жойлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Республиканинг олий таълим муассасаларига тилларни ўқитишнинг замонавий шакллари ва усулларини, чет тилларни ўрганишнинг илғор педагогика технологияларини амалда жорий этиш учун Марказнинг мутахассислари ва экспертларини меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш шартлари билан жалб этиш тавсия қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказнинг таъминотига зарур бюджетдан ажратиладиган маблағларни 2014 йилдан бошлаб «Таълим» соҳасига ажратиладиган маблағлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатлари параметрларида назарда тутсин.
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказга битта хизмат енгил автомобилини сақлаш учун лимит ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 17 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
331-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 51-сон, 666-модда; 2016 й., 17-сон, 176-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.11.2017 й., 09/17/898/0234-сон, 15.02.2018 й., 09/18/109/0699-сон)