Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2013 йил 22 апрелдаги ЎРҚ-350-сон Қонуни)
Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2013 йил 22 апрелдаги ЎРҚ-350-сон Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2013 йил 11 декабрь,
327-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 11 декабрдаги 327-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 24 январдаги 22-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 1-сон, 6-модда) билан тасдиқланган Кўп квартирали уйлардаги яшаш учун мўлжалланмаган жойлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 15-бандига «уй ён-атрофини» сўзларидан кейин «ҳовлиси ҳудудини» сўзлари қўшилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 26 июлдаги 318-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 7-сон, 43-модда) билан тасдиқланган Олий ўқув юртларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитлари бериш тартиби тўғрисидаги Низом 6-бандининг иккинчи хатбошидаги «амалдаги Кам таъминланган оилаларни ҳисобга олиш ва уларга моддий ёрдам тайинлаш ва бериш тартибига мувофиқ (Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 24 августдаги 434-сон қарорига илова)» сўзлари «Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ (Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сон қарорига 1-илова)» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 мартдаги 119-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 3-сон, 21-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий ҳисобга олиш тўғрисидаги Низомнинг 17-бандидаги «тайинлаш» ва «раиси» сўзлари тегишли равишда «тасдиқлаш» ва «кенгаши» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 февралдаги 39-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 2-сон, 11-модда) билан тасдиқланган Маъмурий жазога тортилган шахсларни ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 8-банднинг иккинчи хатбошидаги «Маъмурий комиссиялар ва» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 20-банддаги «Маъмурий комиссиялар ва» сўзлари чиқариб ташлансин;
в) 5-иловадаги 050 кодли позиция чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 50-сон, 654-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2018 й., 09/18/322/1172-сон, 18.08.2021 й., 09/21/527/0804-сон)