Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Хорижий консорциум компаниялари «Initek energiya» (Испания) ва «Chalik enerdji» (Туркия) иштирокида «Навоий ИЭСда буғ-газли қурилмани қуриш» инвестицион лойиҳасини амалга оширишни тезлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 19 августдаги ПҚ-1176-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда «Initek energiya» (Испания) ва «Chalik enerdji» (Туркия) хорижий компаниялар консорциуми иштирокида «Навоий иссиқлик электр станциясида буғ-газ қурилмаси қуриш» инвестиция лойиҳасини амалга оширишни жадаллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ва «Ўзбекенерго» давлат-акциядорлик компаниясининг 2009 йил 8 августдаги 3-БТ-2009-сон контрактга мувофиқ «Навоий иссиқлик электр станциясида буғ-газ қурилмасини қуриш» инвестиция лойиҳаси бўйича қурилиш-монтаж ишларини амалга оширувчи «Initek energiya» (Испания) ва «Chalik enerdji» (Туркия) хорижий компаниялари консорциумига «Қизилқумцемент» очиқ акциядорлик жамиятини тўғридан тўғри шартномалар бўйича эркин муомаладаги валютага биржа котировкаларининг ўртача нархлари бўйича 9,0 минг тонна сульфатга чидамли цемент ва 5,0 минг тонна портландцементни фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида сотиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
2. Белгилаб қўйилсинки:
«Initek energiya» (Испания) ва «Chalik enerdji» (Туркия) хорижий компаниялари консорциуми томонидан «Қизилқумцемент» очиқ акциядорлик жамияти билан «Навоий иссиқлик электр станциясида буғ-газ қурилмасини қуриш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида кўрсатиб ўтилган ҳажмдаги цементни республика божхона ҳудудидан олиб чиқмасдан эркин алмаштириладиган валютага сотиб олиш юзасидан тузиладиган контрактлар ва уларга қўшимча битимлар экспорт контрактлари учун белгиланган тартибда ваколатли банкда ҳисобга қўйилиши керак;
сотиб олинган цемент «Initek energiya» (Испания) ва «Chalik enerdji» (Туркия) хорижий компаниялари консорциуми томонидан фақат «Навоий ИЭСда буғ-газ қурилмасини қуриш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида фойдаланилади ва қайта сотилмайди.
3. «Навоий иссиқлик электр станциясида буғ-газ қурилмасини қуриш» инвестиция лойиҳаси бўйича қурилиш-монтаж ишларини бажариш учун «Қизилқумцемент» очиқ акциядорлик жамияти томонидан «Initek energiya» (Испания) ва «Chalik enerdji» (Туркия) хорижий компаниялар консорциумига сотиладиган цемент ҳажмлари қонун ҳужжатларида экспорт қилувчи корхоналар учун назарда тутилган солиқларни тўлаган ва валюта тушумининг 50 фоизини мажбурий сотган ҳолда экспортга етказиб беришга тенглаштирилсин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 30 ноябрь,
276-сон