Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 26.04.2004 йилдаги 200-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжат 13.09.2007 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2004 йил бошоқли дон экинлари ҳосилини йиғиштириб олишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошоқли экинлар дони нобудгарчиликсиз ўз вақтида ва сифатли йиғиштириб олинишини, давлат ресурсларига ғалла сотиш бўйича контрактация шартномалари бажарилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ғалла ўриш комбайнлари, юк автомобиллари, транспорт тракторлари, ғалла ташиш учун тиркамалар, шунингдек дон хирмонлари ва майдончалари, дон тозалаш машиналари ва донни дастлабки қайта ишлаш бошқа воситаларини тайёрлаб қўйиш жорий йилнинг 10 майигача тугалланишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ғалланинг хўжаликлар томонидан тайёрлов пунктларига мажбурий дастлабки тозалангандан кейин, ифлослиги ва намлиги стандарт нормативлардан ортиқ бўлмаган ҳолда етказиб берилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идоравий мансублигидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотларнинг дон қабул қилиш пунктларига ғалла ташиш учун яроқли бўлган транспорт воситалари шартнома асосида жалб этилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси билан биргаликда хўжаликлар билан — давлат эҳтиёжлари учун харид қилинаётган ғалла учун, машина-трактор парклари билан — кўрсатилган механизация хизматлари ва ғалла ўриш комбайнлари операторларига иш ҳақи тўлаш учун ўз вақтида ҳисоб-китоб қилинишини таъминлаш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўздонмаҳсулот» давлат-акциядорлик корпорацияси, «Ўзагромашсервис» уюшмасининг энг муҳим вазифалари ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Дон ҳосилини йиғиштириб олишни зарур даражада ташкил этилиши ва амалга оширилиши, шунингдек ғалла ўриш комбайнларидан самарали фойдаланилиши учун шахсий жавобгарлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ҳокимлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзагромашсервис» уюшмаси ва унинг машина-трактор парклари ҳудудий бирлашмалари раҳбарлари зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Ўзагромашсервис» уюшмаси ғалла ўриш техникаси мавжуд паркининг, айниқса «Кейс» комбайнларининг юқори даражада тайёрланишини таъминласин, эҳтиёт қисмлар захирасини яратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш, ёнғинлар келиб чиқишининг олдини олиш, шунингдек 2004 йил бошоқли дон экинлари ҳосилининг талон-тарож қилиниши ва нобуд бўлишига йўл қўймаслик юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси ва «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компанияси ёнилғи-мойлаш материалларининг зарур захирасини яратсин ва ёнилғи-мойлаш материаллари белгиланган тартиб доирасида, улар қийматининг 30 фоизи олдиндан тўлангандан кейин ҳосилни йиғиштириб олиш, ташиш ва тайёрлаш билан банд бўлган қишлоқ хўжалиги корхоналари, машина-трактор парклари ва бошқа ташкилотларга узлуксиз етказиб берилишини ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси ғалланинг қиймати ошиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида янги ҳосилни йиғиштириб олиш даврида «Ўздонмаҳсулот» давлат-акциядорлик корпорацияси учун дон ташишга имтиёзли тарифларни қўллашни назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Ўзстандарт» агентлиги «Ўздавдонинспекция», Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда «Ўздонмаҳсулот» давлат-акциядорлик корпорацияси билан биргаликда 2004 йил 20 майгача давлат ресурслари учун тайёрланадиган буғдойга амалдаги ЎзРСТ 880-98 стандарти талабларини халқаро стандартлар талабларини ҳисобга олган ҳолда қайта тасдиқласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 13 сентябрдаги ПҚ-693-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 й., 9-сон, 461-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси хўжаликлар томонидан дон сотиш тўғрисидаги статистика ҳисоботларининг ишончлилигини дон қабул қилиб олиш корхоналари бўйича мунтазам равишда текшириб борсин, ҳисоботни бузиб кўрсатишнинг аниқланган ҳолатлари тўғрисида тезкорлик билан Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2004 йил 26 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
200-сон