Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Халқаро шартномаларни тасдиқлаш тўғрисида
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Тасдиқлансин:
2003 йил 4 июль куни Ялта шаҳрида имзоланган ГЎУОМ давлатлари ҳукуматлари ўртасида божхона ишлари бўйича ўзаро ёрдам ва ҳамкорлик тўғрисидаги Битим;
2003 йил 4 июль куни Ялта шаҳрида имзоланган ГЎУОМ давлатлари ўртасида савдо ва транспортни ривожлантириш бўйича ўзаро Англашув меморандуми;
2003 йил 4 сентябрь куни Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси билан Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасида терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши кураш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги Битим .
2. Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур халқаро шартноманинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги тўғрисида тегишли билдиришнома юборсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ва тегишли вазирликлар ҳамда идоралар раҳбарлари мазкур халқаро шартномалар кучга киргандан кейин Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминласин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 23 октябрь,
461-сон