25.02.2005 йилдаги 74-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Ўзбекистон Республикаси Бадиий гимнастика федерациясини бино билан таъминлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республикада оммавий болалар спортининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланган бадиий гимнастикани янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Бадиий гимнастика федерацияси, «Мадад» агентлиги кузатув кенгашининг ҳамда «Бизнес-фонд»ни тугатиш комиссиясининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар, Усмон Носир кўчаси, 53 «б»-уйда жойлашган «Мадад» агентлиги ҳамда «Бизнес-фонд» балансида бўлган бинони Ўзбекистон Республикаси Бадиий гимнастика федерацияси балансига ўтказиш тўғрисидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар, Чилонзор кўчаси, 80-уйда жойлашган, Ўзбекистон Бадиий гимнастика федерацияси балансида бўлган бинони («SНIFOKOR-МК» меҳмонхонаси) Тошкент шаҳар ҳокимлиги балансига ўтказиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Давлат мулки қўмитаси Тошкент шаҳар, Усмон Носир кўчаси, 53 «б»-уйда жойлашган бинони («Бизнес-фонд»га қарашли мол-мулк билан биргаликда) белгиланган тартибда баҳолаб, унинг «Мадад» агентлигига тегишли қийматини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан тушган умумий тушумлар ҳисобига (давлат бюджетига йўналтириладиган маблағлардан ташқари) ҳамда «Бизнес-фонд»га тегишли қийматини унинг давлат олдидаги қарзини камайтириш ҳисобига қоплашни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Мадад» агентлиги марказий аппарати ва унинг Тошкент вилоят филиали мазкур бинода эгаллаб турган майдонларга имтиёзли ижара асосида жойлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Тошкент шаҳар, Чилонзор кўчаси, 80-уйда жойлашган бинони Бадиий гимнастика федерацияси балансидан қабул қилиб олсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «SНIFOKOR-МК» меҳмонхона комплексини Ўзбекистон Республикаси бадиий гимнастика федерацияси балансига бериш тўғрисида» 2004 йил 1 мартдаги 97-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р. Азимов ва Р. Қосимов зиммаларига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2005 йил 25 февраль,

74-сон