Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Республика нейрохирургия илмий марказининг фойдаланилмаётган биносини Тошкент шаҳар ҳокимлиги тасарруфига бериш тўғрисида
Тошкент шаҳридаги маъмурий бинолар фондидан самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика нейрохирургия илмий марказининг Тошкент шаҳар, А. Қодирий кўчасидаги фойдаланилмаётган биносини тегишли ҳудуди билан биргаликда Тошкент шаҳар ҳокимлиги тасарруфига бепул топширсин.
2. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ушбу бинони тегишли ҳудуди билан биргаликда қабул қилиб олсин ҳамда ундан самарали фойдаланиш бўйича зарур чоралар кўрсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика нейрохирургия илмий марказининг моддий-техника базасини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 1 августдаги 160-сон қарори 5-бандининг биринчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 19 июнь,
135-сон