Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази Бош директорининг
буйруғи
«Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси томонидан акциялар эгалари реестрини қабул қилиш тартиби ва ҳужжатли акцияларни ҳаракатсизлантириш механизми тўғрисида вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 27 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1968-1]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директорининг 2020 йил 20 январдаги 2020-02-сонли ««Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси томонидан акциялар эгалари реестрини қабул қилиш тартиби ва ҳужжатли акцияларни ҳаракатсизлантириш механизми тўғрисида вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1968-2, 29.01.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 278-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 28 августдаги ПФ-4561-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш, шунингдек айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 36-сон, 477-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1996 й., 3-сон, 11-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази тўғрисидаги низомга мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази Бош директорининг 2009 йил 6 майдаги 2009-27-сон «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси томонидан акциялар эгалари реестрини қабул қилиш тартиби ва ҳужжатли акцияларни ҳаракатсизлантириш механизми тўғрисида вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1968, 2009 йил 12 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 24-сон, 281-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Бош директор Б. АТАХАНОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 15 ноябрь,
2013-03-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази Бош директорининг 2013 йил 15 ноябрдаги 2013-03-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси томонидан акциялар эгалари реестрини қабул қилиш тартиби ва ҳужжатли акцияларни ҳаракатсизлантириш механизми тўғрисида вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартиришлар
1. Муқаддимадаги «Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази» деган сўзлар «Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Вақтинчалик низомнинг 1-банди еттинчи хатбошисидаги «Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази» деган сўзлар «Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. Мазкур ўзгартиришлар Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси билан келишилган.
Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси Бош директори Ш. АБДУЖАББАРОВ
2013 йил 15 ноябрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 48-сон, 629-модда)