Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«ВЛ-500 Кв Сирдарё ИЭС - Суғдиёна (ПС) (II занжир) қурилиши» лойиҳасини амалга ошириш учун Ислом тараққиёт банки томонидан ажратиладиган маблағлардан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 22 июндаги ПҚ-105-сон «ВЛ-500 Кв Сирдарё ИЭС — Суғдиёна ПС (II занжир) қурилиши» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида ҳамда юқорида кўрсатиб ўтилган лойиҳани молиялаштириш учун Ислом тараққиёт банкининг кредит маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ислом тараққиёт банки (ИТБ) томонидан «ВЛ-500 кВ Сирдарё ИЭС — Сўғдиёна ПС қурилиши» объекти бўйича ўтказилган UZB-0014 халқаро тендер савдоларида «Дойче Кабел АЖ Ташкент» ҚК ОАЖ ғолиб деб топилганлиги;
тендер шартларига мувофиқ «Ўзэлектртармоқ» унитар корхонаси («Ўзбекэнерго» ДАК) билан ИТБ томонидан тасдиқланган шаклга мувофиқ қиймати 377,17 минг еврога тенг 311,2 тонна пўлат арқон етказиб бериш юзасидан 2007 йил 19 июлдаги UZ.DKG.07.ТЛ.3 -сон шартнома тузилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. «Дойче Кабел АЖ Ташкент» ҚК қўшма корхонаси очиқ акциядорлик жамиятига «Ўзэлектртармоқ» унитар корхонасига юклаб жўнатилган маҳсулот учун ИТБнинг хорижий ҳисоб рақамларидан еврода ҳақ тўлашни назарда тутувчи шартнома бўйича қиймати 377,17 минг еврога тенг 311,2 тонна пўлат арқонлар етказиб беришга рухсат этилсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.С. Санақулов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2007 йил 31 октябрь,
228-сон