Самарқанд вилояти Пайариқ тумани ҳокимининг
Қарори
Байрам кунларида туман ҳудудида Давлат байроғини кўтариш тўғрисида
Мазкур қарор Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг 2021 йил 7 майдаги 219/30-VI-сонли «Самарқанд вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 25 майдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тўғрисида»ги Қонуни талабларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 12 июндаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма икки йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги ПҚ–1984 сонли қарорига кўра, мазкур байрамни юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига асосан қарор қиламан:
1. Туман ҳудудининг «Мустақиллик» байрами тадбирлари бўлиб ўтадиган «Гўзал» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги ўйингоҳда Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи 2013 йил 27 август кунидан бошлаб 3 сентябргача, ҳар куни соат 06-00 да кўтарилиб, 22-00 да туширилсин.
2. Туман ҳудудида юқорида белгиланган кун ва вақтларда Давлат байроғи кўтариладиган корхона, муассаса, ташкилотлар рўйхати 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
*1-илова берилмайди.
3. Белгиланган кунларда Давлат байроқларини кўтариш ва тушириш 1-иловада кўрсатилган барча ташкилот, корхона, муассасалар раҳбарлари зиммаларига юклатилсин.
4. Туман ички ишлар бўлими «Давлат байроғи тўғрисида»ги Қонун ҳамда мазкур қарор талабларини бажарилиши юзасидан қатъий назорат ўрнатсин.
5. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Н. Сулаймонов зиммасига юклатилсин.
5. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Ҳоким А. ЖЎРАЕВ
Пайариқ т,
2013 йил 26 август,
760-қ-сон