Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Ҳокимининг
Қарори
«Шарқ тароналари» тўққизинчи халқаро мусиқа фестивали ва Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма икки йиллиги байрамларига тайёргарлик кўриш мақсадида шаҳар кўчаларига Давлат байроқларини ўрнатиш ва кўтариш тўғрисида
Мазкур қарор Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг 2021 йил 7 майдаги 219/30-VI-сонли «Самарқанд вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 25 майдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 1-сон, 27-модда) талабларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 12 июндаги ПҚ-1984-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма икки йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 10 апрелдаги 07-07-8-7-сонли хатига кўра, мазкур байрамларни юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига асосан қарор қиламан:
1. Самарқанд шаҳрининг барча марказий кўчаларида ва хиёбонларида, белгиланган тартибда Маданият ва спорт ишлари бўлими томонидан Давлат байроғи ўрнатиш вазифаси топширилсин.
2. Ўрнатилган Давлат байроқлари жорий йилнинг 10 августидан 5 сентябргача ҳар куни соат 06-00 да кўтарилиб, 22-00 да туширилсин.
3. Юқорида белгиланган кунларда Давлат байроқларини кўтариш ва тушириш Маданият ва спорт ишлари бўлими (Р. Махмулова) зиммасига юклатилсин.
4. Шаҳар ички ишлар бўлими (Х. Пардаев) «Давлат байроғи тўғрисида»ги Қонун ҳамда мазкур қарор талабларини бажарилиши юзасидан қатъий назорат ўрнатсин.
5. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ж. Ўроқов зиммасига юклатилсин.
6. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Ҳоким А. ШУКУРОВ
Самарқанд ш.,
2013 йил 8 август,
1325-қ-сон